Хушхабар: Кенгаш томонидан тайёрланган китоб ўқув-қўлланма сифатида тавсия этилди

16 Январь 2023 17:56 834 Чоп этиш

 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан тайёрланган “Судлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари” номли қўлланма ўқув қўлланма сифатида тавсия этилди. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (эндиликда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) тегишли буйруғи 2022 йил 30 декабрь куни (429-сон)  қабул қилинди.

Мазкур тўплам “Юриспруденция” таълим йўналиши (мутахассислиги) талаба   ва ўқувчилари учун тавсия этилган.

Мазкур ўқув қўлланма судьялик лавозимларига номзодлар тайёрлашда, судьялар ва суд аппарати ходимларини малакасини ошириш ва  суд ишларини юритишида суд ҳокимияти мустақиллигининг асосий принципларига амал қилиш, халқаро конвенцияларлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида тайёрланган. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси барча юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқлари мамлакат ичида ва ташқарисида судлар томонидан ҳимояланишида ҳамда мамлакатда яшаб, фаолият юритиб келаётган хорижликларнинг (юридик ва жисмоний шахсларининг) қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда фойдаланишда ҳам муҳим  қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

“Судлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари” тўплами суд фаолият(фаолият турлари бўйича) судьялар ва суд аппарти ходимлари, судьялик лавозимларига номзодлар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ва ҳуқуқшунослик соҳасига қизиқувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech