Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилдиСенатнинг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.Сенат мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров Олий суд судьялигига тавсия этилган номзодларни Сенат аъзоларига таништирди.Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Қаҳрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига сайланди.Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан И.Болтаходжаева, Б.Исраилов, Г.Парпиева, Ж.Расулов, Н.Расулов, Н.Рахмонов, шунингдек, ўз аризасига биноан Ш.Болиев, Б.Тангабаев, Н.Хаджиматов Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилди.

19 Май 2026 172

Аёл ва жамият: осиё хотин-қизларининг II форуми

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Бухоро шаҳрида “Аёлларга инвестиция – барқарор ўсиш асоси: хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги Осиё хотин-қизларининг II форуми ўтказилди. Муҳим мавзудаги ушбу халқаро тадбирда 20 дан ортиқ хорижий давлат ва халқаро ташкилотлардан юксак мартабали меҳмонлар, жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Ижрочи директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, халқаро молия институтлари вакиллари, Осиё парламентларининг аёл аъзолари, вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари қатнашди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда янги жамият шароитида гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бунинг амалий натижасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтда суд тизимида ҳам 253 нафар аёл судья одил судловни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Уларнинг орасида энг қуйи суд тизимидан бошлаб, Олий судгача бўлган барча бўғинларда раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёл судьяларимиз сони ҳам кўпайиб бормоқда. Осиё хотин-қизларининг II форумида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Н.Бобохонова иштирок этди.

16 Май 2026 194

Анъанавий тус олган авлодлар мулоқоти

  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши маънавий-маърифий лойиҳаси доирасида жойларда узоқ йиллар суд тизимида ҳалол-пок ишлаб, жамоатчилик ўртасида алоҳида обрў-эътибор қозонган суд фахрийларининг ибратли ҳаёт йўлини ёш авлодга кўрсатиш, уларни эзгу мақсадларга ундаш нуқтаи назаридан маърифий тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.  Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Бухоро вилоятида ҳам мана шундай тадбир ташкил этилди. Куни кеча Бухоро шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда мазкур таълим муассасасининг собиқ ўқувчиси, суд тизими фахрийси Рахима Саидованинг шарафли ҳаёт йўли ҳақида батафсил сўз юритилди. У кишининг фаолияти бугунги судьялар учун ибрат мактаби, умр йўли эса ёшлар учун ҳақиқий намуна эканлиги, бугунги ёш авлодга гўёки эртакдай туюладиган ўта оғир шароитга қарамай тинимсиз Рахима опа ўқиб, излангани натижасида халқнинг ҳурматли инсонига айлангани қайд этилди. Бугун Ромитан туманидаги Ибн Сино маҳалласида жойлашган 1- умумтаълим мактабида суд тизимида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритган фахрий Мухитдин Бобоев ўзи таҳсил олган даргоҳда ўқувчилар билан самимий мулоқот қилди. Учрашувда Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Нодира Бобохонова, Бухоро вилояти суди раиси Учқун Рўзиев ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, устознинг сермазмун, ибратли ва шарафли ҳаёт йўли, касбий фаолияти ҳамда инсон сифатидаги юксак фазилатлари ҳақида атрофлича фикр билдирдилар. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган ҳар иккала учрашувда ҳам мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Шунингдек, мактаб боғида эзгу ниятлар билан манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқарашини юксалтириш, уларни Ватанга садоқат, адолат ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

15 Май 2026 281
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech