Манипуляция ва ёшлар: троллар, нарциссизм, макиавеллизмдан огоҳ бўлинг!

6 Июль 2022 16:22 1649 Чоп этиш

 Охирги чорак асрда дунёнинг турли мамлакатларида ўз мақсадларига эришиш йўлида жамият аъзоларидан, тинч аҳоли вакилларидан фойдалана оладиган ғаразли ниятли кучлар ортиб бормоқда.

Статистик маълумотлар таҳлилига кўра, терактларнинг буюртмачилари асосан ёши катта инсонлардир. Уларнинг мақсадлари ҳам шунчалик каттаки, улар бир ёки икки миллат, ҳудуд билан чегараланмайди.

 Давр ёшларини қийнаётган энг оғриқли ижтимоий муаммолар: меҳнат муҳожирлиги, саводсизлик, диний билимлар бобидаги илмсизлик, миллий адоват ўйғотувчи кучлар олдида ожизлик, тез алданиб қолиш, фундаментализмга мойиллик. Ёшлар онгидаги бу каби бўшлиқдан ташқи кучлар жуда унумли ва аёвсиз фойдаланмоқда. Натижада ёшлар охирини ўйламай мудҳиш жиноятларга қўл урмоқда: Ватанига, давлатига, давлат тузимига қарши жиноятлар содир этмоқда.

 Яқиндагина бир гуруҳ шахслар популистик шиорлар ниқоби остида аҳолининг, асосан ёшларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғилди. Бу орқали давлат муассасаларини эгаллаб олишга, шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқаришга, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уринди.

 Аслида ғаразли кучларнинг мақсади кўпчиликни ташкил этувчи ёшлар ўртасида адоват ва фитна қўзғаш, ҳокимиятни эгаллаш, халқлар ўртасида низо-урушлар чиқариб, тараққиёт ва фаровонлик йўлларини кесиб ташлашдир. Бузғунчи кучларнинг ортида турган манфур шахслар катта маблағлар эвазига ўз сценарийларини амалга оширади. 

Албатта, бунга қарши жиддий чора кўриш зарур. Булар турли тадбирлар, фестиваль ва бошқалар билан чекланиб қолмаслиги муҳим. Чунки, виртуал оламдаги «троллар», виртуал провокаторлар аҳоли ўй-хаёллари ва ҳиссиётларини ҳам назоратга олмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги провокацион ахлоқ билан шахснинг ўзига хос феъл-атворидаги боғлиқликдан фойдаланиш, тролларнинг ўзига хос руҳий жиҳатлари – нарциссизм  яъни, эгоизмнинг ҳаддан ортиқ кўриниши, макиавеллизм – ўзгаларни манипуляция қилишга интилиш, садизм – бошқалар қийналганини кўриб роҳатланиш – бу ҳолатлар нафақат Ўзбекистон, балки бугунги ҳамжамият олдидаги жиддий муаммодир.

Демак, бирдан-бир чора – илм.

Нуриддин Муродов,

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси

Манба: UzA.uz

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech