Янгиликлар

Кеча Италиядан, бугун Туркиядан...

Кейинги бир ҳафта давомида Судьялар олий кенгашига бир эмас, бир нечта хориж делегацияси ташриф буюрди. Аввал Малайзия, сўнг Германия, куни кеча Италия давлати суд тизими вакиллари билан очиқ ва ишчан мулоқотлар бўлиб ўтган бўлса, бугун Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезкан  қабул қилинди .   Хорижлик меҳмонлар билан учрашув хўжакўрсинга ўтказилмаслиги аёнки, буларнинг ҳаммаси Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор бераётганлигини кўрсатиб турибди. Зеро, дунё билан бўйлашмоқ учун – дунё билан танишмоқ лозим. Эътиборлиси, бўлиб ўтган учрашувларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларининг ижобий натижалари ҳақида тўхталиб,  судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиблар, шунингдек, судьялар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи электрон рейтинг тизими алоҳида эътироф этилмоқда. Бундан англашиладики, хориж амалиётини ўрганишга эҳтиёж доим бўлаганидек, уларга тақдим этадиган тажрибаларимиз ҳам йўқ эмас. Бугунги учрашув тафсилотига келсак. Самимий ўтган учрашувда Кенгаш раиси жорий йилнинг 25 – 29 апрель кунлари Бурса шаҳрида бўлиб ўтган кибержиноятчиликка қарши курашиш мавзуидаги халқаро семинар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир самараси, айниқса, судьялар малакасини оширишдаги ўрнини алоҳида эътироф этди. Шунингдек,  ТIKА билан ҳамкорликда Ўзбекистонда судьяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида юзасидан фикрлар алмашилди. Истиқболдаги режалар муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар белгилаб олинди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

13 Июнь 2023 523

Судьялар олий кенгашига Италиядан меҳмонлар келди

Бугун Судьялар олий кенгашида Италия Олий суди судьяси Марко  Мария Альма ва мазкур мамлакат Судьялар  мактаби ижроия қўмитасининг вице-президенти Марисария Мореги хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш раиси меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган алоқаларнинг  ажралмас қисми эканини қайд этиб ўтди. Қайд этилдики, барча давр ва давлатларда судьяга нисбатан  қўйиладиган талаб битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш! Бироқ судьяларни тайёрлаш, танлаш ва лавозимга тайинлашда ҳар бир давлатнинг ўз йўналиши, тартиб-қоидалари бор. Шу маънода Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Италия судьялар мактаби ўртасида судья кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти катта. Чунки, тажриба – йиллар давомида сайқалланган тартиботлар бўлиб, уни ўрганмоқ икки тараф учун ҳам мақсадга мувофиқдир. Самимий ўтган мулоқотда меҳмонлар мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, бу жараёнда суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш устувор аҳамият касб этаётгани ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва тайинлашда жорий этилаётган иннавацион янгиликларни эътироф этди.  Шунингдек, тизимда гендер тенглигини таъминлаш, бунинг  ўзи хос жиҳатлари ҳамда ечимлари, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболлари  муҳокам қилинди. Меҳмонлар шу куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ҳам бўлиб, мазкур даргоҳ  фаолияти билан яқиндан танишдилар.  Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

12 Июнь 2023 425

Германиялик судья ўзбекистонлик ҳамкасблари билан семинар ўтказди, сўнг Кенгаш раиси билан суҳбатда бўлди

Германиянинг Олденбург шаҳри биринчи инстанцияси суди раиси Хорст Фреелс  ўзбекистонлик ҳамкасблари билан семинар ўтказди.  Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Германия халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти ташкилоти (GIZ)  ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари иштирок этди. Ҳар бир давлат суд тизимининг ўзига хосликлари бор. Жумладан, Германия суд ҳокимияти ҳам хос тартиблари билан ажратилиб туради. Айниқса, фуқаролик судларидаги амалиёт, кўриладиган ишлар мазмуни, судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашда катта тажриба ва ютуқлари борки, уларни ўрганиш ҳеч қачон фойдадан холи бўлмаган. Судьялар олий кенгаши ва Германия халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти ташкилоти (GIZ) ўртасидаги ҳамкорликда айни шу масалалар алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Амалий ҳамкорлик эса Кенгаш ва ушбу ташкилотнинг “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни илгари суриш” дастури доирасида имзоланган  меморандум (2023 йил 17 февраль)  сўнг  янги босқичга кўтарилди. Бунинг  амалдаги ифодаси сифатида ўтказилган ушбу семинарда меҳмон Германиянинг фуқаролик ишларини юритиш соҳасидаги суд амалиёти, ушбу ихтисослик бўйича судьяликка номзодларга реляцион техника, рақамли мерос (марҳумнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзувлари ва улардан меросхўрлар фойдаланиш ҳуқуқлари), ўлимдан кейин шахсий ҳуқуқларнинг бузилиши ва васийликка оид даъволар, уларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. Ўртага ташланган саволларга эса бажонидил ва  атрофлича жавоб қайтарди. Семинардан сўнг Хорст Фреелс Судьялар олий кенгашига ташриф буюриб, Кенгаш раиси Холмўмин  Ёдгоров билан мулоқот қилди. Суҳбатда судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг инновацион тизими, судья кадрлар тайёрлаш ва одил судловни амалга оширишда уларнинг мустақиллиги ҳамда дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари ҳақида сўз юритилиб, ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

10 Июнь 2023 464
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech