Ҳуқуқнинг мажбурияти ҳам бор
Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: ушбу лавозимдаги фаолиятини ким қайси ҳудудда бошлайди?
Очиқ дарс: тил, тавсия ва кулгидан олинмаган завқ...
Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Айтилдики, янги таҳрирдаги Конституциямизда янада мустаҳкамлаб қўйилганидек, Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, судьялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайди. Жорий йилнинг ўтган даврида Кенгаш томонидан судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш (шу жумладан ваколати муддатига қайта тайинлаш) бўйича ўтказилган очиқ танловларда 503 нафар номзод муҳокама қилинди. Уларнинг 378 нафари (ёки 71.1 фоизи) судьялик лавозимига муносиб деб топилган, 52 нафари (ёки 10.3 фоизи) судьялик лавозимига номуносиб деб топилган бўлса, 73 нафари (ёки 14,5 фоизини) ваколати муддатига бошқа судьялик лавозимига қайта тайинлаш рад этилган. Маълумки, шу йилнинг июль ойида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёр курсини 153 нафар тингловчи тамомлади. Кейинги икки ойда давомида уларнинг 100 нафари (ёки 65 фоизи) очиқ танлов ва муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланди. Мазкур жараён давом этмоқда. 2024 йилнинг 18 сентябрь ҳолатига кўра, тизимда 1490 нафар судья фаолият юритаётган бўлиб, шундан 209 нафарини (ёки 14 фоизи) аёл судьялар ташкил этди. Аёлларнинг 24 нафари раҳбар лавозимларга тайинланган. Судьяларнинг 1309 нафари ёки 87,8 фоизи 50 ёшгача, 39 нафари 2,6 фоизи 60 ёшдан ошганлар ташкил этади. Фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 511 нафари (ёки 34,4 фоизи) судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, 923 нафари (ёки 61,9 фоизи) ўн йиллик муддатга, 54 нафари (ёки 3,6 фоизи) муддатсиз даврига тайинланган. Тизимда 25 нафар юридик фанлар номзоди илмий даражасига эга судьялар фаолият кўрсатади, 55 нафар судья давлат мукофотлари билан тақдирланган. Шунингдек, жорий йилда намунали фаолияти, ташаббускорлиги ва юқори рейтинг кўрсатгичларига эга 15 нафар судья Судьялар олий кенгаши қарори билан “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган 32 нафар фахрийлар “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 2024 йилнинг ўтган даврида 32 нафар судьянинг ваколат муддати илгари тугатилган. Уларнинг 13 нафари судьялик қасамёдини, 6 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани, 13 нафари ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Жорий йилнинг ўтган даврида Судьялар олий кенгаши фаолиятида халқаро ҳамкорлик алоҳида кўзга ташланади. Шу даврда Иистанбулда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар судьялари ҳамжамиятининг анжуманида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг Судьялар кенгашлари вакилларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюриб, юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, айни жараёнда суд мустақиллиги, судьялар дахлсизлиги самарали таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, айниқса, судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, лавозимга танлаш ва тайинлаш бўйича жорий этилган янги тартиблари уларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ташрифлар натижасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Судьялар олий кенгашлари ўртасида ҳамкорлик меморадуми имзоланди. Қирғизистон Республикаси билан судьялар корпусини шакллантириш юзасидан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари ўзбек судьялари ҳамжамияти вакиллари Испания қироллигининг Судьялар бош кенгаши ҳамда Судьялар мактабида бўлиб, судьялар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг узлуксиз таълими бўйича тажриба алмашилди. Яқин ва узоқ хориж давлатларнинг судьялар ҳамжамияти вакилларининг ташрифи, аввало – эътибор, ҳамкорликка оид таклифлари эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳақли эътирофи ҳисобланади. Маълумки, 2025 йил 1 январида суд тизимида янги институт – тергов судьялари фаолият бошлайди. Айни пайтда ушбу янги лавозимга муносиб номзодларни танлаш ва тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари Кенгаш ҳамкор ташкилотлар билан жойларга чиқиб, жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун “Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш ҳамда бошқа процессуал чоралари қўллаш бўйича халқаро амалёт” мавзусида халқаро семинар ўтказиб келмоқдаки, бу фойдадан холи бўлмайди. Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари саъй-ҳаракатлари билан “Судьялар дахлсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби”, “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар” тўплами, “Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш” номли рисола ва ҳуқуқий қўлланмалар нашр этилди. Яна бир муҳим маълумот: Судьялар олий кенгаши томонидан Судьялар одоби кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Айни пайтда “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби тайёрланиб, нашр этилиши арафасида. Мазкур тўплам ўзбек тилидан ташқари рус ва инглиз тилларига ҳам нашр этилиши кўзда тутилмоқда. Матбуот анжуманида журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Даъвогар Б. Қодировнинг жавобгарлар – Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га доир фуқаролик низоси бўйича суд жараёни бошланганидан то ҳал қилув қарорига қабул қилингунича керагидан ортиқ муҳокамалар бўлди. Ижтимоий тармоқдаги муҳокамалар суд қарори қабул қилинганидан кейин ҳам давом этиб, энсани қотирадиган даражага етдики, бу ҳақда икки оғиз гап айтишнинг ўзи ортиқча, аслида. Бироқ суддан кейин тарафлар ва уларга хайрихоҳлар ўртасидаги “виртуал мусоҳабаларда” ишни биринчи босқич судида кўриб чиққан судья шаънига номаъқул ва асоссиз таъналар айтиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Хусусан, блогер Ж. Ҳамраев ижтимоий тармоқ орқали чиқишида даъвогар “қўли узун экани” ҳақидаги гапини эслатиб, гўёки “...унинг узун қўллари судьягача етиб боргани”ни очиқ иддао қилган. Бундан ташқари судья томонидан марҳум санъаткор вафоти санасини нотўғри айтилгани-ю суд қарорини ўқиш пайтидаги бироз ҳаяжонини “бу не кўргулик?!” деб, вазиятни бўрттиришга урингани кўринади. Энг ёмони, унинг иддаолари иш бўйича жавобгар тарафнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва каналларида тарқатилаётгани натижасида судьянинг холислиги борасида турли шубҳалар эҳтимолини пайдо қилмоқда. Бир неча ой давом этган процесс, бу даврда тармоқлардаги адоқсиз муҳокамалар, уларда ҳатто тор доирада айтилиши мумкин бўлмаган гаплар баралла айтилиб, кенг оммада турли қарашлар шакллантиришга қаратилган ҳаракатлар судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилиб бўлганди. Шундай вазиятда кенг жамоатчилик эътиборидаги фуқаролик низосини кўриб чиқиш айтишга осон. Шу маънода судьянинг бир неча камералар қаршисида қарор ўқиши жараёнида битта санани нотўғри айтиши ёки ундаги бироз ҳаяжонга тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин. Аммо, Судьялар олий кенгаши, кимнингдир гўёки “узун қўллари судьягача етиб борган”ига оид таъна ва иддаоларга ҳуқуқий баҳо беришга эҳтиёж мавжуд, деб ҳисоблайди ҳамда бу борада ваколати доирасида лозим чоралар кўрилади. Якунда алоҳида таъкид этиладики, ушбу баёнот қабул қилинган суд қарори бўйича Кенгаш нуқтаи назари ҳисобланмайди. Шунингдек, ундан (суд қароридан) норози тарафнинг юқори суд инстанциясига шикоят беришига ҳам монеълик қилмайди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўрилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Набиев Мажид Садуллоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Қодиров Шуҳрат Абдираҳимович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Тўраев Зайниддин Суюнович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Элиев Шерзод Худойқулович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Тўраева Нилуфар Эсановна – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Бўриев Дилмурод Боходирович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Туракулов Тулкин Байтураевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ҳайитов Ойбек Ҳақбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Муинов Бобир Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Умиров Бахтиёр Эргашович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мухиддинов Акром Раббонақулович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мавлонова Дилбар Сувоновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.