Янгиликлар

Кенгашдан сўнг: навбатдаги муддатга тайинланган судьялар маълум бўлди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтаётгани, унда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги, айримларини эса ваколати муддати даврига қайта тайинлашларга оид  масалалар муҳокама этилаётгани хабари берилганди.  Кенгаш йиғилиши ниҳоясига етди:муҳокама натижалари маълум. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ахмеджанова Шойрахон Алижоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Пўлатова Дилдора Тўраевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига; Дададжанова Дилфуза Бурханитдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига; Дадабаева Нилуфар Фарходовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига; Худайбердиева Хабиба Валиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига; Акимниязов Пурханатдйин Толбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Нукус ҳарбий судининг раиси лавозимига тайинланди  Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

1 Июнь 2023 2902

Судьялик масъулияти – мунтазам ўқиш, мунтазам изланиш...

Шубҳасиз, судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш электрон рейтинг тизими жорий этилиши –  соҳада катта янгилик.  Ҳар қандай янгилик, то натижаси кўринмагунча, турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши табиий.  Шу маънода аввалига электрон рейтинг тизимини барча бирдек қабул қилмагани рост. Бироқ ўтган қисқа вақт турли иштибоҳу шубҳаларга  ўрин қолдирмади. Шунингдек,  билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб, баҳолаш мезонларига маълум ўзгартиришлар киритилдики, натижада мезонлар янада такомиллашиб, электрон  рейинг тизими барча судьялар фаолиятини яққол кўрсатувчи кўзгуга айланди. Фақат бу кўзгуга кўз ташлайдиганлар сони чекланган, зеро, ҳар бир тизимнинг хос талаблари бор: ҳамма нарсаям дастурхон қилинавермайди. Бироқ натижа албатта оммага маълум қилинади. Инсон омили  аралашмайдиган ушбу амалиёт  натижалари оммага эълон қилиниб бормоқда:энг юқори рейтинг баллига эга судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши яхши анъанага айланиб улгурди. (Дарвоқе, ўрни келган экан, айтиб ўтишни маъқул, деб билдик: яқинда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, шунингдек, Сербия ва Молдова давлатлари судьяларидан иборат меҳмонлар Судьялар олий кенгашида бўлиб,  жорий этилган электрон рейтинг тизими, психологик тест ва Судьялар клуби фаолияти билан танишиб, юқори баҳо бердилар ва ўзлари вакил бўлган мамлакат суд тизимига тадбиқ этиш фойдадан холи бўлмаслигини билдирдилар.) Хўп, юқори рейтинг баллга эга судьялар сийланяпти экан, паст  кўрсатгичларга эгалар-чи? Тилсиз  дастур (программа)  айрим судьялар фаолияти самарадорлигини қониқарсиз, деб турар экан,  кўплар “улар лавозимидан  озод этилиши керак!” деган ўйга бориши аниқ. Бироқ Судьялар олий кенгаши бундай кескин чора қўллашга шошилаётгани йўқ. Аксинча, уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур чоралар кўраётир. Нега? Мазкур савол кенгроқ жавоб талаб қилади. Барча касб эгаларига ҳурмат бажо келтирган ҳолда айтсак, судьялик - олий таҳсил шаҳодати қўлга тегиши биланоқ эгалланадиган лавозим эмас. Ушбу лавозимни эгаллаш  учун  қонун билан ёш  масаласи (судья бўлиш учун шахс 35 ёшдан кичик бўлмаслиги керак) белгилаб қўйилганининг ўзи судьянинг зиммасидаги масъулиятини англатиб турибди.  Йилт этган ҳар нарса тилло бўлмаганидек, ҳуқуқшунос шаҳодатига эга ҳаммаям судья бўлмоғи маҳол. Ушбу лавозимга муносиб кўрилмоқ учун озмунча чиғириқдан ўтилмайди-да. Олий таҳсилдан сўнг етти йил ҳуқуқ тизимида нуқсонсиз ишлаш, сўнг тобора кенгайиб-мураккаблашиб бораётган рақобатдан ўтиб, Судьялар олий мактабига ўқишга кириш – озмунча риёзат талаб қилмайди. Уни муваффақиятли битирмоқ шунчаки айтиладиган гапмас.  Барча босқичдан сўнг олдинда яна битта синов туради: номзод, муқобиллик асосида, судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танловда муваффақиятли иштирок этиши лозим... “Шунинг учун ҳам фаолияти қониқарсиз баҳоланган судьяга ҳадеганда чора кўрилавермас экан-да?!” дея хулоса чиқаришга шошманг. Қўпол хатога йўл қўйган, судьялик қасамёди ёки Судьялар одоби кодекси талабларини бузганларга нисбатан муроса қилинаётгани йўқ:  қанча судья нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ҳақида Кенгаш матбуот хизмати томонидан мунтазам эълон қилиб борилаётган очиқ  ахборотлар бунга яққол мисол... Жорий йилда рейтинг кўрсаткичлари қониқарсиз 23 нафар судья Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг малака ошириш курсларида қўшимча таҳсил олди. Уларнинг 6 нафари жиноят, 11 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 3 нафари иқтисодий ва яна шунчаси маъмурий судлари судьялари бўлиб,  аксарияти илк бор лавозимига тайинланганлар сирасига киради.  Рақамлар уларнинг тажрибасизроқ эканини кўрсатиб турибди.  Мазкур  омил уларни оқлаш ёки хаспўшлашга асос бўлмайдику-я, аммо иш жараёнида тажриба барибир ўз сўзини айтади. Рейтинг кўрсатгичлари пастроқ судьялар фаолияти ўрганилганда улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари, асосан, процессуал қонун талабларини бажарилишидаги ва моддий ҳуқуқ  нормаларини қўллашдаги камчиликлар сабаб юқори суд инстанциясида ўзгартирилгани ёки бекор қилингани  маълум бўлди. Умуман, муайян низолар бўйича қонун нормаларини қўллашнинг хос мураккабликлари бор. Дейлик, фуқаролик ишлари бўйича судларда мулк, мерос, етказилган моддий ва маънавий зарарлар ундиришга оид ишларда, иқтисодий судларда давлат божи ва суд харажатлари масалалари ҳамда шартномавий муносабатларга оид низолар бўйича қарор қабул қилишдаги мураккабликлар аниқ ҳуқуқий тушунтиришларга эҳтиёж туғдираётгани сир эмас Бундай вазиятларга маъмурий судлар судьялари маҳаллий ҳокимлик, солиқ идоралари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ер билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш жараёнида, жиноят ишлари бўйича судларда эса айрим турдаги жиноятларни малакалаш, жазо тайинлашда колония турини белгилаш,  айниқса, маъмурий назорат масалаларида кўпроқ дуч келинаётганини кўриш мумкин (қайд этилган масалалар Судьялар клубининг электрон платформасида ҳам кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда). Шу ва шу каби ҳолатлар амалиётда учраши эҳтимоли борлиги учун ҳам қонунда суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи (агар судья  атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса!) судьянинг жавобгар бўлишига сабаб бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Бироқ мазкур норма дахлсизлик кафолатларидан бири бўлиб, судьяга имтиёздан кўра кўпроқ масъулият юклайди, аслида.  Масъулият экани боис  “Судлар тўғрисида”ги қонунда ҳам, Судьялар одоби кодексида ҳам судья ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариши учун ўз малакаси ва касбий билимларини мунтазам ошириб бориши шартлиги алоҳида қайд этилган.  Бу борада зарур чоралар кўриш эса Судьялар олий кенгаши  фаолиятининг  ажралмас қисми ҳисобланади. Қолаверса, Судьялар одоби кодексида тажрибалари судьялар “устоз-шогирд” анъаналарига таянган ҳолда ўз тажриба ва билимларини ёш ҳамкасбларига ўргатишлари лозимлиги ҳам қайд этилган. Мазкур тартиблар рейтинг кўрсатгичлари пастроқ судьялар учун  мўлланжалланган ўқув дастури ва дарслар жадвалида ўз аксини топмоқда. Яъниким, малака оширишга жалб этилган судьяларга фақат қуруқ маъруза ўқилиб, конспектига баҳо қўйилмайди. Балки бекор бўлган ёки ўзгартирилган суд қарорлари таҳлилидан келиб чиқиб, зарур назарий машғулот ўтишдан   ташқари (ўқув-машғулотлари Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва ҳудудий судларнинг тажрибали судьялари ҳамда Олий мактаб профессор ўқитувчилари томонидан ўтилмоқда) уларнинг ҳар бирига тажрибали судьялар - устозлар бириктирилади. Ўқув-машғулотларнинг қолгани  амалиётда (бириктирлган устоз раҳбарлиги ва раҳнамолигида)   давом этади. Яқинда рейтинг балли пастроқ 23 нафар судья учун  қўшимча малака курслари ниҳоясига етди.  Икки ҳафта давом этган  ўқув-машғулотлари уларнинг кейинги фаолияти қандай акс этади – вақт ҳукмидаги масала. Судьялар олий кенгаши мавжуд ҳуқуқий тартиблардан келиб чиқиб, уларга  имконият ҳавола этди, буни ғанимат билиб, ким унумли фойдаланган бўлса, юзи ёруғ бўлгуси, насиб. Акс ҳолда, “...кўзгудан ўпкалама” ҳикматини эслатишга  мажбур бўлинади барибир.  Нодира Бобохонова, Судьялар олий кенгаши шўъба раҳбари

27 Май 2023 931

Кенгашдан сўнг: айрим туман ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар

 Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани, унда Кенгаш ваколатига доир бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига тайинлашга оид масала ҳам муҳокама қилинаётгани хабари берилганди.  Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган муҳокамалар натижасида айрим туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди. Шунингдек, бир неча нафар судьянинг иш жойи ўзгарди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Эргашев Авазжон Йигиталиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Холиқов Худоберди Комилович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Арапов Рахматжон Эргашович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Абдубаннабов Махкамжон Мурадилович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Омонов Шеҳроз Тураевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Хамидов Илҳомжон Эргашович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Расулов Ойбек Мелисович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Саттаров Омон Илхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ниязов Шохрух Фуркатович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Юлдашева Шахноза Мухаммаджоновна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шайманов Икромжон Шайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мирзаев Абдусалом Қурбанпулатович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдираимов Тулкин Мамараимович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

24 Май 2023 2817
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech