Янгиликлар

Тайинловларга оид очиқ танлов якунланди

Судьялар олий кенгашининг тайинловларга оид очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунланди. Муқобиллик асосида ўтган жараён натижаларига кўра, тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Шунингдек, ваколат муддати якунига етган судьялардан ўн икки нафари фаолиятини давом эттирадиган бўлди: улар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Разиков Акмал Зухриддинович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Сулайманов Нодир Баходирович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Очилов Улуғбек Сайдирасулович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Ёриев Илхом Олимович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Аширматов Сагдулла Нигматович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Матниязов Сардорбек Хожиназарович - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Маъруфжон Махмуджонович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Хакимов Ойбек Саъдуллаевич - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Тошев Дусмурод Баратович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Акрамов Акрам Равшанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Шералиев Улугбек Қодирович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига; Солиев Умиджон Махмудович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Назирбеков Ахмаджон Салимжонович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига; Тожиев Жўрабек Мухторович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига; Жаббаров Иброхим Султонмуратович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига; Раупов Жонибек Муродкулович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси лавозимига; Саидов Ҳикмат Раматжанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси лавозимига; Чориев Дилшод Шавкатович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Сафаров Абдулла Ҳусанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Расулов Ўктам Хайдарович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига; Сайфиддинов Сирожиддин Шарофиддинович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

13 Ноябрь 2024 5068

Кенгаш вакиллари IOJTнинг Сеулда бўлиб ўтаётган навбатдаги конференциясида иштирок этмоқда

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) навбатдаги конференцияси бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ давлат вакиллари жамланган мазкур тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари Хуршид Содиқов ва Ҳусниддин Камолов иштирок этмоқда. Конференциядан кўзланган мақсад – судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар корпусини шакллантириш ҳамда судьяларнинг малакасини ошириш масалаларида  фикр алмашиш бўлиб, ҳар бир давлат вакиллари миллий тажрибаларини тақдим қилмоқда. Жумладан, Судьялар олий кенгаши котиби Хуршид Содиқовнинг Кенгаш томонидан ташкил этилган Ижодкор судьялар клуби фаолияти тўғрисидаги маърузаси ҳамда судьяларнинг малакасини оширишга доир ўқув дастурларига уларнинг маънавиятини юксалтириш билан боғлиқ масалаларни киритиш борасидаги таклифлари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.  Шунингдек,  судлар фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш масалалари конференция муҳокама марказида бўлди. Бу борада вакилларимиз илгари сурган концепция асосида Ўзбекистон, АҚШ, Хитой, Сингапур, Бразилия ва Жанубий Корея делегациялари томонидан халқаро ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Эслатиб ўтамиз, Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти (IOJT) 2002 йилда ташкил этилган. Айни пайтда 77 мамлакатнинг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга ихтисослашган 125 та ташкилот ҳамда таълим муассасалари мазкур халқаро ташкилот аъзолари ҳисобланади. 2022 йил ноябрь ойида Канаданинг Оттава шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Судьялар олий кенгаши ушбу халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинган. Шу муносабат билан вакилларимиз  халқаро ташкилотнинг Сеулда бўлиб ўтаётган ассамблеяси кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш жараёнида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди.

6 Ноябрь 2024 829

Нимаки қонунийдир, демак, у доимийдир

Яқинда давлат ўзбек тили  байрами кенг нишонланди.  Ташкилотларда, ўқув масканларида тадбирлар ташкил этилди. Тилни асраш, унинг  жозибадорлиги ҳақида кўп ва хўб гапирилди, шеърлар ўқилди, қўшиқлар айтилди.  Бу яхши, албатта. Бироқ бундай тадбирлар мавсумий, фақат сана муносабати билангина ўтказилмаслиги керак. Чунки, масала  қадар муҳим ва  аҳамияти каттаки, бунга ҳар бир фуқаро дахлдор десак тўғри бўлади.  Кўчаларни, ҳиёбонларни қаранг: аксарият жойларда номлар инглиз тилида ёзилган, унда-бунда ўзбекча ёзилганларининг кўпи хато. Ҳуқуқшунослигим тутиб, «Нега ташқи ёзувда имло хато бор ёки бу сўзнинг маъноси нима?» – десам, «Компьютердан шундай чиққанда», – деган жавоб олдим. Қизиқчи Муҳиддин дарвешу, Ҳожибой То-жибоевга тақлидан айтганда, «Бу бир ком- пьютер бўлса, қилма, қўймани билмаса, нимани буюртма берса, шуни ёзиб берса... унда сен нима қилиб ўтирибсан, дейдиган мард йўқ» ... Энди айтилмоқда, тартиби, қонун талаблари, ҳуқуқий меъёрлар тушунтириляпти. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи сотаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги, «Реклама тўғрисида»ги Қонунда эса, қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш талаб сифатида белгиланган. Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланиб, бундай реклама тақиқланади. Қонунийми, демак, унга ишонмоқ, таянмоқ керак. Агар тадбиркор ўз фаолиятини қонун талабларига риоя қилган ҳолда олиб борса, тартиб тамойилларга амал қилса, ҳамиша юзи ёруғ бўлади. Бу ўринда гап масаланинг нафақат қонуний, балки маънавий-ахлоқий жиҳатлари ҳақида ҳам кетмоқда.  Тилга эътибор ҳиссини юксалтиришда оиланинг, ота-онанинг ўрни алоҳида. Ахир фарзанд илк олгулигини шу икки буюк зотдан олади. Сўзларни ҳижжалаб айтиб, уларга тақлид қилади, ўрганади ва камолга етади. Агар фарзанд-нинг тили хашаки, қоришиқ бўлса, унда аслият билан боғлиқ тушунчалар саёз бўлиши тайин. Бежизга айтмайдилар, тилда номус, ор, руҳият мужассамдир. Демак, Ченишевский айтганидек, тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи керак. Бугун тарбияланган тарбиячиларга тобора эҳтиёж сезмоқдамиз. Тилга бўлган муносабатнинг келиб чиқиш сабабини сал илгарироқдан, яъни рўзғор ташвишига қоришиб, маънавият, қадриятдан қорин ғамини устун қўйган йилларимиздан излайман. Истаймизми йўқми, кундалик ташвишлар  асосий вақт ва эътиборимизни олаётгани бор гап. Топган тутга-нимизни ҳою ҳавас йўлида сарф этиб, асл қадриятлардан йироқлашаётганимиз ҳам чин. Отани  «пахан», онани  «мамуля» дейиш уят ҳисобланмай қўйди. Мана, йиллар ўтиб, қаддимиз, қадримиз юксалди. Маънавий эҳтиёжларнинг ўрни тўлмоқда. Китоб ўқиш – олий юмуш экани, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Абдулла Қодирий, Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуфларни ўқиш ва уқиш қанчалар эҳтиёж экани тобора аён бўлмоқда. Миллатнинг руҳи, тафаккури, маънавиятини ўзида жо қилган – она тилини ардоқлаш ишига барча бирдек масъуллиги  қалқиб чиқмоқди. Ўзбек тилининг давлат тили сифати-даги нуфузи ва мавқеини ошириш йўлида тизимли ишлар жорий этилмоқда. Муҳими, «Тил борки миллат барҳаёт» каби шиорлар фақат тадбирларда эмас, бугун қалбларда ўз ифодасини топмоқда. Матбуот,ижтимоий тармоқларда очиқ-ойдин фикрлар билдирилиб, тил ҳимояси учун камарбаста бўлиняпти. Жамоатчилик назорати асосида, кўзга, дилга ёт жиҳатлар ҳақидабонг урилмоқда.  “Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?“, дея куйиниб ёзган эди  ярим аср аввал Абдулла Қаҳҳор. Шундай экан, тилимизни асраш, мамлакат фуқароларининг давлат тилига амал қилиш масъулиятини ошириш ҳам ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Бу талабга муносиб жавоб бериш ортида билим, қанчадан-қанча меҳнат, сўзамоллик, халққа яқинлик, аввало, сўзга ҳурмат ҳисси бўлиши кераклигини йиллар ўтиб ҳаётнинг ўзи ўқитмоқда. Ўзбек тилига ҳурматсизлик ҳолатини кузатган чоғингиз лоқайд бўлманг. Токи улуғ зотлардан мерос қолган Она тилимизнинг қадри қалбимизда уйғонса, бу борада қонунларни чуқур ўрганиб, улар га амал қиламиз. Шунда она тилимиз ҳам озор чекмайди.   Муҳиддин СУЛТОНОВ, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари

5 Ноябрь 2024 893
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech