Умар ибн Хаттобнинг Абу Мусо Ашъарийга мактуби
Қозилик учун асосий дастур бўлиб келаётган бир тарихий ҳуж жат бор. Бу ҳужжат “Умар ибн Хаттобнинг Абу Мусо Ашъарий- га мактуби” дея номланган ва шу ном билан машҳур. Умар розиял лоҳу анҳунинг халифалик даврида Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу вилоятлардан бирида қози бўлган (ва Умар розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга) ушбу машҳур мактубни юборган.
Ушбу мактуб кейинчалик қозилик ишлари учун дастурга айланган. Европа халқлари ҳам уйғониш давридан сўнг қозилик, маҳкама, кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари каби масалаларни Андалусия мусулмонларидан ўрганганидан кейин, Умар розияллоҳу анҳунинг мактубини ўз тилларига таржима қилиб ўрганишди. Кейинчалик ўқув юртларида дарс қилиб ўтилиши йўлга қўйилди.
Қуйида ўша мактубни тақдим этилади.
Абул Малиҳ Ҳузалийдан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб Абу Мусо Ашъарийга бундай ёзган эди: “Аммо баъд:
“Дарҳақиқат, қозилик ишлари муҳкам фарз ва бардавом суннат- дир. Қачон сенга бирон ҳужжат келтирилса, уни яхши фаҳмлаб ол. Ҳақ равшан бўлган ҳолда уни юзага чиқар. Ўтмайдиган ҳақ учун (ўртага тушиб) гапириш манфаат бермайди. Икки тараф орасида юзинг, мажлисинг ва адолатингни бир хил қилгин. Тоинки, сенинг жавринг (ён босишинг)га шараф (томон) тамаъ қилиб қолмасин ва заиф (томон) сенинг адолатингдан ноумид бўлиб қолмасин. Даъво қилганга ҳужжат келтириш, инкор қилганга эса қасам ичиш лозим бўлади. Мусулмонлар ўртасида сулҳ жоиздир. Магар ҳаромни ҳалол қилган, ҳалолни ҳаром қилган сулҳ жоиз бўлмас. Кеча чиқарган ҳукминг, ўзинг уни қайта кўриб, тўғриликка ҳидоят қилиниб (хатосини топиб), сўнгра ҳаққа қайтишингдан ман қилмасин. Чунки, ҳақ қадимийдир. Ҳаққа қайтиш ботилда бардавом бўлишдан кўра яхшидир. Китоб (Қуръон) ва Суннатдан сенга етмаган, қалбингни хижил қилган нарсани яхшилаб фаҳмлашга урингин. Бирбирига мисл ва ўхшаш бўлган нарсаларни яхшилаб таниб ол. Сўнгра ўшанга биноан бошқа ишларни қиёс қил. Ишларнинг Аллоҳга энг маҳбуби ва сенинг наздингда ҳақиқатга энг яқинига қасд қил. Ким ҳужжат келтиришни даъво қиладиган бўлса, унга бу учун етарли вақт бер. Агар у ҳужжат келтирса, ҳаққини олур. Бўлмаса, унинг зиддига ҳукм чиқарасан(яъни, даъвосини рад этасан). Албатта, шундай бўлиши ноаниқликни йўқотувчироқ ва узрни ўтказувчироқдир. Мусулмонлар бирбирлари учун одилдирлар. Магарам (жинояти учун) ҳад урилган ёки ёлғон гувоҳлик ила мужарраб (тажрибада ёлғончилиги исбот) бўлган ёки бировнинг уруғига ўзини нисбат беришда муттаҳам бўлган кимса бундан мустасно. Албатта, Аллоҳ ички сирларни билишни Ўз зиммасига олган ва сизга ҳужжатларни қайтаргандир. Зинҳор одамлар орасида беҳаловат, зажрли ва озорланувчи бўлма (яъни, ҳукминг сабабли бир томон сенга нафрат, хусумат қилса, таъсирланиб азият чекма). Яна Аллоҳ ажр берадиган ва захираси яхши бўладиган ҳақ жойларда хусуматчилардан ўзингни беркитма. Зеро, ким ўзи билан Аллоҳ орасида ўз зарарига бўлса ҳам ниятини яхшиласа, Аллоҳ таоло у билан одамлар орасини яхши қилиш кафолатини ўз зиммасига олади. Кимки Аллоҳ билиб турган нарсани беркитиб, одамлар учун зийнатланса, Аллоҳ уни хунук қилиб қўяди. Шундай экан, Аллоҳ азза ва жалла азалий ризқи ва раҳмат хазинасида ўзгартириб қўйган савоб ҳақида нима дея олар эдинг. Вассалом”.
Имом Дорақутний “Сунан”ида ривоят қилган.
Демак, қози (судья)лик насиб қилган шахс доимий илм олишга, ўз устида ишлашга эътиборли бўлиши лозим.
(«Судья маънавияти, одоби ва масъулияти» китобидан)