Судьялар олий кенгаши тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда маъқулланган


1-модда.
Ушбу Қонуннинг мақсадиУшбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашиЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.Кенгаш юридик шахсдир, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунчиликЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда.
Кенгаш фаолиятининг асосий принциплариКенгаш фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, коллегиаллик, холислик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги ва очиқликдан иборатдир.Кенгаш ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.Кенгаш ўз фаолиятини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади. Кенгашнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.Кенгаш қарорлари унинг мажлисида коллегиал равишда қабул қилинади.Кенгаш аъзолари қарорлар қабул қилишда сиёсий қарашлардан ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлган ўз нуқтаи назарини ифодалайди.Кенгашнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлидир ва унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда биттадан овозга эгадир.Кенгаш ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech