Янгиликлар

Бир гуруҳ номзодлар илк бор судьялик лавозимига тайинланди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши аввалгиларга қараганда бироз узоқроқ давом этди. Бу кун тартибидаги масалалар кам ёки кўплигига эмас, балки  муҳокамалари қизғин ўтгани, энг муҳими, илк бор судьялик лавозими учун очиқ танлов иштирок этган номзодлар сонига  боғлиқ бўлди.  Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловлар натижаси кўра, бугун судьялар ҳамжамияти аъзолари 18 нафарга кўпайди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Хасанов Бахтиёржон Абдумуталибович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимига; Ваҳобов Шоҳруҳ Тожидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимига; Кимсанов Нодиржон Солижонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Эрматов Ярашжон Баратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига; Умурзаков Асқар Мирзаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси лавозимига; Қахрамонов Алижон Қахрамонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига; Бобажонов Элёрбек Рашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига; Нишанов Санжар Юлдибаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига; Хайитов Мирзохид Акрамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимига; Жумаев Анвар Ҳамроқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси лавозимига; Якубов Ғайрат Умирзоқович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимига; Шукуров Акмалжон Шокирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Саидова Лола Саибжановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Олламов Алишер Ярашович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Мухиддинов Абдурасул Рахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Давлатов Хикмат Баратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Санокулов Фазлиддин Носимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Хожамуратов Камалатдин Сифадинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати    

23 Сентябрь 2022 4266

Судьялик лавозими учун нега ёш муҳим?

 Ҳазрат Алишер Навоийда шундай сатрлари бор: “Инсон ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масалалардан бири бу — адолат, халқ ҳаётига эътибор, давлатчилик сиёсати, халқ бошқарувининг барчаси адолат заминида бунёд этилади”. Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари шундай дейганлар: “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топғусидир! Ҳар кимки жафо қилса, жафо топғусидир! Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса (нотўғри иш қилса) жазо топғусидир”. Бу сўзлар албатта биз судьяларга ҳам тааллуқлидир! Судья учун қонун, ҳуқуқ ва юриспруденцияни яхши билиш кифоя қилмайди. У қонуншуносликдан ташқари, ўзининг ва мурожаат қилувчи ёки суд жараёнида иштирок этувчиларнинг ҳаётий ва ижтимоий тажрибалари тафовути билан боғлиқ нозик жиҳатларни илғай оладиган бўлиши лозим. Бундан ташқари, судья одамлар билан мулоқот қилиш бўйича мутахассис бўлиши, мулоқот кўникмасини яхши ўзлаштириши даркор. Ушбу ҳислатларни эгаллаш учун эса тўхтовсиз изланиш ҳамда вақт талаб қилинади. Шу билан бирга назарий билимлар, касбий этика, психология, ишчанлик мулоқоти ёинки вақтни бошқариш кўникмалари, музокаралар олиб бориш тактикаси, ахборот билан ишлаш, ҳуқуқ нормаларига шарҳ бериш ва қўллаш каби профессионал ҳаракатларга йиллар давомидаги тажриба орқали эришилади.  Бугунги кунда судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар учун энг кичик ёш 35 ёш этиб белгиланганлиги бежиз эмас. Бу қарорга бежизга келинмаган, албатта. Таҳлиллар кўрсатдики, 35 ёшга тўлмаган судьялар томонидан ҳукм қилинган қарорларнинг бир қанчаси юқори босқич судлари томонидан бекор қилинган. Аниқланишича, бекор қилинган қарорлардан аксариятининг қабул қилинишига судьялар томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиши оқибатида йўл қўйилган. Содда қилиб айтганда, бунда  ёш ва тажрибасизлик ўз сўзини айтган. Дунё тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу ҳолат кўплаб ривожланган давлатларнинг қонунчилик амалиётида қўлланилади, айримларида ёш мажбурий этиб белгиланган бўлса, баъзиларида судья бўлиш учун барча босқичлардан ўтиб келган номзод 40 ёшдан ўтиб, пишиб, ҳаётий кўникмаларга эга бўлиб қолади.  АҚШ ва Францияда судьялар учун аниқ ёш чегараси белгиланмаган. Бироқ, мутахассислик бўйича зарур меҳнат амалиётининг юқорилиги ва бошқа талаблардан келиб чиқиб, ушбу лавозимга АҚШда 40-45 ёшдан, Францияда 40 ёшдан сўнггина амалда тайинланиш мумкин.  Буюк Британияда эса мустақил адвокат лавозимида 10 йилдан 20 йилгача ишлаган шахсларгина судья мақомига эга бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, ёш чегараси ўртача 35-45 ёшни ташкил этади.  Хулоса сифатида айтсак, юртимизда бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида қилинаётган ишларнинг барчаси халқимиз фаровонлигини таъминлаш, деган эзгу ният булоғи билан суғорилганлиги ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.  Салоҳитдин ТУРСУНОВ, Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси("Odillik mezoni" журналининг 2022 йил, 8-сонидан олинди)

20 Сентябрь 2022 942

Кенгашдан сўнг. Қайси судьялар ваколат муддати даврига қайта тайинланди?

  Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.  Судьялар олий кенгаши қарори билан:  Аскаров Ваҳоб Қамбардинович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.  Касимов Бахтиёр Муйдинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.  Яхёхужаев Рахмонхон Ғозиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.  Мамараимов Асқар Нематович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.  Мамаражабов Лутфулла Хайруллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.  Мадрахимов Фахриддин Адхамжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

14 Сентябрь 2022 2404
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech