Янгиликлар

Ҳақиқат баҳсларда туғилади – Судьялар клубининг форуми бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар клубининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари онлайн форуми бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев бошқарган тадбирда мамлакатимиздаги барча фуқаролик суди судьялари масофадан туриб иштирок этди.  Маълумки, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўллаш юзасидан сўровларга тушунтириш бериш ваколатига эга Ўзбекистон Судьялар клуби жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда. Клуб ташкил этилганига ҳали икки йил тўлгани йўқ. Ўтган қисқа вақт давомида унинг  фаолияти шаклланиб, тизимда ўз ўрнини топиб улгурди. Судьялар клубининг асосий ишлаш платформаси унинг онлайн форуми бўлиб, бу  барча судьяларга ўзаро мулоқот қилиш имконини беради. Қайд этилдики, бугун фуқаролик ишлари бўйича судларда 398 нафар судья фаолият юритиб келмоқда. Мазкур йўналиш судьялари томонидан йил давомида клубнинг электрон платформасида суд амалиётида учраётган муаммолар, уларнинг ҳамда казуслар бўйича 2308 та мавзу муҳокамаси  бўйича 44836 та фикр-мулоҳаза билдирилган. Айни рақамлар ҳисобот учун  айтилгани йўқ. Аксинча,  рақамлар муҳокама этиладиган мавзу кўплигини кўрсатиши баробарида судьяларнинг фаоллиги ҳамда клубга  зарурият қанчалар катта эканини яна бир бор намоён этади – гап шунда. Муҳокамаларда асосан меҳнат, оила, мулк ва уй-жой, шунингдек, алимент, етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришга оид низоларни кўриб чиқишда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари, бу борада Олий суд Пленуми қарори шаклида раҳбарий тушунтиришларга бўлган эҳтиёж ва қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ўртага ташлангани қайд этилди. Тадбирда энг муҳокама этилган мавзулар бўйича фикр алмашилди, анча-мунча саволларга шу жойнинг ўзида жавоб топилди. Бироқ бу  - тадбир қуруқ маърузалар, ғиж-ғиж рақамлар баландпарвоз оҳангда тилга олиш билан ўтди, дегани эмас. Аксинча, тортишув, баҳс-мунозараларга етарлича бўлдики, буниям  алоҳида эътироф этиш лозим.  Зеро, ҳақиқат шундай баҳс-мунозараларда туғилади.   Ўзбекистон Судьялар клубининг шундай форуми яқин келажакда жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари билан ҳам алоҳида-алоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

15 Декабрь 2022 1317

Немисча ҳисобга ўзбекча нигоҳ: Судьялар олий кенгаши германиялик ҳамкорлар билан муҳим мавзуда халқаро семинар ўтказди

Ривожланган мамлакатларда маъмурий судларнинг ўрни алоҳида ўрни бор. Чунки, айнан маъмурий судларда мансабдорларнинг ғайриқонуний  қарорлари, ҳаракатларига (ёки ҳаракатсизлигига) ҳуқуқий баҳо берилади. Ушбу суднинг айниқса, фуқаро ёки тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳимлиги ҳам шунда. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчил давом этаркан,  маъмурий судлар фаолияти, унинг ваколатларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.  Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 29 январда куни қабул қилинган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сон қарори бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми  ҳисобланади.  Чунки, мазкур қарорда давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилган муҳим чоралар белгиланган. Албатта, ҳар қандай тизим фаолияти самарадорлигини оширишда  ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш яхшигина туртки вазифасини ўтайди. Суд тизими ҳам бундан мустасно эмас. Маъмурий судлар фаолияти бўйича илғор европа давлатлари, хусусан, Германия тажрибаси айниқса эътиборга молик. Қолаверса,  ушбу давлатнинг  халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Куни кеча ушбу ҳамкорлик доирасида “Маъмурий судлов ишларини юритишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда Судьялар олий кенгаши, Олий суд мутасаддилари ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган маъмурий судлар судьялари бевосита ва билвосита (онлайн) иштирок этди.   Тадбирда маъмурий судлов ишларини юритишдаги хорижий тажриба,  бу борадаги қонунчиликни такомилллаштириш масалалари хусусида сўз борди. Шунингдек, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди ҳамда ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.

11 Декабрь 2022 963

Ўн икки нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ортидан ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди.  Очиқ танлов ва муқобиллик асосида кечган жараён натижасида туман судидан вилоят судига, вилоят судидан шаҳар судига ўтганлар ҳам бор. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Номозов Музаффар Эргашович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Бердияров Рахматжон Тожинорович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Юсупов Низом Хасанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Мирзаева Ирода Тахировна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Исмаилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Хайдаров Толибджан Якубджанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Рахимжонов Рахмонберди Камбаридинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Абдушукуров Фарход Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Холмонов Боходир Мухиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Тошев Дусмурод Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Эшимов Шароф Зоирович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Содиқов Шухратжон Абдумуминович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

10 Декабрь 2022 4655
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech