ҚОРА КУНГА АЙЛАНГАН КУНДУЗ ёхуд олов занжиридаги мурғак тақдирлар
Кузнинг совуқ шабадаси Вобкент кўчаларида изғиб, дарахтларнинг сўнгги заъфарон япроқларини аёвсиз тўкарди. Осмон худди бугун шу ерда якун топадиган аянчли қисматдан хабардордек, туман устига оғир булутлардан кафан ёпганди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди биноси атрофида тўпланган одамларнинг юз-кўзида ваҳимали, оғир бир жимлик ҳукмрон эди.
Юклаб олиш