Бугун Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоровнинг сайёр қабули бошланди.Сайёр қабул тафсилотлари билан кейинги материалларимиз орқали танишишингиз мумкин.
Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади. Қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгалламоқчи бўлган ёшларга “касб ваучери”ни бериш йўлга қўйилади. Ушбу “касб ваучери” фоизсиз ссуда шаклида бўлиб, ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади.Халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган устозлари 50 миллион сўмдан мукофот олади.Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланади.Ёшлар учун касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик бўйича ўнлаб хизматлар мавжуд. Бу хизматлардан “ягона дарча” тамойили асосида фойдаланиш учун Ёшлар хаблари ташкил этилади. Ушбу тажриба Сурхондарёдан бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади.Ёш лидерларни аниқлаш бўйича 5 та йўналишда “ТОП-100” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида “янги иқтисодиёт”, АТ ва сунъий интеллект, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича юртимиздаги ёшлар ҳамда чет элдаги ватандошларимиз учун очиқ танлов эълон қилинади.Ҳар бир вазирлик ва тармоқ ўз йўналишида “ТОП-100” иқтидорли ёшлар” дастурини бошлайди ва ўз йўналишидаги халқаро ташкилотларга стажировкага юборади.Энди ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳокимлар “1 мингта масалага – ёшлардан 1 мингта ечим” лойиҳасини ишга туширади.Эндиликда АТ ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-курс талабалари АТ паркда “дуал таълим” асосида ўқишни давом эттиради.Мутасаддиларга барча 15 та АТ парк ҳудудида компьютер ва мобил ўйинлар яратувчилари учун инкубацион марказ очиб, миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади. Фуқаролик ишлари бўйича судларда: Андижон вилояти Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси ФИБ Избоскан туманлараро судининг судьяси Бухоро вилояти ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг раиси Жиззах вилояти Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Фориш туман судининг раиси Навоий вилояти Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Сурхондарё вилояти ФИБ Денов туманлараро судининг судьяси ФИБ Термиз туманлараро судининг судьяси Фарғона вилояти ФИБ Марғилон туманлараро судининг судьяси ФИБ Фарғона туманлараро суди раисининг ўринбосари Хоразм вилояти Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Шовот туманлараро судининг судьяси Тошкент вилояти Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси ФИБ Миробод туманлараро судининг судьяси ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг судьяси Жиноят ишлари бўйича судларда: Қорақалпоғистон Республикаси ЖИБ Нукус шаҳар судининг тергов судьяси ЖИБ Тўрткўл туман судининг тергов судьяси Андижон вилояти Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Жалақудуқ туман судининг раиси Бухоро вилояти ЖИБ Ғиждувон туман судининг раиси ЖИБ Ромитан туман судининг тергов судьяси Наманган вилояти Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Наманган шаҳар судининг судьяси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Сирдарё вилояти Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Сурхондарё вилояти ЖИБ Денов туман судининг раиси Фарғона вилояти Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Фарғона туман судининг раиси ЖИБ Фарғона шаҳар судининг тергов судьяси ЖИБ Қўқон шаҳар судининг тергов судьяси Тошкент вилояти Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Бекобод шаҳар судининг раиси ЖИБ Тошкент туман судининг раиси Тошкент шаҳар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ЖИБ Миробод туман судининг тергов судьяси Иқтисодий судларда: Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Маъмурий судларда: Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси Ҳарбий судларда: Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг судьяси Муддат: 2026 йил 06 июль соат 17:00 га қадар.