Янгиликлар

Аралашувлар аниқланмади, важлар тасдиқланмади

 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ер майдонини аукционга чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорининг бир қисмини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги низо пойтахт маъмурий судларининг учта инстанциясида кўриб чиқилган. Арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақидаги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори иш бўйича учинчи шахс - “Techno-Crusher Stone” МЧЖ шикоятига кўра,  Тошкент шаҳар маъмурий судининг аввал апелляция, сўнг тафтиш инстанцияларида кўрилиб, ўзгаришсиз  қолдирилган.  Ер майдони ажратишда қонун ҳужжатлари бузилгани аниқлангани натижасида судлар томонидан вазирликка нисбатан хусусий ажрим чиқарилган, шунингдек, прокуратурага хабарнома юборилган. “Techno-Crusher Stone” МЧЖ вакиласи Г. Маҳмудова ижтимой тармоқ орқали ҳиссиётли чиқиш қилар экан, суд ишлари гўёки босим остида кўрилиб, масала аризачи фойдасига ҳал қилингани, бунинг ортида айрим мансабдорлар турганини иддао қилади. Кенгаш томонидан ҳолат ўрганилганда судьяларга босим ёки суд ишларига аралашувлар аниқланмади. Шунингдек,  кўриб чиқилган иш ортида қандайдир мансабдор турганига оид иддаолар ҳам тасдиғини топмади.  Суд қароридан норози тарафнинг тегишли тартибда шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд. Шу ўринда судьялар мустақил экани, уларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги Конституция даражасида белгиланганини эслатиш ўринлидир. Якунда таъкидланадики, тарафларга минбар бераётган муҳтарам блогерлар фақат бир томоннинг фикри билан чегараланмаслиги,  иш бўйича бошқа тарафларга ҳам шундай имконият тақдим қилиш орқали холисликни таъминлаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.  Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

6 Декабрь 2024 703

Тергов судьяси лавозимига навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Бугун Судьялар олий кенгашининг тергов судьяси лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашга доир навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилиш якунида айрим судьялар ваколати муддати даврига, ваколат муддати якунига етган судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тергов судьяси лавозимга тайинланди.  Кенгашнинг тегишли қарорлари 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Тохтасинов Зафар Расулджанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Ҳусенов Жалолиддин Фарходович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг тергов судьяси лавозимига; Тангматов Жонибек Олимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Аблахатов Бахром Дусбекович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг тергов судьяси лавозимига; Очилов Равшан Беканович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Бектураев Бехзод Аббосович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг тергов судьяси лавозимига; Киличов Бахтиер Содикович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг тергов судьяси лавозимига; Утамуродов Зарифжон Мухаммадқулович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси лавозимига; Суяров Элёр Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига; Маҳмудов Низомжон – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг тергов судьяси лавозимига; Қорабоев Иброҳим Анарбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг тергов судьяси лавозимига; Юлдашев Бахтиёр Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг тергов судьяси лавозимига; Куконбоев Хислатжон Мухторович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг тергов судьяси лавозимига; Касимов Жамолхон Одилович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Юсупов Дилмурод Бахтиярович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг тергов судьяси лавозимига; Умаров Саидахрор Аскарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг тергов судьяси лавозимига; Мўминов Бехзод Абдувахобович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси лавозимига; Ахмедов Музаффар Махмуджанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг тергов судьяси лавозимига; Валиев Дилмурод Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек: Мамадиев Муроджон Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг тергов судьяси лавозимига; Пансатов Камолиддин Узоқович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг тергов судьяси лавозимига; Ишмурадов Нодирбек Нарзуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг тергов судьяси лавозимига; Эргашева Дилобар Ахроровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Хожамкулова Сурайёхон Рустамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси лавозимига; Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг тергов судьяси лавозимига; Остонов Гайбулла Хайруллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига; Бобажанов Руслан Машарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг тергов судьяси лавозимига; Каримов Бобомурод Пулатбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.

4 Декабрь 2024 7268

Судьялар одоби кодекси учта тилда нашр этилди

 Жорий йилнинг май ойида Судьялар олий кенгаши қарори билан судьяларнинг касбий фаолиятини амалга оширишида риоя қилиши шарт бўлган ахлоқ-одобига оид талабларни аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган нормаларнинг такрорланишига чек қўйиш ҳамда янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида Судьялар одоби кодекси янги таҳририда қабул қилинганди. Кенгаш ташаббуси билан янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодекси ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди. Судьялар одоби кодексининг янги таҳририда БМТнинг “Суд органлари мустақиллигининг асосий тамойиллари”, “Судьяларнинг хулқ-атворига оид Бангалор принциплари”, “Судьяларнинг умумжаҳон хартияси”да назарда тутилган тавсиялар, яқин ва узоқ хориж давлатлари тажрибаларини ўрганиш натижалари акс этган бўлиб, бунинг натижасида ҳужжат 21 та моддадан 18 та моддага ихчамлаштирилди, зарур бўлган аниқ қоидалар билан тўлдирилди. Судьялар одоби кодекси судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ, хулқ-атвор қоидалари мажмуи ҳисобланади. Шу ўринда яна бир маълумот: ҳужжатдаги қоидаларни кенгроқ тушунтириш, уларнинг нафақат ҳуқуқий ва ижтимоий, балки маърифий аҳамиятини изоҳлаш мақсадида Кенгаш томонидан “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби ҳам нашрга тайёрламоқда.

3 Декабрь 2024 769
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech