Янгиликлар

Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қизғин ва кескин ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Холов Қосим Исматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси лавозимига; Ахмедов Шухрат Саиджаббарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди. Шунингдек: Матмусаев Икроржон Иброхимович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ахмеджанова Шойрахон Алижоновна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Сатвалдиев Илхомжон Атажанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Назиров Шерзод Эркинжанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Хасанов Бахтиёржон Абдумуталибович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Қуваталиев Азамат Кимсанбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Абраев Хасан Чориевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ачилов Жасур Рахматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Азиз Эркинович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Анаров Фуркат Шухратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ханаев Умидджан Умаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдулхаев Абдулла Абдурахманович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ярашев Завқидин Зайнидинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Нишанов Санжар Юлдибаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Хушнуд Римбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Қурбанов Исомиддин Бахритдинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Раимкулов Нодиржон Носирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

2 Октябрь 2024 6131

Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: ушбу лавозимдаги фаолиятини ким қайси ҳудудда бошлайди?

Бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимга танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир бир қанча масалалар қатори Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лаовзимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан:  Тўйчиев Акмал Акбарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига; Турсунов Мехрожиддин Сайдалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига; Яхшибоева Лайло Панжиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига; Байсариев Шавкат Хусанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимига; Каюмов Хусан Рахматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига; Корабаев Рустам Хатамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига; Раимова Шохсанам Ғайратжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимига; Гаппарова Назокат Абдукахаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига; Уринова Зайнабхон Тожиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хошимхожаев Равшанхон Исроилхужаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Кучкарова Дилфуза Илясовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига; Музаффаров Фурқат Ражаб ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Юсупов Зафар Абдуқаюмович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Ризаев Ҳаёт Ғиёзович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Дониёров Аббос Панжиқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Мустафақулов Шерали Рахматович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Абдурасулов Абдусамад Абдумажитович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

2 Октябрь 2024 4482

Очиқ дарс: тил, тавсия ва кулгидан олинмаган завқ...

Бошқа-бошқа соҳа вакиллари жам бўлган тадбир бирданига қизиб кетмайди. Бу сафар ҳам шундай манзара кузатилди. Аввалига бироз тортиниш, бироз эҳтиёткорлик, иштирокчиларга зимдан қараб, мавзу улар учун нечоғли қизиқарли бўлаётганини чўтлаб-чамалаб, шунга монанд гап оҳангини ўзгартиришдан бошланган тадбир тезда қўр еди (яъниким, қизиб кетди). Қизиганики, нақ икки ярим соат давом этиб, ҳазил-хузул, енгил-енгил кулгилар билан ниҳоясига етди.  Мавзу тил ҳақида эди,  янаям аниқроғи (ва бироз расмийроқ номи), одил судловни амалга оширишда тилнинг ўрни ва аҳамияти. Меҳмон – таниқли адабиётшунос, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев. “Тадбир” дейилаётгани аслида очиқ дарс бўлиб, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун тез-тез уюштириб турилади. Очиқ дарслар мавзуси Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курси ўқув дастурига расман киритилмаган. Бироқ бўлажак судьялар учун тизим фахрийлари, ҳуқуқшунос олимлар қатори маънавият фидоийлари, таниқли адиблар, адабиётшунослар иштирокида ҳам очиқ дарслар ўтказиб келинмоқда ва фойдадан холи бўлаётгани йўқ. Бугунги мавзу ҳам бундан мустасно эмас. Айтилдики, миллатнинг маънавий ва ахлоқий қиёфасини белгиловчи омилларидан бири – тил. Шиддат билан ўзгараётган давр, турли мафкуралар ўртасидаги кураш катта-кичик миллатларнинг миллий маънавиятига таъсир кўрсатиш эҳтимоли тобора ошиб бораётган экан, бунинг аччиқ ҳосиласи  аввало тилда кўринмоқда. Шундай экан, ҳар бир миллат ўз тилининг жозибаси-ю жилоси билиши ва  муҳофаза қилиши шарт.  Келажак авлодга озод ва обод ватан  билан бирга соф ўзбек тили ҳам қолиши керак.  Жонли мулоқотда  одил судловни амалга оширишда тилнинг аҳамияти қисқа ва лўнда ифода қилинди: миллатнинг қиёфаси тилда намоён экан, унинг суддаги акси суд ҳужжатларида кўринади. Ҳукм ва қарорларнинг тушунарли ва равон ёзилишига, иш бўйича ҳар бир ҳолат, айниқса, тарафларнинг важларига берилган ҳуқуқий баҳонинг ҳужжатдаги ифодасига қараб, судьянинг тил  бўйича саводи ҳақида бемалол тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бундан ташқари суд қарорларини тарафларга тушунтириш жараёнида қонуннинг “қаттиқ тили”  судьядан содда баён талаб этадики, ўзбек тилини чуқур билиш ва унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш  шунинг учун ҳам керак. Ўзбек тилининг  жозибаси бадиий асарларда яққол кўринади.  Бу эса китобхонлик тизимда эҳтиёж эмас, заруриятга айланиши лозим эканини  кўрсатади.  Қолаверса,  адабиёт наинки одоб фани, таъбир жоиз бўлса, адолат фани ҳамдир. Негаки, нафақат бадиий, тарихий, ҳатто фантастик асарларда ҳам ижтимоий адолат тараннумини кўриш мумкин.  Қайси китобни қўлга олманг, уларда ижтимоий адолат, маънавий-ахлоқий покликка даъват кўринади. Шундан келиб чиқилса, нафақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлашда, балки суд тизимида китобхонликни тарғиб этиш орқали кадрларнинг маънавиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зотан,  давлат раҳбари  айтганидек,  адолат ва маънавият – ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди. Дарвоқе, қизғин ўтган очиқ дарс, хусусан, савол-жавоб жараёнида тилимизга ёт, аммо ўзимизга ёд бўлиб кетган сўзлар (беихтиёр) айтилгани, уларга ҳурматли меҳмоннинг беозор “тузатиш”ларидан бир неча марта енгил кулгилар кўтарилди. Аммо бундан завқ туюлгани йўқ, аксинча, хижолатга тушилди. Шунинг ўзиям очиқ дарс мавзуси долзарблигини яна бир бор кўрсатди-қўйди.  

27 Сентябрь 2024 630
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech