Янгиликлар

Ўзбекистон Судьялар клуби форуми. Тўртинчи кун

 Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби  форуми ўз ишини якунлади. Форумнинг охирги иш куни маъмурий судлар судьялари иштирокида ўтди.  Тасаввур шундай эдики, маъмурий судларда иш ҳажми фуқаролик, жиноят ёкинки иқтисодий судларга нисбатан камроқ, шу боис бугунги тадбир  кеча ва аввалгиларига қараганда тезроқ якунига етади.  Бироқ амалда бундай бўлмади, жонли мулоқот нақ икки ярим соат давом этди.  Бу бежиз эмас. Маъмурий судлар нисбатан янги ҳуқуқий институт ҳисобланиб,  ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида  ушбу суд фаолиятини янада такомиллаштириш и билан бирга ваколат доираси ҳам кенгайиб бормоқда. Бу эса янги ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилини баробарида мавжуд қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши тақазо этди.  Янги қонун ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш жараёнида муайян тушунтириш ва тавсиялар берилишига эҳтиёж туғилиши ўз-ўзидан маълум.  Хусусан, кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда маъмурий судларнинг ўрни катта. Тадбирда айтилдики, республика маъмурий судлари томонидан 2023 йил 9 ойида жами 12.202 та маъмурий низолар кўриб чиқилган бўлса, шунинг 3424 таси маҳаллий ҳокимликлар, 1845 таси солиқ, 1398 таси кадастр органлари, 2614 таси иқтисодиёт ва молия вазирлиги органлари жавобгарлигидаги ишларни ташкил этади. Ўзбекистон Судьялар клубининг электрон платформасида  маъмурий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинган 1174 та мавзу ҳам шунга монанд: уларнинг аксариятида  маҳаллий ҳокимлик, солиқ органлари мансабдорларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаркатсизлиги), ерга оид муносабатлар, мулкни давлат рўйхатидан ўтказишга оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос қирралари, айрим ҳуқуқий бўшлиқлар ва  қонунлардаги номутаносибликлар ҳақида сўз юритилган.   Шундан келиб чиқиб, электрон платформада муҳокама қилинган масалалар умумлаштирилиб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Олий суд Раёсати ёки Пленуми қарори шаклида раҳбарий тушунтиришларга бўлган  талаб ва эҳтиёж зарурияти кенгроқ доирада муҳокама қилишга келишиб олинди.

22 Декабрь 2023 1111

Ўзбекистон Судьялар клубининг форуми. Учинчи кун: ёш судьяларда фаоллик кузатилди

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн форуми бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.  Фуқаролик ва жиноят суди судьяларидан кейин, бугун, клубнинг иқтисодий суд судьялари жам бўлишди.  Иқтисодий судлар судьялари томонидан йил давомида клуб электрон платформасида 2336 та мавзу муҳокама қилгани қайд этилди.  Бу ҳол бошқа йўналиш судларига қараган бироз камтарроқ кўриниши мумкин. Бироқ гап рақамларда эмас. Гап амалиётда учраётган жумбоқли ҳолатлар ва уларга тезроқ ҳуқуқий ечим топишда.  Қайд этилган рақам эса иқтисодий судлар амалиётида юзага келаётган жумбоқли масалаларга платформанинг ўзида ечим топилаётгани, бунда шу йўналишдаги клубнинг масъул аъзолари фаоллик кўрсатаётганини  илғаш қийин эмас. Шунга қарамай иқтисодий судлар амалиётида давлат божи миқдорини белгилаш, ерга оид муносабатлар, қўшимча қиймат солиғини ундириш, мулкка доир иқтисодий низолар бўйича қарор қабул қилишда муайян мураккабликлар юзага  келаётгани алоҳида қайд этилди Бунинг сабаблари ўлароқ, айрим қонун ҳужжатларидаги номутаносибликлар, ҳуқуқий бўшлиқлар тилга олинди. Ечим сифатида эса айрим ҳуқуқий ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, Олий суд пленуми қарори даражасида тушунтиришлар бериш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.  Ўзбекистон Судьялар клубининг иқтисодий судлар судьялари иштирокида ўтган бугунги форум кўп вақт олгани йўқ. Кўтарилган масалалар юзасидан қисқа, аниқ ва лўнда фикр ва тавсифлар айтилди. Тадбирда  лавозимига тайинланганига кўп бўлмаган судьялар фаол бўлгани ҳам эътиборга лойиқ. Бу табиий. Чунки,  судьялар мақом жиҳатдан бир хил бўлса-да, тажриба  барибир ўз сўзини айтиб келган. Ўқиб ўрганишдан ташқари сўраб, суриштириб билиш ҳеч қачон фойдадан холи бўлмаган.

21 Декабрь 2023 1079

Ўзбекистон Судьялар клубининг форуми. Иккинчи кун

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн форуми бошлангани,  унинг биринчи иш куни  фуқаролик ишлари бўйича судлар  судьялар иштирокида ўтганини хабари берилганди. Бугун жиноят ишлари бўйича судлар судьялар ўзаро йиғилиб, “виртуал мулоқот”ларда (Судьялар клубининг электрон  платформасида) йиғилиб қолган масалалар юзасидан  жонли мулоқот тарзида фикр алмашдилар. Аввалига айтилдики, суд амалиётидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашишда  Ўзбекистон Судьялар клубининг электрон платформасида муҳим мулоқот майдонига айлангани алоҳида эътиборга лойиқ.   Муҳокамаларда  клубнинг  кўп йиллик тажрибага эга масъул аъзоларининг (судьяларнинг) қимматли ва беминнат фикр ва тавсиялари айниқса, илк бор лавозимга тайинланган ёш судьялар учун қўшимча машғулот вазифасини ҳам ўтамоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида жиноят ишлари бўйича судлар судьялари ўртасида 1626 та масала онлайн муҳокама қилинган.  Энг кўп муҳокама қилинган мавзу жазо тайинлаш амалиётига боғлиқ эканига таъкид этилиб, бунда эътибор қаратилиши лозим бўлган нуқталар хусусида гапирилди.  Шунингдек, процессуал муддатлар, маъмурий назорат, жиноятларни малакалаш, ашёвий далилларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда апелляция тартибида иш юритишнинг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, баҳс-мунозалар бўлди, шу жараёнда қатор саволларга жавоб ҳам берилди. Бундан ташқари  амалиётда юзага келаётган ҳуқуқий бўшлиқ, бу борада қонунчиликка қўшимчалар киритиш ва Олий суд пленуми қарори шаклидаги раҳбарий тушунтиришга бўлган эҳтиёжлар ҳақида таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Форумнинг эртанги иш куни иқтисодий судлар судьялари иштирокида ўтади. 

20 Декабрь 2023 984
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech