Янгиликлар

Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича судларда: Андижон вилояти ФИБ Бўстон туманлараро судининг раиси ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси ФИБ Избоскан туманлараро судининг судьяси ФИБ Асака туманлараро судининг судьяси Қашқадарё вилояти ФИБ Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси Сурхондарё вилояти ФИБ Термиз туманлараро судининг судьяси Фарғона вилояти ФИБ Марғилон туманлараро судининг судьяси Тошкент вилояти ФИБ Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси Тошкент шаҳри ФИБ Миробод туманлараро судининг судьяси ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг судьяси   Жиноят ишлари бўйича судларда: Қорақалпоғистон Республикаси ЖИБ Бўзатов туман судининг тергов судьяси Наманган вилояти ЖИБ Наманган шаҳар судининг судьяси Фарғона вилояти ЖИБ Қўқон шаҳар судининг судьяси ЖИБ Қува туман судининг тергов судьяси Тошкент шаҳар ЖИБ Олмазор туман судининг тергов судьяси   Иқтисодий судларда: Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси   Маъмурий судларда: Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси   Муддат: 2026 йил 04 август соат 17:00 га қадар.

28 Июль 2026 3527

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ БАҲСИ

Бугун, 25 июль — Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Заковат арена» биносида “Заковат” интеллектуал ўйинлари республика босқичи бўлиб ўтди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган суд тизими вакилларидан иборат жамоалар 3 та тур давомида ўзларининг билимдонлиги, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамжиҳатлик қобилиятини намойиш этишди.1-ўринни Қорақалпоғистон Республикасининг «Арал» жамоаси қўлга киритди.2-ўринга Навоий вилоятининг «Туркистон» жамоаси сазовор бўлди.3-ўринни Наманган вилояти судларининг «Триумф» жамоаси эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларни тантанали тақдирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ҳакимова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Р.Маҳмудовалар таклиф этилди. Таклиф этилган меҳмонлар иштирокчиларни байрам билан қутлаб, ғолибларга фахрий мукофотлар, диплом ва эсдалик совғаларини топширишди. Суд тизими ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва ҳамжиҳатлигини оширишга хизмат қилган ушбу кўтаринки руҳдаги тадбир юқори савияда якунланди.

25 Июль 2026 204

ФАРОВОНЛИК – МАСЪУЛИЯТ, ИЖТИМОИЙ ИШОНЧ ОМИЛИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Одил судлов академиясида БМТ Бош Ассамблеясининг 79/266-сонли резолюцияси билан белгиланган 25 июль – Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги кунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда суд фахрийлари, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд, Тошкент шаҳар, Тошкент вилоятлари судьялари иштирок этишди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар судьялари масофадан туриб (онлайн) қатнашишди.Давра суҳбатини Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров кириш сўзи билан очиб, судья ва суд ходимларининг моддий-маънавий, руҳий ва жисмоний фаровонлиги масаласи адолатли қарорлар қабул қилинишида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга омил эканлигини, бежиз бу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан белгиланмаганлигини таъкидлаб ўтди.Сўзга чиққан суд фахрийлари У.Мингбоев, Т.Мирзаев, Д.Муродовалар ўзлари ишлаган даврларда судьялар учун бугунгидай шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд бўлмаганлигини, айниқса кейинги йилларда судьялар ва суд тизими ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтишди. Бундай эътибор ва яратилаётган муносиб шароитлар судьялар ва тизимдаги ҳар бир ходимга юксак масъулият юклашига ҳам алоҳида урғу қаратилди.Давра суҳбати иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, бу кунни байрам сифатида белгилаш халқаро ҳамжамиятнинг тегишли органлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган.Маълумотларга кўра, 2021 йилда 100 дан ортиқ давлат судьялари иштирокида сўровнома ўтказилган бўлиб, унда иштирок этган судьяларнинг 76 фоизи ўз жисмоний ва руҳий саломатлигига ғамхўрлик қилиш учун вақт етишмаслигидан шикоят қилган; 92 фоизи эса суд фаолияти билан боғлиқ доимий руҳий зўриқиш (стресс)ни тез-тез ҳис қилишини тан олган; 89 фоизи ҳамкасбларининг ҳам стресс ёки хавотир ҳолатига дучор бўлаётганидан хабардор эканини маълум қилишган. Бу рақамлар суд тизимидаги кадрларнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги масаласи энди иккинчи даражали эмас, балки адолат тизимининг самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан бирига айланганини кўрсатади.Шундан келиб чиқиб, 2024 йил 25 июль куни Науру давлатида ўтказилган йирик халқаро конференцияда дунё амалиётида биринчи марта суд фаровонлигига бағишланган махсус ҳужжат — Науру декларацияси қабул қилинган. Шу тариқа ҳар йили 25 июль куни “Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни” сифатида нишонланиши белгиланган.Тадбир якунида судьялар ва суд тизими ходимлари учун бу сананинг аҳамияти ниҳоятда юксак эканлиги қайд этилиб, соҳа вакиллари байрам билан қутланди.

24 Июль 2026 218
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech