Судьялар олий кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти
Ахборотномада Кенгашнинг қуйидаги йўналишлар бўйича фаолияти таҳлил қилинган:
- Судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш;
- Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупцияни олдини олиш;
- Судьяларни касбий тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
- Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш;
- Кенгаш фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
- Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
- Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш;
- Судьялар фаолиятини баҳолаш натижалари;
- Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолаш;
- Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш;
- Судьялар клубининг фаолияти.
Ахборотномани юклаш: Судьялар олий кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича Ахборотнома