Янгиликлар

“Хотиржам яшашга лойиқ бўлинг...” – Мирзо-Улуғбек Абдусаломов

 Биламизки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирзо-Улуғбек Абдусаломов фаолиятини 1969 йилдан туман миқёсида турли соҳа ва  вазифалардан бошлаб, Адлия вазирининг ўринбосари, вазир вазифасини бажарувчи, вазирнинг биринчи ўринбосари, Олий хўжалик суди раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси каби юксак лавозимларида ишлади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига раҳбарлик қилаётган Мирзо-Улуғбек Элчиевич, дарҳақиқат, фаолияти серқирра. Шундай бўлса-да, номи кўпроқ иқтисодий (аввалги хўжалик) суд билан боғлиқ  Чунки, мазкур ҳуқуқий институт ташкил этилишидан то шаклланиб, суд ҳокимиятининг муҳим тармоғига айланишида бош-қош бўлгани кенг жамоатчиликка маълум. Куни кеча Мирзо-Улуғбек Абдусаломов  ҳаётининг муҳим парчаси ўтган даргоҳга ташриф буюриб, пойтахт иқтисодий суди судялари билан  дилдан суҳбатлашди. Ёш салафларига арбитраж, хўжалик, иқтисодий суднинг шаклланиши ҳақида гапириб, суднинг шаклланиши, унинг моддий техника базаси, кадрлар захирасини жой-жойига қўйишдаги машаққатлар ҳақида эслади... Келинг, шу жойда учрашув тафсилотларини қуруқ баён қилиш ўрнига, Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг гапларидан айримлари келтирақолайлик. Шунинг ўзи тадбир қандай ўтганига далолат қилади. - судьялик ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган лавозим, унинг масъулияти, юки ўта юксак, Сиз доим  касбингизга содиқ бўлинг; - ҳалол ва объектив бўлинг; -хотиржам яшашга лойиқ бўлинг. Чунки, фақат тўғри одамгина хотиржам яшайди; - эгри иш қилсангиз, агарки, жазодан қутилиб қолсангиз ҳам ҳаётингизда ҳаловат ҳеч қачон бўлмайди. Одамларни юзига тик қарай олмайсиз, яқинларингиз ҳам сиздан хижолат тортади... -ғирром бўлманг, бу ёмон иллат, оқибати жуда аянчли бўлади... -тажрибамдан келиб чиқиб айтаман, бугун судьялар учун яратилган шарт-шароитни қадрига етинг, моддий томондан ташвишингиз йўқ, одамларни рози қилинг, дуо олинг; -судьяликни юки қанча оғир бўлса, тўғри судья учун судьялик шарафи ҳам чексиздир. Дангал айтиш керак, М.Абдусаломов судьяларга маслаҳат бермаган тақдирда ҳам у кишини босиб ўтган шарафли йўли, бенуқсон обрў-эътиборининг ўзи тизимнинг ҳар бир ходимига  ўрнак, намуна... Нуриддин Муродов Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси

26 Октябрь 2022 1758

Ҳар каллада ҳар хаёл...

Инсон табиати шундай: на иссиққа кўнади, на совуққа?! Бефарқ бўлмаган тоифа вакиллари, хусусан, айрим адвокатларнинг ижтимоий тармоқлардаги Судьялар олий кенгаш фаолияти ҳақида гоҳ эътироф, гоҳ эътирозли мулоҳазалари хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Эътирофларга ташаккур айтган ҳолда эътирозлар, асосан, Кенгаш фаолиятининг очиқлигига оид бўлиб, бунда фақат “лавозимидан озод этилган судьялар” ҳақидаги ахборотларгина тушунилаётгани, асосий гап ҳам яккаш шу мавзу атрофида  кечаётганини кузатиб, нима, бундан бошқа масалада Кенгаш фаолиятида очиқлик ва шаффофлик кўринмаяптими ёки кўрмаяпсизларми, дегинг келади... Ҳафта аввал “Telegram” мессенжеридаги “Bastion” каналида чоп этилган мақолада Кенгаш лавозимидан озод этилган судьялар ҳақида жамоатчиликка очиқ ахборот бериб, бу билан гўёки “ўзини ишлаётган қилиб” кўрсатаётгани иддао қилинганди. Унга Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг муносабати чоп этилганидан кун ўтиб, шу каналда яна бир  мақола эълон қилиндики, унда лавозимидан озод этилган судьялар ҳақидаги ахборотларга эътироз оҳангида “буни қандай изоҳлаш мумкин?” дея савол қўйилади. Ушбу материал ҳали совуб улгурмай орқасида адвокат А. Абдуллаевнинг мақоласини (кўчириб) босди. Адвокатнинг мазкур мақоласи, Кенгашнинг  қайд этилган жавобидан сўнг,  “Bastion”чилар учун ташна пайтда топилган чашма бўлди чоғи, унда  ўзлари эълон қилган мақоладаги фикрлардан айрича мулоҳаза юритилганига унча эътибор бермаган кўринади (канал масъуллари “биз эркин фикрлар минбаримиз!”дейишларидан аввал аксарият материаллари “муаллифлари” аноним эканини эслатиб, бу фикр эркинлиги тамойилига тўғри келмайди кўпам, дейиш шартми?). Мулоҳазаларки (мазмуни), нега ишдан кетган судьялар ҳақида ахборот берилмай қўйилди, жамоатчиликнинг бу ҳақда билишига ҳаққи бор, нима, шу билан очиқлик тугадими ва ҳоказо?!  Хуллас, ҳар каллада ҳар хаёл. Энди ҳар икки  чиқиш хусусида икки оғиз. Ҳар нарсада меъёр бўлганидек, очиқлик, бу - ҳамма нарсани дастурхон қилиш, дегани эмас. Эълон қилинадиган ахборотлар бор, қонун билан чекланган ахборотлар бор. Иккинчидан, Кенгаш йиғилиши ҳақидаги умумий хабарлардан келиб чиқиб, уларда айрим судьяларнинг ваколатини тугатишга оид масала кўрилиши маълум қилинганди-ку, нима бўлди, кимлар  (нима учун) кетди, дея савол қўйиш кўпам ўринли бўлмас. Негаки, судьялик лавозимига тайинлаш ёки озод этишда Кенгашнинг тўғридан тўғри ваколатидан ташқари  айни шу масалада таклиф ва тақдимнома киритишига оид тартиблар ҳам мавжуд (масалан, қонунга кўра, айрим раҳбарлик лавозимлари учун Кенгаш хулоса қабул қилади, таклифлар киритади. Қарор эса тегишли орган, дейлик, Сенат  ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинади). Берилган таклиф ва тақдимнома юзасидан то тегишли қарор ёки фармойиш қабул қилингунга қадар бу ҳақда ахборот берилиши  тўйдан аввал ноғора чалишга ўхшаб қолмайдими?!  Шу боис Кенгашнинг айрим йиғилишларига доир хабарларда унда кўрилган масалаларнинг икир-чикирларига тўхталмай умумий мазмунда ахборот бериладики, шунинг ўзи ҳам очиқликнинг бир кўриниши аслида. Судьялик лавозимида танлаш ва тайинлашдаги очиқликни-ку,  жамоатчилик кўриб-билиб, оммавий ахборот воситаларида орқали кузатиб турибди, мана, Кенгашнинг “Telegram” мессенжеридаги канали:  киринг, кўринг, хулоса – ўзингизга тан.  Лавозимидан озод этилаётган судьялар ҳақидаги хабарларга “қорни тўймай” улар нима учун кетди (ваҳоланки, ахборотда асос кўрсатилади), дея тафсилотлари ҳам талаб қилинишига жавобан “йиқилган тепилмайди”, дейиш – кифоя, чунки, масаланинг наинки ҳуқуқий, балки маънавий-ахлоқий томонлари ҳам бор.  Яхши кадр ҳар соҳага керак. Жумладан, судьялар корпусига ҳам. Бугуннинг талаби эса маълум. Шу маънода Судьялар олий кенгаши гўёки “узоқ йиллар ишлаган тажрибали судьяларни бўшатиб, ўрнига (Судьялар олий) мактаб битирувчиларини тайинлаётгани”бугунги кун талабини яхши илғамаслик (“аламзадалик” дегимиз келмади), эскича қарашлар билан қотиб қолган одамнинг гапи ҳисобланади. “Судьялар Олий Кенгаши фаолиятини чуқур ўрганиш вақти келди”, деган иддаолар хусусида гап шу.  Яъниким, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьялар корпусини шакллантириш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, улар орасидан муносибларини танлаш ва тайинлашдан ташқари уларнинг дахлсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш каби масалалар илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб,  изчил ўрганилди, таҳлил қилиниб, керакли чора-тадбирлар белгиланмоқда.  Натижада Кенгаш фаолиятига оид қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, уларда суд ишларига аралашувлардан тортиб, тизимда коррупциянинг олдини олиш, судьялар дахлсизлиги таъминлаш бўйича қўшимча мажбурият ва ваколатлар берилди. Кенгаш  мазкур қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида фаолият юритмоқдаки, номуносиб кадрларга нисбатан муросасизликнинг, муносибларига кўрсатилаётган эътибор ва рағбатнинг қуввати шунда. Илло, “судьялар Кенгаш босими остида ишламоқда”, деган даъволар ёлғон, аксинча, уларга бўладиган турли босимларнинг олдини олиш, одил судловни амалга оширишида аралашувларга йўл қўймас, шундай ҳолат рўй берса, ваколати доирасида чора-тадбирлар кўрмоқда. Судьялар олий кенгаши раиси томонидан суд ишларига ноқонуний аралашувлар юзасидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномалар натижасида нечта жиноят, нечта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилгани,  қанча ҳужжатлар бекор қилинганини яна такрорлашга ҳожат йўқ.  ...Кенгаш фаолиятига оид танқидларга нисбатан кескин жавоблар уларга (танқидларга) тоқатсизликни кўрсатмайди. Танқидлар  холис ва асосли бўлса, бош устига.  Таассуфки, уларнинг аксариятида холислик йўқ, лекин тарафкашлик бордай... Яна бир гап.  Судьялар олий кенгаши жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан доимий ҳамкорликка, уларнинг ҳар бир мурожаати, шикояти ёки эътирозни эшитишга, ўрганиб, ўз ваколати доирасида қонуний ечим топишга тайёр. Эшикларимиз очиқ...   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

25 Октябрь 2022 1512

Кенгашга хориждан меҳмон келди

Бугун Судьялар олий кенгашида Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармасининг (IRZ) Берлин ваколатхонаси ва Осиё бўйича лойиҳалар раҳбари Ангела Шмайнк билан учрашув бўлиб ўтди. Аввалига Кенгаш раиси Х. Ёдгоров меҳмонга судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, бу борада  жорий этилган янгиликлар ва уларнинг амалий самарали ҳақида мухтасар маълумот бериб ўтди. Сўнг судьялар корпуси шакллантиришда халқаро амалиёт, илғор давлатлар, хусусан, Германия тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаётгани қайд этиб ўтилди. Ўтган йили  Судьялар олий кенгаши ва Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси  (IRZ) ҳамкорлигида муваффақиятли ўтказилган  ўқув-семинарлар  мамнуният билан тилга олинди. Якунда судьялар малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.                                                                                                                                                                                                                                                     

24 Октябрь 2022 863
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech