Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади. Фуқаролик ишлари бўйича судларда: Андижон вилояти ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси ФИБ Избоскан туманлараро судининг судьяси Жиззах вилояти ФИБ Фориш туман судининг раиси Қашқадарё вилояти ФИБ Ғузор туманлараро судининг судьяси Навоий вилояти Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Сурхондарё вилояти ФИБ Денов туманлараро судининг судьяси ФИБ Термиз туманлараро судининг судьяси ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Сирдарё вилояти ФИБ Сирдарё туманлараро судининг раиси Фарғона вилояти ФИБ Марғилон туманлараро судининг судьяси ФИБ Фарғона туманлараро суди раисининг ўринбосари ФИБ Фарғона туманлараро судининг судьяси Тошкент вилояти Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Зангиота туманлараро судининг судьяси ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Миробод туманлараро судининг судьяси ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси ФИБ Учтепа туманлараро судининг судьяси ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг раиси ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг судьяси Хоразм вилояти Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Жиноят ишлари бўйича судларда: Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Нукус шаҳар судининг тергов судьяси ЖИБ Тўрткўл туман судининг тергов судьяси Андижон вилояти Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Жалақудуқ туман судининг раиси Бухоро вилояти ЖИБ Бухоро шаҳар судининг раиси ЖИБ Жондор туман судининг тергов судьяси Жиззах вилояти Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Қашқадарё вилояти Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Наманган вилояти Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари ЖИБ Самарқанд туман судининг раиси Сирдарё вилояти ЖИБ Боёвут туман судининг тергов судьяси Фарғона вилояти Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Бағдод туман судининг раиси Хоразм вилояти ЖИБ Шовот туман судининг тергов судьяси Тошкент вилояти ЖИБ Оққўрғон туман судининг тергов судьяси Тошкент шаҳри ЖИБ Чилонзор туман судининг тергов судьяси Иқтисодий судларда: Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Маъмурий судларда: Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси Гулистон туманлараро маъмурий судининг раиси Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Муддат: 2026 йил 16 июнь соат 17:00 га қадар.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига ҳужжатларни қабул қилиш 10 июнь соат 18:00га қадар узайтирилди.Шу муносабат билан 8, 9 ва 10-июнь кунлари ҳужжатлар қабул қилинади. Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Қабул комиссиясига талабгор томонидан ёзма шаклда тақдим этилиши мумкин. Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй. Қабул комиссияси
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида таниқли ҳуқуқшунос, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоевнинг 80 йиллик юбилейи Тошкент давлат юридик университетида тантанали нишонланди. Дастлаб, Давлатимиз раҳбарининг Бахтиёр Мирбобоевни Ватанимизнинг юксак давлат мукофоти “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармони ўқиб эшиттирилди. Президентимиз томонидан кўрсатилган ушбу ғамхўрлик ва эътибор Янги Ўзбекистон шароитида инсонни қадрлаш ва эъзозлаш борасидаги амалий ишларнинг ҳаётий ифодасидир. Суд тизимида ва бошқа давлат органларида кўп йиллар ҳалол хизмат қилган суд фахрийсига бўлган бундай юксак эътибор судьялар ҳамжамиятининг жуда катта қувончига сабаб бўлди. Тантанали тадбирда табрик учун сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Конституциявий суди раиси М-У.Абдусаломов, Судьялар ассоциацияси раиси У.Мингбоев, Адлия вазири А.Тошкуловлар томонидан Бахтиёр Мирбобоевнинг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли бугунги судьялар ва ёш авлод учун том маънодаги ибрат мактаби вазифасини ўташи, У кишининг ҳалоллиги, қатъияти ёш ҳуқуқшуносларга намуна эканлиги эътироф этилди. Бахтиёр Шамсутдинович Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида оддий илмий ходимликдан бошлаб, кейинчалик Тошкент юридик университетида катта ўқитувчи, декан, проректор, Адлия вазири ўринбосари, Президент давлат маслаҳатчиси, Конституциявий суд раисининг ўринбосари, Конституциявий суднинг раиси каби юксак лавозимларда самарали фаолият кўрсатган. Инсон умрининг моҳияти унинг эл-юртга қилган хизмати билан ўлчанади. Фидоий ва куюнчак инсон, салоҳиятли ҳуқуқшунос Бахтиёр Мирбобоев халқимизнинг, давлатимизнинг содиқ фарзандларидан бири сифатида Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳиссасини қўшган. Тадбирда йиғилганлар устознинг нафақат профессионал ҳуқуқшунослик фаолиятини, балки ҳар бир инсон ўрнак олгулик камтарлиги ва олийжаноб инсонийлик фазилатларини алоҳида эътироф этдилар. Бахтиёр Мирбобоев кўп йиллик фаолияти давомида шогирдларига нафақат ҳуқуқ сирларини ўргатган, балки ҳалоллик ва касбга садоқат бўйича шахсий намуна кўрсатган чинакам мураббийдир. Ушбу файзли тадбир эл-юрт учун қилинган ҳалол меҳнат доимо эъзозда эканлигини яна бир бор кўрсатди. Муҳтарам Устозимизни қутлуғ 80 йиллик юбилейлари ҳамда юксак унвон “Дўстлик” ордени билан чин қалбдан муборакбод этамиз!