Янгиликлар

Шундоғам суд очиқ бўлган...

Журналист ва блогерларнинг очиқ суд мажлисларидаги иштироки,  бунинг тартиб ва ҳуқуқий асослари ҳақида кўп тушунтиришлар берилди, айни шу мавзуда ўтказилаётган семинарлар, ўқув машғулотлар сони ҳам оз эмас. Бироқ ҳамон тушунмовчиликлар  учраб турибдики, хоразмлик блогер “YouTube” тармоғидаги “1gap.uz” каналидаги чиқиши бунга яна бир мисол.   Ҳурматли блогер Хоразм вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган суд жараёнини тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганини очиқлик ва шаффофлик тамойилига зид эканини таъкидлаб, ҳар қандай очиқ суд мажлисларини видеотасвирга олинишида муаммо бўлмаслиги керак, акс ҳолда, “очиқ суд”нинг очиқлиги қайда қолади, дея писанда қилади.  Очиқ суд мажлисларида журналист ёки блогер иштироки масаласида муаммо йўқ. Бироқ суд жараёнини видеотасвирга олиш масаласи, иш бўйича тарафлар фикридан келиб чиқиб, суд мажлисига раислик қилувчи рухсати билан амалга оширилади. Қонун шундай, тартиб шунақа (Маъмурий судларда иш юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 143-модда, 4-банди; “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги  Олий суд Пленуми қарорининг 14-банди).  Блогер иштирок этган судда ҳам жараённи видеотасвирга олиш масаласи кўтарилган, раислик этувчи  томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда)  илтимоснома рад этилган. Савол қолдирмаслик учун алоҳида таъкид шартки, ҳар қандай ишда икки (ва ундан ортиқ) тараф бўлиб,  суд процессида уларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўси муҳофазаси  ҳам судлар зиммасида. Шунинг учун  процессни видеотасвирга (аудио шаклда ёзишга, суратга олишда) туширишда раислик этувчи тарафларнинг фикрини сўрайди ва шундан келиб чиқиб,  тегишли тўхтамга келади.  Бироқ  илтимоснома рад этилиши блогер ёки журналист суд мажлисини тарк этиши шарт, дегани эмас. Кузатувчи сифатида бемалол иштирок этиши мумкин. Агар блогер илтимосномаси рад этилиши ортида ўзи ҳам суд мажлисидан чиқарилиб, эшик ичкаридан беркитиб олганида – бошқа гап: унинг иддаоларига қўшилиш  мумкин эди. Амалда эса бундай бўлмаган. Якунда  Кенгаш томонидан  судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогернинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар жамланмасидан иборат “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари”  номли қўлланма нашр этилганини эслатиб, унинг электрон шакли билан танишишни тавсия қилсак, ҳурматли блогер малол олмас.  Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

28 Ноябрь 2023 1318

Кенгашдан сўнг: 23 та тайинлов, 3 та тақдимнома

Хабар берилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов тарзида ўтган навбатдаги йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг ўттиз нафардан ортиқ битирувчилари  иштирок этган очиқ танлов якунида йигирма уч нафар номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Бундан ташқари танловда муваффақиятли иштирок этган  Аметова Зухра Кыркбаевнани - фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Арзиева Гульмира Айназаровнани - Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Тураева Дилфуза Раимбергеновнани - фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди. Бугунги тайинловлар биринчи инстанция судлари учун янги жорий этилган судьялик лавозимлари штат бирликларини муносиб кадрлар билан тўлдириш доирасида амалга оширилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Пулатов Алишер Илхомович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг судьяси лавозимига; Сафохонов Шохрух Халилуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига; Турсунов Абдимўмин Худойназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Бўриев Дилмурод Боходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хаитова Шахноза Хасановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Намозов Алишер Муқумович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ахмедов Дилшодбек Хабибуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг судьяси лавозимига; Хазраткулов Лазизбек Бахриддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Олимов Азиз Тошпўлатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг судьяси лавозимига; Эсанов Отабек Абдумуминович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимига; Ибрагимходжаев Хуршид Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг судьяси лавозимига; Турабоев Рахматилло Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг судьяси лавозимига; Тангматов Жонибек Олимжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига; Равшанов Зариф Чориевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судьяси лавозимига; Мадрахимов Бекзод Тохирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Умаров Хуршиджон Хусанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Рахманова Зилола Сурхановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Алимарданов Сардор Тўлқинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Жамалов Бекзод Бахтиярович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Умирзаков Зохид Жозилбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Жуманиязов Адилбек Шоназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Давронов Улуғбек Абдурахмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Искандаров Бекзоджон Махмудович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

21 Ноябрь 2023 5910

Хусусий ажрим чиқарилган. Бошқа иддаога асос йўқ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг  ҳукми билан ўн ва  ундан кўп йилга озодликдан маҳрум қилинган Ж. С. ва бошқаларга оид жиноят иши Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, айбловлар бошқа моддага қайта малакаланиши натижасида тайинланган жазо ўзгартирилгани ( судланувчиларнинг ҳар бирига 3 йил озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган) ижтимоий тармоқларда  муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Муҳокамаларда  биринчи инстанция судига мақтовлар ёғилаётгани йўқ, албатта. Аксинча, уларнинг аксариятида ишни  (биринчи инстанция судида) кўриб чиққан судьянинг профессионал салоҳиятига шубҳа билдирилиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши лозимлиги таъкидланса, “виртуал машварат”нинг “чақирилмаган меҳмони” бўлган айрим собиқ журналист, ҳаваскор адвокат, ҳатто “тармоқ юлдузи” даъвосидаги вайнерлар Судьялар олий кенгашига эътибор қаратиб, Кенгаш бу каби ҳолатларни “малака ҳайъатларига отиб” юборишдан нари ўтмаслигини иддао қилмоқда. Мазкур жиноят иши биринчи инстанция судида кўриб чиқилишида процессуал нормалар бузилгани инкор этилмайди. Хусусан, ҳукмда баён қилинган суд хулосаларининг ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, Жиноят кодексининг нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби ҳолатлар  суднинг апелляция инстанциясида  тасдиғини топган.  Шу ўринда жамоатчиликка маълум бўлмагани бир ҳолатки,  йўл қўйилган процессуал хатоликлар сабаб вилоят суди судлов ҳайъати томонидан биринчи инстанция судига (ва тергов органига ҳам) нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.  Айни пайтда, хусусий ажримга асосан, биринчи инстанция суди судьясига нисбатан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, унинг натижасига кўра интизомий жазо қўллаш масаласи кўриб чиқилади. Дарвоқе, хизмат текшируви Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилади. Буни Кенгаш хизмат текширувини яна “малака ҳайъатига отиб” юборди, дейиш саводли одамнинг гапи эмас. Тартиб-таомил шундай. Яъниким, хизмат текшируви Кенгаш белгилаган тартиб асосида жойлардаги судьялар малака ҳайъати томонидан ўтказилади. Кенгаш томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосалари бўйича тегишли қарор қабул қилиш ҳам малака ҳайъатлари ваколатига берилган (Кенгашнинг доимий асосда фаолият кўрсатувчи  аъзоларига нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосалари бундан мустасно). Бундай тартиб малака ҳайъати қарорларидан норози тарафга шикоят қилиш (Судьялар олий малака ҳайъатига, Судьялар олий кенгашига) имкониятини беради ва бу ҳуқуқнинг (шикоят қилиш ҳуқуқининг) қонунда акс этган кафолатидир. Шундай экан, ортиқча (хизмат текшируви ўтказилиши масаласида) иддаога асос йўқ.  Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

21 Ноябрь 2023 1709
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech