Янгиликлар

Одил судлов академияси расман фаолият бошлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг расмий очилиш  маросими бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилган Одил судлов академияси суд-ҳуқуқ тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Айтиш мумкинки, суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали судьялар корпусини шакллантиришнинг янги даври бошланмоқда.  Суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш,  интерфаол ўқитиш услублари ва илғор ахборот технологиялари ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан  фойдаланиш орқали уларда касбий ва маданий кўникмалар шакллантириш Академия фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади. Шунингдек,  суд фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга ихтисослашган хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам мазкур ихтисослаштирилган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасасининг асосий вазифалари сифатида белгиланган. Одил судлов академияси очилиши тадбирида мамлакатимиз суд тизими мутасаддилари, давлат ва жамоат арбоблари, суд фахрийлари, шунингдек, Туркия, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларининг судьялар ҳамжамиятлари етакчилари, ихтисослашган таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг амалий натижалари эътироф этилди. Истиқболдаги вазифалар ва уларнинг ижроси хусусида сўз юритилди. Шунингдек, академияда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Шу куннинг ўзида Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга ихтисослашган таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан англашув меморандуми имзоланди. Бугунги тадбирнинг узвий давоми сифатида эртага “Янги Ўзбекистонда малакали судьялар корпусини шакллантириш: ислоҳотлар самарадорлиги ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида халқаро конференция  бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш ўқув курсларига 164 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, улар жиноят ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи ҳамда маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқ йўналишлари бўйича таҳсил олади.

2 Октябрь 2025 725

Виждон - энг адолатли судья

Дунё адабиётининг детектив жанрида энг кўп ўқилган асарлардан бири – Агата Кристининг “Ўнта негр боласи” романидир. “Детектив жанрининг маликаси” деб тан олинган инглиз ёзувчисининг бу асари дунёда энг кўп таржима қилинган китоблар қаторига киради. Ўша машҳур “Эркюл Пуаро”ни ҳам айнан Агата хоним ёзган. Бу хоним саксондан ортиқ романлар муаллифи. Агата Кристи - “Ўнта негр боласи” Роман ўн нафар одамнинг оролга чақирилиши билан бошланади. Улар турли қатлам вакиллари: судья, ҳарбий, собиқ полициячи, бойвачча, хизматчи, шифокор ва шу кабилар. Ҳар бирига турли баҳоналар билан таклифнома юборилган. Улар ўйлайдики, оролда уларни чиройли ҳордиқ, шоҳона муносабат ёки иш юзасидан учрашув кутарди. Аммо воқеа умуман бошқача тус олади. Оролга келган заҳотиёқ меҳмонлар деворга илинган ғаройиб шеър билан танишади. Унда “ўнта негр боласи” ҳақида гап боради ва ҳар мисрада битта бола қандайдир сабаб билан ҳалок бўлиб боради. Бу аввалига болалар қўшиғига ўхшаб туюлади, бироқ кўп ўтмай, воқеа ҳаётга кўчади. Оролда фақат ўн киши бор эди... Биринчи кечадаёқ меҳмонлардан бири ғалати тарзда ўлим топади. Қолганлар буни тасодиф деб ўйлайди, аммо кейинги кунларда ҳам ўлимлар давом этади. Ҳар бир ўлим шеърдаги сатрга мутаносиб содир бўлади. Масалан, бир мисрада бола маст ҳолатда ҳалок бўлса, оролда ҳам шу воқеа қайтарилади. Меҳмонлар орасида ҳеч кимга ишонч қолмайди. Ҳамма бир-бирини айблай бошлайди, чунки оролда бошқа одам йўқ эди. Уларнинг орасида кимдир қотил экани аниқ. Виждон - энг адолатли судья Аста-секин маълум бўладики, оролга таклиф қилинганларнинг барчаси ўтмишда бирор гуноҳ содир этган. Улар қонундан қочиб, жазодан қутулиб қолишган. Аммо виждондан қочиш мумкин эмас. Қотил эса ўзини “адолат” қўли деб ҳисоблайди ва ҳар бирига қилган иши учун жазо тайёрлайди. Асарда нафақат қотилни топиш сири, балки ҳар бир инсоннинг ўтмишидан келиб чиққан қора излари ҳам очилади. Бу жиҳат романни оддий детектив эмас, балки фалсафий асарга айлантиради. Қотил ким? Ҳикоянинг энг қизиқ нуқтаси – қотилнинг кимлиги. Ўқувчи ҳар саҳифада гумон қилади, бировга ишонади, кейин ўша ишонган кишиси ҳам йўқ бўлиб кетади. Натижада асар сўнгида чиқадиган ҳақиқат кутилмаган бурилиш сифатида ўқувчини ларзага солади. Агата Кристи маҳорат билан ҳар бир детални ўйлаб ишлаган: қотилнинг ўйини, унинг режаси ва ўлимлар тартиби. Шу сабабли ҳам бу асар дунё бўйлаб миллионлаб нусхада сотилган ва жаҳон адабиётида энг кўп ўқилган детективлардан бирига айланган. Бу асар нега бунчалик машҳур? Биринчидан, сюжетнинг оддий ва шу билан бирга кучли драматизми. Бир орол, ўн киши, сирли шеър ва ўлимлар занжири. Ҳеч қандай қочиш йўли йўқ. Иккинчидан, инсон виждонига бевосита таъсир қилади. Ҳар бир ўқувчи ўз-ўзига савол қўяди: агар мен ҳам қонундан қочган бўлсам, виждоним мени қачон ва қандай жазоларди? Хулоса “Ўнта негр боласи” – бу шунчаки қотиллик детективи эмас. У инсоннинг ўтмиши ва виждони уни қай даражада қийнаши мумкинлигини кўрсатади. Қонундан қочиш мумкин, аммо ўзингиздан эмас. Асарни ўқиркансиз, ўзингизга савол берасиз: мен бу оролга тушиб қолсам, қайси гуноҳим ҳақида ўйлардим? Виждоним менга нимани эслатган бўларди? Исомиддин Пўлатов (Манба: Kun.uz)

28 Сентябрь 2025 468

Судьялар корпусининг янги аъзолари

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Муҳокамалар якунида 49 нафар номзоднинг 21 нафари илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ўталов Илёсжон Абдусаломович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг тергов судьяси лавозимига; Садиров Аброржон Хусанбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига; Артиков Мансуржон Махмуд ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг раиси лавозимига; Рустамов Жамол Абдуманнопович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси лавозимига; Муталиев Кобил Кадирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига; Джўраев Пахлавон Турғунович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Аминов Хусниддин Абдуманнонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимига; Хасанов Шохрух Эсанбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимига; Сулайманов Фаррух Райимжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг раиси лавозимига; Мирзакулов Фарход Мусурмонқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг раиси лавозимига; Сидиқов Беҳруз Мусулмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг тергов судьяси лавозимига; Абдуллаев Алишер Азамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Аролов Чорибек Мамурович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ахмедов Бобир Сайфуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига; Сопоев Рашид Шоназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Курбаниязова Шохноза Улугбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига; Джабборова Шахноза Зоиджоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига; Яқубжонов Иброхимжон Инхомжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига; Абдуллаева Ойгул Убайдуллаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига; Раҳматова Адиза Орифовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Умедов Бобир Шокирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

16 Сентябрь 2025 5256
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech