Судьялар олий кенгашида 40 нафар судья суҳбатдан ўтказилди
Саккиз нафар номзоднинг беш нафарига ишонч билдирилди
Тошкент вилоятининг битта туман ва иккита туманлараро судида янги раислар иш бошлади
Куч – бирликда, файз-у барака – аҳилликда...
“Telegram” менссенжеридаги “deputat_kusherbayev” каналида эълон қилинган («Судъя прокурор билан маслаҳатлашди») хабарда баён этилган ҳолатлар юзасидан айни пайтда хизмат текшируви ўтказилмоқда. Хизмат текшируви Тошкент вилояти судлари судьялар малака ҳайъати томонидан олиб борилаётир. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади. Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати
Дарҳақиқат, шундай: ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди: “Хоразмда судья марҳумни судга чақиртирди!”. Ақли расо одам бундай хабарларга катта шубҳа билан қараши аниқ. Бироқ хабар муаллифи “...вафот этгани борасида судга маълумотнома келтириб берганига қарамай судья марҳумни учинчи шахс сифатида жалб қилаверган”, дея комил ишонч таъкид этадики, бу фойдаланувчилар эътиборини янаям кўпроқ жалб этишини турган гап. Хабар остига қолдирилаётган изоҳларни-ку, айтманг... Аслида-чи? Хоразмлик Комил Матчанов 2018 йилда маъмурий судга ариза билан мурожаат қилгани рост. Ўша йили суднинг тегишли қарори чиққани ҳам тўғри. 2022 йилнинг май ойига келиб Б.Эгамбердиев (2018 йилдаги судда тараф сифатида иштирок этган) давлат органига мажбурият юклашни сўраб судга мурожаат қилади. Аризага 2018 йилда ўзи тараф сифатида иштирок этган суд қарори ва бошқа ҳужжатлар илова қилиниши ўз-ўзидан маълум Судья ариза ва унга илова қилган ҳужжатлар билан танишиб, ишни суд мажлисида кўришга тайинлайди ҳамда вақти ва санаси ҳақида тарафларга маълум қилади. Бу пайтга келиб (2022 йил, 13 май), К. Матчанов вафот этгани (марҳум 2018 йилнинг 6 декабрь куни омонатини топширган), бундан судья бехабар бўлиши мумкинми? Албатта. Чунки, ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш жараёнида тарафларнинг номаи аъмолидан тортиб, қайларда юргани-ю нималар бандлиги ёки вафот этган-этмагани текширилмайди. Ҳамма-ҳаммасига суд мажлисида аниқлик киритилади. Шундай бўлди ҳам. 2022 йил 18 май куни суд ажрими билан марҳум К. Матчановнинг ўғли Н. Матчанов ҳуқуқий ворис деб топилиб, низо предметига нисбатан манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилинган. Ушбу суд ажрими “...судга маълумотнома келтириб берганига қарамай судья марҳумни учинчи шахс сифатида жалб қилавергани” бекор гап эканини тасдиқлайди. Бор гап шу. Ушбу баёнлар билан нима қилиб бўлсаям судья ҳимоя қилинаётгани йўқ, балки ҳолатга изоҳ ўлароқ, турли шубҳа-гумонларга ойдинлик киритилмоқда, холос. Чунки, ҳазилакам айб қўйлаётгани йўқ: танганинг фақат бир томони кўрсатилган ҳолда ўта-ўта бўрттирилган хабарлар наинки битта судья, балки бутун тизимга нисбатан нотўғри қарашлар шаклланиши эҳтимолини юзага келтиради. Иш бўйича суд қандай қарор чиқарди, ундан тарафларнинг рози-норозилиги – алоҳида масала. Бу ўринда норози тараф юқори инстанция судига шикоят ҳуқуқига эга эканини эслатиш кифоя (суд ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериш Судьялар олий кенгаши ваколатига кирмайди). Иккинчидан, шахснинг ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқига ҳам ҳеч ким шак келтирмайди. Фақат у одоб доирасида, холис ва асосли бўлиши керак. Яна бир қўшимчаки, масаланинг ҳуқуқий жиҳатидан ташқари маънавий-ахлоқий томонлари ҳам бор. Яъниким, вафот этган инсон билан боғлиқ масалада ижтимоий тармоқларда бонг ураркан, жилла қурса, марҳумнинг руҳига озор етиши ёки яқинлари ярасини янгилаши мумкинлигини эътибордан соқит қилмаслик лозим. Чунки, яқинларни йўқотмоқ тезда унутиладиган мусибат саналмайди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган муҳокамаларда олти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланиши ортидан уларнинг иш жойи ўзгарди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Сафаров Мирмухсин Миркомилович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Намазов Камол Таштемирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Сорабеков Ботир Закирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Муминов Шароф Ровшанович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Кенжаева Нигора Эсанбоевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати