Янгиликлар

Бухоро вилоят судининг раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Салимжон Олимович Абдурасулов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига  Бухоро вилоят суди  раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.  Салимжон Абдурасулов тайинловга қадар Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

23 Май 2022 965

ИККИ НАФАР СУДЬЯ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан икки нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи ҳам ўрин олгани хабар қилинганди. Кенгаш қарори билан: Ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги, суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси Хамдамжон Хакимов ва Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси Шерзод Хўжаниёзов лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Шунингдек, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси Бахром Эсанбаев интизомий жазога тортилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

18 Май 2022 869

Судьялар ҳамжамиятига янги аъзо қўшилди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қахаров Уктам Эгамбердиевич судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Илк бор судьялик лавозимига тайинланган У. Қахаров Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчиси бўлиб, бунга қадар Тошкент шаҳар судида судья катта ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

18 Май 2022 1122
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech