Бугун Судьялар олий кенгашида “Одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ўрни: эътибор ва эътироф” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда узун-узун маърузалар қилинмади, судья аёллар қандай бўлиши кераклиги хусусида панд-насиҳатларга ўрин қолгани йўқ. Балки одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишда намуна бўлаётган аёл судьяларнинг фаолияти ҳақли эътироф этилди. Бугун суд тизимида 171 нафар аёл судьялар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 26 нафари тизимда раҳбарлик лавозимига тайинланган. Барча судьялар бир хил мақом ва мажбуриятга эга эканлиги эътиборга олинса, тизимдаги аёл судьялар жамиятда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлашда эркаклар билан баробар меҳнат қилаётгани яна бир карра ойдинлашади. Ваҳоланки, уларнинг зиммасида одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишдан ташқари саранжом уй бекаси, меҳрибон она сифатида фарзандлар тарбиясидек масъулият ҳам бор. Бундай шарафли ва машаққатли вазифалар том маънода фидоийликни талаб қиладики, аёл судьяларимиз буни матонат билан уддалаб келмоқлар. Аёл бир қўли билан дунёни, бир қўли билан бешикни тебратади, дегани шу. Тадбирда одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийларга “Фахрий судья” кўкрак нишони, айни пайтда фаолият курсатаётганларга Судьялар олий кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Германия Федератив Республикаси Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ўлкаси Адлия вазирлиги котиби Дирк Ведель бошчилигидаги мазкур ўлканинг прокуратура органлари ва Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров меҳмонларни ташриф билан қутлаб, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани, хусусан, юқори малакали судья кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, лавозимга тайинлаш, шунингдек суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича ўзаро алмашилаётган тажрибалар яхши самара бераётганини қайд этди. Шунингдек, Кенгаш ўтган йили германиялик ҳамкорлар билан икки марта халқаро конференция ўтказилгани, бундай тадбирлар бардавом бўлиши мақсадга мувофиқ экани ҳам билдирилди. Бундан ташқари мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, судьяларни танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиб ва қоидалар ҳақидалар атрофлича маълумот берди. Ўз навбатида меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаёт суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг ижобий натижаларини эътироф этди. Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллиги таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишларга юқори баҳо берди. Учрашувда коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари, бу борада икки давлат тажрибалари ҳақида фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди. Кенгаш қарори билан: Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилди. Опаева Гулчехра Уразалиевна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Солиев Сарвар Ғайратжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Хасанов Оловиддин Рахимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Собиров Фурқат Одилжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Муротов Нуриддин Намозович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Мадаминов Бахтиёр Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Саттаров Омон Ильхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати