Янгиликлар

Аёл судьялар кўришиб, кенгашиб олди

Кеча мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган аёл судьялар кўришиб-кенгашиб (пойтахтда фаолият кўрсатаётганлар бевосита, жойлардагилар масофадан туриб) олди. Давра суҳбати шаклида ўтган тадбир Судьялар олий кенгаши, Олий суд, USAID Миссиясининг Демократия ва бошқарув офиси, East-West Management Institute билан ҳамкорликда ташкил этилдки, мавзу  ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтадиган Аёл судьялар халқаро ассоциациясининг охирги конференциясида кўтарилган масалаларга оид эди. Маълумингизким, мазкур ассоциациянинг  16-конференцияси шу йилнинг  май ойида Марокашда бўлиб ўтди. Халқаро анжуманда илк бор Ўзбекистон аёл судьяларини тамсил қилган вакилаларимиз тадбир тўрида бўлиб,   конференциядаги иштироклари, муҳокама этилган мавзулар ва уларнинг аҳамияти ҳақида ҳамкасабаларига  атрофлича маълумот бердилар. Айтилдики, халқаро анжуман одил судловни яхшилаш борасида ўзига хос мулоқот, тажриба ва ахборот алмашиш майдони бўлиб, жамият учун муҳим  масалаларни ҳал этишда аёл-судьяларнинг ташаббускорлигини янада қўллаб-қувватлашга қаратилди.  Иштирокчи давлатларнинг маданий, тарихий, суд тизимларидаги тафовут катта бўлса-да, умумий мақсад ва вазифалар битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдир. Одил судловни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштироки муҳимлигидан келиб чиқиб,  кўплаб давлатларда  жорий этилган квоталар сабаб аёл судьяларнинг сони ортиб бораётгани ҳам тадбирда алоҳида қайд этилди.  Бундан чора-тадбирлар суд тизимини такомиллаштириш, шунингдек, аёлларга тааллуқли масалаларни яхшироқ тушуниш билан бир қаторда, адолатли қарорлар қабул қилинишига,  хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва камситишларнинг олдини олиш ва гендер тенгликни таъминлашга хизмат қилади. Бундан ташқари иштирокчилар хотин-қизларга нисбатан кибержиноятчилик ва уларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий-ижтимоий масалалар, инклюзив одил судловни яратиш, бунда ногиронлар, ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қийналаётган қатламнинг манфаатлари, одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари ҳақида хорижий давлатларда тажрибаларини ўрганиш бўйича  ҳам таклифлар ўртага ташланди. Шунингдек, Cудьялар олий кенгашининг 2023 йилда  JSSA лойиҳаси билан ҳамкорлиги таҳлили, «Аёллар-тинчлик судьялари: ютуқлар ва муаммолар», «Аёл судьялар уюшмаларининг фаолияти бўйича халқаро тажрибанинг таҳлили» билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.  Маълумот учун: Халқаро аёл-судьялар ассоциацияси 1991 йил ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда 143 та мамлакатдан 10400 нафардан кўп аъзолари бор. Мазкур Ассоциация ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 75/274 сонли (2021 йил 28 апрели)  резолюция қабул қилиниб, унга кўра , ҳар йилнинг  10 март  санаси "Халқаро аёл-судьялар куни” сифатида белгиланган.

1 Август 2023 700

Якуний давлат аттестация синовлари бўлиб ўтмоқда

 Дўппи бир айланиб, 2022-2023 ўқув йили ҳам якунига етяпти. Ўтган йили айни шу кунларда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида таҳсил олиш учун ҳужжат топшириб, кириш синовларидан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ҳуқуқшунослар  бугун яна ҳаяжонли дамларни бошдан ўтказмоқда. Айни кунларда улар якуний давлат аттестация синовларини топширмоқдалар.   Якуний давлат аттестация комиссиялари  аъзолари  Судьялар олий кеншгаши, Олий суд, Конституциявий суди аъзолари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиялари ва Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчиларидан ибарта таркибда шакллантирилган. Эслатиб ўтамиз,  2022-2023 ўқув йилида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида  жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича жами 138 нафар тингловчи  таҳсил олди.

27 Июль 2023 1340

Кенгашдан сўнг: танланган ва тайинланганлар маълум

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани маълум қилинганди. Унда қатор масалалар бирга ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги, айрим судьяларни эса ваколати муддати  даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокам этилганидан ҳам хабарингиз бор. Очиқ танлов шаклида ўтган тайинловларга доир муҳокамалар якунига етиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинлан ва  шу муносабат билан Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Зоиров Нурмурод Туймуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Инамов Авазбек Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Якубхўжаев Жахонгир Умархўжаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Назирбеков Ахмаджон Салимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мирзаев Умиджон Сайдахмадович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Тошпулотов Мансур Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Акрамова Джамиля Сайфиевна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Давлатов Баходир Худайберганович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Шарипов Дилшод Сабурович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Арзиев Акмал Туропович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Ғузор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек:  Мирмаксудов Миркомил Садикович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди. Бундан ташқари: Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Юсупов Боходиржон Кодиржaнович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига; Сатвалдиев Бегзод Одилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Туранов Кахрамон Холназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хурсанов Бекзод Мелихурамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Гуломов Шухрат Мамашарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хўжакулов Нодирбек Серабович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши мабуот хизмати

25 Июль 2023 3878
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech