Судьялар олий кенгашининг 2021 йилдаги фаолиятига оид Ахборотнома
2021 йил нафақат Судьялар олий кенгаши фаолияти, балки суд тизимида алоҳида саҳифа очилган йил сифатида тарихда қолишига шубҳа йўқ. Чунки, Давлат раҳбарининг Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2020 йил, 7 декабрь) фармони ижроси тизимда катта бурилиш ясади. Шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.