Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилган йиғилиш очиқ танлов ва муқобиллик шаклида ўтди. Танлов жараёнидан келиб чиқиб, Кенгаш аъзолари томонидан муносиб деб топилган судьялар фаолиятида ўзгаришлар рўй бериши табиий. Шундай бўлди ҳам. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Эргашев Фаррух Алишерович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Сирожев Жасур Ғиёс ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди; Эргашев Собиржон Неъмат ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Эрназаров Максуд Маматқулович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Тошмирзаев Шерзод Уктамович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Жиянов Ойбек Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шокиров Саидумаржон Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Назиров Умиджон Иномжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Кейинги бир ҳафта давомида Судьялар олий кенгашига бир эмас, бир нечта хориж делегацияси ташриф буюрди. Аввал Малайзия, сўнг Германия, куни кеча Италия давлати суд тизими вакиллари билан очиқ ва ишчан мулоқотлар бўлиб ўтган бўлса, бугун Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезкан қабул қилинди . Хорижлик меҳмонлар билан учрашув хўжакўрсинга ўтказилмаслиги аёнки, буларнинг ҳаммаси Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор бераётганлигини кўрсатиб турибди. Зеро, дунё билан бўйлашмоқ учун – дунё билан танишмоқ лозим. Эътиборлиси, бўлиб ўтган учрашувларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларининг ижобий натижалари ҳақида тўхталиб, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиблар, шунингдек, судьялар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи электрон рейтинг тизими алоҳида эътироф этилмоқда. Бундан англашиладики, хориж амалиётини ўрганишга эҳтиёж доим бўлаганидек, уларга тақдим этадиган тажрибаларимиз ҳам йўқ эмас. Бугунги учрашув тафсилотига келсак. Самимий ўтган учрашувда Кенгаш раиси жорий йилнинг 25 – 29 апрель кунлари Бурса шаҳрида бўлиб ўтган кибержиноятчиликка қарши курашиш мавзуидаги халқаро семинар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир самараси, айниқса, судьялар малакасини оширишдаги ўрнини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, ТIKА билан ҳамкорликда Ўзбекистонда судьяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида юзасидан фикрлар алмашилди. Истиқболдаги режалар муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар белгилаб олинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Бугун Судьялар олий кенгашида Италия Олий суди судьяси Марко Мария Альма ва мазкур мамлакат Судьялар мактаби ижроия қўмитасининг вице-президенти Марисария Мореги хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш раиси меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган алоқаларнинг ажралмас қисми эканини қайд этиб ўтди. Қайд этилдики, барча давр ва давлатларда судьяга нисбатан қўйиладиган талаб битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш! Бироқ судьяларни тайёрлаш, танлаш ва лавозимга тайинлашда ҳар бир давлатнинг ўз йўналиши, тартиб-қоидалари бор. Шу маънода Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Италия судьялар мактаби ўртасида судья кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти катта. Чунки, тажриба – йиллар давомида сайқалланган тартиботлар бўлиб, уни ўрганмоқ икки тараф учун ҳам мақсадга мувофиқдир. Самимий ўтган мулоқотда меҳмонлар мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, бу жараёнда суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш устувор аҳамият касб этаётгани ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва тайинлашда жорий этилаётган иннавацион янгиликларни эътироф этди. Шунингдек, тизимда гендер тенглигини таъминлаш, бунинг ўзи хос жиҳатлари ҳамда ечимлари, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокам қилинди. Меҳмонлар шу куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ҳам бўлиб, мазкур даргоҳ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати