Математик эмас, хушёрлик керак

12 Сентябрь 2023 09:46 1287 Чоп этиш

Telegram” мессенжеридаги “Yuristkadr” канали маъмури илинган нарсани тармоққа олиб чиқавермайди. Тизимга оид ҳар бир чиқиши яхшигина тош босадики, уларда профессионализм, холислик ва ўзганинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат  яққол кўринади.

 Куни кеча каналидаги кафтдеккина чиқиши ҳақидям гап шу.

Муаллиф пойтахт суди фуқаролик ишлари судлов ҳайъатининг қайсидир қарорида зарб этилган саналардаги (ой, кун, йил) хатоларни бир-бир санаб,  таҳлил этиб, ҳукм-хулоса ясар экан, (мазкур судлов ҳайъатига) “битта математик керакка ўхшаётгани”ни таъкид этади.

 Муаллиф “оқ калтак-қора калтак” қилаётган суд қарори қайси судья томонидан қабул қилинганини очиқламайди. Буни, яхши гумонда, судга нисбатан ҳурмат сифатида қабул қилиш мумкин. Ташаккур.

Хатолар? Бош устига: улар техник хусусиятга эгалиги, суд ҳужжати қонунийлигига таъсир этган-этмаганидан қатъий назар, кўз юмилмайди.

Бироқ “математик кераклиги” ҳақидаги писанда ортиқчадай. Фуқаролик судларидаги иш юкламалари ҳақида гапирмайлик, бу ҳақда муаллиф ҳаммадан кўпроқ бонг уриб келмоқда. Айтиш жоиз  бўлган гап шуки, шу суднинг судьялари, низо қувватидан келиб чиқиб, тарафлар фойдасига миллионлаб-миллиардлаб зарарлар, шунингдек, давлат божлари ундириб келмоқда, илло, уларнинг ҳисоб-китобида ҳеч қачон математикка эҳтиёж сезилмаган.

 Хуллас, мисолдан келиб чиқилса, судларга (судьяларга деяверайлик!) математик эмас, хушёрлик керак.

Эътиборга олинади.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech