Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқ йўналишида таҳсил олган яна бир гуруҳ битирувчиларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи йиллик муддатига тайинлаш масаласи муҳокама қилинди. Якунда ўн олти нафар номзод судьялар ҳамжамиятининг аъзоларига айланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Тўйчиев Хуршид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Шералиев Шуҳрат Жанишбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Абдурахмонов Лочин Ғуломович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Чулиев Санжар Эшимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Сулайманбекова Хилола Улуғбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Рахимов Абдулла Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Байбекова Машҳура Бурибайевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Хакимов Акмал Боймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Тошпулатов Хумоиддин Мамадиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Абдуллаев Ботиржон Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Рузметов Расулбек Рузметович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Розумбетов Элмурод Камилжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Облокулов Мунис Мусинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Юлдашов Сирожиддин Артикбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Пардаев Бобуржон Мирзоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Турсунов Нодир Собирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчилари илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Улар ўз фаолиятини фуқаролик ишлари бўйича судларда бошлайди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Кенжаев Козим Қурбонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Бафоев Бахрилло Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг судьяси лавозимига; Очилов Рахим Хужакулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Пўлатов Хуршид Юлдашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Худойқулов Умедилло Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хакимов Ойбек Бобохонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига; Бердиев Умид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Рўзиев Ўктам Улмасович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Туйчиева Барчиной Искандаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Шукуров Рустам Саитқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ташкулова Ойдин Насритдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Зайниева Шаҳноза Шамсиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига; Гулямова Назокат Рахимовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Джумаева Гулҳаё Камилжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Турсунова Наргиза Ахтамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Суд этикаси: миллий тажриба ва халқаро меъёрлар” мавзуида амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Икки кунга мўлжалланган тадбир Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) “East-west management institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Суд этикаси бўйича халқаро эксперт Инга Тодрия иштирок этаётган тадбирда Судьялар олий кенгаши аъзолари, жойлардаги судлар судьялари малака ҳайъатлари ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси вакиллари қатнашмоқда. Тадбирнинг биринчи кунида суд этикаси бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, уларнинг аҳамияти ва миллий қонунчиликдаги ифодалари хусусида сўз юритилди. Таъкидландики,одил судлов Конституция ва қонун талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда қарорлар қабул қилиш билангина чегараланмайди. Суд ҳокимиятининг обрў ва нуфузи судьяларнинг профессионал салоҳиятидан ташқари юксак одоби ва маънавиятига ҳам боғлиқдир. Шу боис ҳам судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини белгиловчи алоҳида ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиб, унга риоя этиш мажбурият сифатида қайд этилган. “Судьялар одоби кодекси” номини олган мазкур ҳуқуқий ҳужжатда судьяларнинг нафақат ўз касбий фаолиятини ошириш чоғида, балки хизматдан ташқари вақтда амал қилиши шарт бўлган қоидалар ҳам белгиланганки, судья ҳар қандай вазиятда суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт. Тадбирда яқинда янги таҳрирда қабул қилинган “Судьялар одоби кодекси”, халқаро меъёрлардан келиб чиққан ҳолда унга киритилган янги қоидалар мазмун-моҳияти хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатлари ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир масала ҳам муҳокама қилиниб, қатор таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Маълумот учун: Судьялар одоб комиссиялари 2021 йил январида ташкил этилган бўлиб, судьяларнинг одоби ва аҳлоқига доир мурожаатлари ҳамда шу мазмундаги оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғида эълон қилинган хабар ва маълумотларнинг ўз вақтида холис ўрганишга масъул жамоатчилик асосидаги тузилма ҳисобланади. Унинг асосий фаолияти Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилишининг олдини олишдан иборат. Семинар эртага ўз ишини якунлайди.