Янгиликлар

РАСМИЙ  МУНОСАБАТ

“Эзгулик” жамиятининг раиси томонидан ижтимоий тармоқда Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Аниқланишича, жорий йилнинг март ойида фуқаро ва  Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси уч нафар фуқарога нисбатан Қибрай тумани, Хазина кўчасини очиш, ўзбошимчалик билан қурилган темир дарвоза, девор ва ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Низо фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан кўрилишида уч нафар жавобгарлардан бири суд мажлиси бўладиган вақт ва жойи маълум қилинган бўлса-да, процессга келмаган ва бунинг сабаблари ҳам судга маълум қилинмаган. Натижада фуқаролик иши амалдаги Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддаси 3-қисмига асосан, келмаган жавобгар иштирокисиз кўрилиб, даъво қисман қаноатлантирилган (15.08.2023й). Жавобгарларга ноқонуний умум фойдаланувидаги кўчага чиққан ҳолда қурилган қурилмаларни бузиш мажбурияти юклатилиши билан бирга тегишли давлат божини (жарима эмас) ҳам солидар тартибда ундирилиши белгиланган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмасдан фуқаролик иши Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида кўрилган. Ишда қатнашмаган жавобгарнинг вафот этгани, ўтган вақт давомида унинг мол-мулки (уй-жойи ва унга туташ низога сабаб бўлиб, ноқонуний қурилгани айтилаётган дарвозахона) бошқа шахсга сотилгани аниқланган. Биринчи инстанция судида қатнашган даъвогарлар ва бошқа жавобгарлар томонидан судга ушбу жавобгарнинг вафот этгани маълум қилинмаган. Шунга кўра, ҳал қилув қарори (15.11.2023 й.) бекор қилиниб, тегишли жавобгарни ишга жалб қилиш масаласи кўрсатилган ҳолд, иш янгидан кўриш учун юборилган. Шунингдек, ишни биринчи инстанция судида кўрган судьянинг ишни кўришда йўл қўйган хатоликлари, низони жойига чиқиб ўрганмаганлиги ҳолатлари вилоят суди судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилиб, тегишли баҳо берилади.  Айни пайтда фуқаролик иши биринчи инстанция судида қайта кўрилмоқда.  Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

28 Декабрь 2023 1620

Кенгашдан сўнг: бугунги муҳокамалар якуни ва аҳамияти

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши, унда қабул қилинган судьялик лавозимида бўлишнинг тегишли муддатларига тайинловларга оид қарорлар бир жиҳати билан эътиборга молик. Яъни, кейинги ойларда Кенгаш томонидан (муқобиллик асосида судьялик лавозимларга танлаш ва тайинлаш бўйича) амалга оширилган ишлар натижасида янги ажратилган штат бирликларини тўлдириш ишлари якунига етди. Бу эса аксарият туман, туманлараро ва вилоят судлари фаолияти тўлдирилган таркибларда  давом этишини билдиради.  Судьялар олий кенгаши қарори билан: Турдиев Истам Базарович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Жаҳонгир Тўймуротович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ахадова Наргиза Баходировна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Бойқораев Рустамжон Мухаммадович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Матякубов Ғайрат Каримберганович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шокирова Муҳаббатхон Нурматовна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Хайдаров Шерзод Шухратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Атаев Русланбек Азадович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Аббасов Шухрат Рахматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди; Чориев Фазлиддин Худойбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Турдиев Шавкат Тулкинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Дадаханова Дурдона Абдукахаровна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Мирзаахмедов Шоҳрух Хидирбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Абдуллаев Баходир Камолхонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Кенжабаев Акмал Ахматжанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Умаралиев Сардор Ахмаджанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Карабоев Жўрабек Муротович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Умаров Нурбек Маматович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Хасанов Дилшод Шухратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Пайғамов Авазжон Кенжаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ибодуллаев Фахриддин Эшмурзаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Рустамжон Туйчибаевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Норқўзиев Анвар Рахмонбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Фозилов Шоҳруҳ Муродуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Қурбонов Нурали Баҳодирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Махмудов Мухиддин Мухамедович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Салимов Тохиржон Турсунович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Аброров Азизбек Самиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига; Иноятов Ботир Рахматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси лавозимига; Усмонова Нилуфар Бобохоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Каххоров Дилшоджон Муродович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Нурматов Убайдулла Ташмуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимига; Мамарахимов Қувандик Қудратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси лавозимига; Қодиров Шуҳрат Абдираҳимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Аловов Кодирбек Абдурасулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Абраев Мансур Хаитмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ғафуров Нодиржон Нарзуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига; Суюнов Улуғбек Худойбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

26 Декабрь 2023 4901

Ўзбекистон Судьялар клуби форуми. Тўртинчи кун

 Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби  форуми ўз ишини якунлади. Форумнинг охирги иш куни маъмурий судлар судьялари иштирокида ўтди.  Тасаввур шундай эдики, маъмурий судларда иш ҳажми фуқаролик, жиноят ёкинки иқтисодий судларга нисбатан камроқ, шу боис бугунги тадбир  кеча ва аввалгиларига қараганда тезроқ якунига етади.  Бироқ амалда бундай бўлмади, жонли мулоқот нақ икки ярим соат давом этди.  Бу бежиз эмас. Маъмурий судлар нисбатан янги ҳуқуқий институт ҳисобланиб,  ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида  ушбу суд фаолиятини янада такомиллаштириш и билан бирга ваколат доираси ҳам кенгайиб бормоқда. Бу эса янги ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилини баробарида мавжуд қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши тақазо этди.  Янги қонун ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш жараёнида муайян тушунтириш ва тавсиялар берилишига эҳтиёж туғилиши ўз-ўзидан маълум.  Хусусан, кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда маъмурий судларнинг ўрни катта. Тадбирда айтилдики, республика маъмурий судлари томонидан 2023 йил 9 ойида жами 12.202 та маъмурий низолар кўриб чиқилган бўлса, шунинг 3424 таси маҳаллий ҳокимликлар, 1845 таси солиқ, 1398 таси кадастр органлари, 2614 таси иқтисодиёт ва молия вазирлиги органлари жавобгарлигидаги ишларни ташкил этади. Ўзбекистон Судьялар клубининг электрон платформасида  маъмурий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинган 1174 та мавзу ҳам шунга монанд: уларнинг аксариятида  маҳаллий ҳокимлик, солиқ органлари мансабдорларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаркатсизлиги), ерга оид муносабатлар, мулкни давлат рўйхатидан ўтказишга оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос қирралари, айрим ҳуқуқий бўшлиқлар ва  қонунлардаги номутаносибликлар ҳақида сўз юритилган.   Шундан келиб чиқиб, электрон платформада муҳокама қилинган масалалар умумлаштирилиб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Олий суд Раёсати ёки Пленуми қарори шаклида раҳбарий тушунтиришларга бўлган  талаб ва эҳтиёж зарурияти кенгроқ доирада муҳокама қилишга келишиб олинди.

22 Декабрь 2023 613
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech