Янгиликлар

Мазкур тадбир ўзгача ўтиши керак эди. Шундай бўлди ҳам

Тадбир доираси кенгроқ эди, шу боис шартли равишда уч қисмга бўлинди. Шунга қарамай иштирокчилар зерикиб қолгани йўқ. Чунки, тадбирнинг ҳар бир қисми бир-бирини тўлдирардики,  ҳаммаси учун бир ярим соат кифоя қилди. Аввалига бу йил умумхалқ референдуми орқали мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституция, ундаги янги нормаларнинг мазмун-моҳияти хусусида гапирилди.  Эътироф этилдикки,  янги таҳрирдаги Конституцияда инсон қадри – бош тамойил , “инсон – жамият – давлат” тизими асосий йўналиш  сифатида белгиланди. Эътиборлиси, унда суд ҳокимияти, судьялар дахлсизлигини янада мустаҳкамловчи янги нормалар ўз аксини топган. Хусусан, Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи экани Конституция даражасида мустаҳкамланди. Бинобарин, судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш, малакасини ошириш каби вазифаларни амалга ошириш Судьялар олий кенгаши фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади. Бундан ташқари  Судьялар олий кенгаши таркибини демократик тарзда шакллантиришга оид янги норма киритилди. Бундай тартиб нафақат Кенгаш аъзоларининг мустақил фаолият юритишини, балки бутун суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашни кафолатлайди. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслигига оид янги Конституциявий норма ҳам судьяларнинг чинам мустақиллигини таъминловчи олий юридик кафолат ҳисобланади. Тадбирнинг иккинчи қисмида китоб тақдимотига  бағишланди. Маълкумки,Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан туркумида узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрий судьяларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида китоблар  чоп этиб келинмоқда.  Конституция байрами арафасида “Ибрат мактаби” туркумида чоп этилаётган яна бир китоб нашрдан чиқди. Одиллик ва оддийлик саодати”  номли мазкур китобда салкам чорак аср Конституциявий судда  фаолият кўрсатган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Бахтиёр Мирбобоевнинг осон кечмаган ҳаёт йўли қаламга олинган.  Иштирокчилар китоб қаҳрамони ҳақида, у кишининг ўзига хос табиати, оғишмай риоя этадиган хос тартиблари, фидоий ҳуқуқшунос сифатида  кўп хайрли ишларнинг бошида тургани ҳақида аниқ миоллар билан гапирди. Шогирдлари сўзга чиқди, бироқ вақт нуқта назаридан уларнинг ҳаммасига ҳам сўз  беришнинг  имкони бўлмади. Конституцияда Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланди. Инсон ҳуқуқларини муҳофазаси, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш эса  судларнинг бирдан бир вазифасидир. Тадбир ниҳоясида зиммасидаги ўта масъулиятли ва шарафли вазифани намунали адо этган ҳолда суд тизимида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрийларига “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.  Шунингдек, устозлар йўлидан оғишмай бориб, намунали фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ судьялар, уларнинг мураббийлари ва ота-оналари Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари  билан тақдирланди. Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

7 Декабрь 2023 978

Кенгашдан сўнг: йигирма саккиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши нисбатан узоқ давом этди. Хусусан, кун тартибидаги айрим судьяларни ваколати муддатига қайта тайинлаш масаласи (бошқа масалаларга қараганда) каттароқ бўлиб, унда эллик нафарга яқин номзод муҳокама этилди.  Якунда уларнинг йигирма саккиз нафари танлаб олинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Абжалов Ориф Олимжонович - судьялик ваколати муддати давригаСамарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Фармонов Бахтиёр Тўйчиевич - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Хўжамуротов Зариф Хўшбоқович - судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Наралиев Бахтияр Худойбердиевич - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Омонов Яшин Холилович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Дададжанова Дилфуза Бурханитдиновна - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Исаков Абдурашид Абдуллахошимович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Очилова Махфират Улашевна - судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Нурматов Шавкат Батирович - судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шомуродов Азамат Саматович - судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Аминов Акбар Султанназирович - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Абидов Жасурбек Косимович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Жураев Иброхим Холмаматович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Кушшаев Сухроб Тохирович - судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Пешку туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Олим Шавкатович - судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Тожиев Уткир Усанович - судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Хусанов Саидмурод Жураевич - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич - судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мусабоев Жахонгир Собирович - судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Қурбонов Ориф Мустапаевич - судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Рахимов Хушнудбек Абдуллаевич - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Кудратов Азиз Изатуллаевич - судьялик ваколати муддати давригаСамарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Олламов Алишер Ярашович - судьялик ваколати муддати давригаСирдарё  вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Исакулов Ахмадилло Собиржонович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Аликулов Аъзамберди Холматович - судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна - судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Аллабергенов Сардор Зарипович - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Юсупов Темурбек Дурдибаевич - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

5 Декабрь 2023 5539

Танишинг: судьялар корпусининг янги вакиллари

 Бугун бўлиб ўтган  Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навдатдаги йиғилишида йигирма нафардан ортиқ Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.  Муҳокамалар якунида  ўн етти нафар номзод  ушбу лавозимга муносиб,  деб топилди. Бундан ташқари яна икки нафар номзод - Айтниязова Саёра Парахатовнани -  фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси лавозимига; Давлетмуратов Бахыт Рустемовични -  фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Аминова Дилёра Бобоқуловна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига; Комилжонов Феруз Комилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Алмосова Дамира Абдурахмоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг судьяси лавозимига; Мамараимова Гулрух Махмудовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хўжамқулов Алишер Йўлдошевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг судьяси лавозимига; Холматов Бахром Уктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси лавозимига; Шарипов Иномжон Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига; Куллиев Дилмурод Тўймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг судьяси лавозимига; Абдурасулов Ойбек Қўлдошевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимига; Раджабов Зафар Тохирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Имомов Ахроржон Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Муқумова Адолат Аҳматовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Муминов Сардорбек Холмуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Рўзиева Азиза Авазовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Тухтаев Зафар Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Суяров Элёр Убайдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Маманов Насрула Исматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

30 Ноябрь 2023 5767
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech