Янгиликлар

Депутат Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев  сиртдан танийдиган судья ҳақида  фикр билдирди: “Бу инсон билан ҳали бирор марта юзма-юз учрашиб, мулоқот қилмаганман. Лекин уларнинг ОАВдаги холис чиқишларини кузатиб адолатли, ибратли ёш судъялардан экан, деб ҳурматим ошган. Пок виждонли, фақат қонунларга қараб адолатли қарор қабул қиладиган судъялар ҳақида гап кетганда кўпчилик қатори бу инсон ҳам кўз олдимдан ўтарди. Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Аброрхон Акрамов "Ибратли судъя" мукофоти билан тақдирланибди. Жуда хурсанд бўлдим, ҳаққоний танлов”, дея ёзади депутат ўзининг “Телеграм” мессенжеридаги каналида. Ва сўзининг охирига шундай тилак билдиради: “Ота-онасининг дуосида, эл хизматида узоқ йиллар ҳалол хизмат қилиш насиб қилсин!” Эслатиб ўтамиз, яқинда тизим тарихида биринчи марта таъсис этилган “Ибратли судья” мукофотига 16 нафар судья лойиқ кўрилди.

8 Февраль 2022 2384

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёноти

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан лавозимидан озод этилган, шунингдек фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка ҳақида мунтазам ахборот бериб келинмоқда.  Тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек судьялар масъулиятини янада ошириш мақсадида берилаётган ахборотлар қатор оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқдалар кенг ёритилмоқда, бунинг учун  миннатдормиз, албатта. Шу баробарида айрим элетрон-нашрлар, “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Кенгаш ахбороти нотўғри ёки бир томонлама талқин қилиниб, фалон ишни кўрган фалончи судья интизомий жавобгарликка тортилди,  мазмунида материаллар эълон қилиниш ҳолатлари учрамоқда. Бундай чиқишлар оммада Кенгаш ахборотида номи зикр этилган судьялар гўёки аниқ (жиноят, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий) ишни кўришдаги хато ва камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилгандай тасаввур уйғотиши эҳтимолини юзага келтираётир. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги мақолалар ўрганилганда уларда тилга олинган аниқ ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари қонуний кучда экани ойдинлашмоқда. Шундан келиб чиқиб, Кенгаш ахборотида исми-шарифи келтирилган судьяларнинг аксарияти қабул қилган суд ҳужжатларии қонунийлигига таъсир кўрсатмайдиган бошқа сабаб кўра, масалан, Судьялик одоби кодекси талабларини бузгани ёки ишни ташкил этишда муайян камчиликларга йўл қўйгани боис интизомий жазога тортилганини таъкид этамиз. Суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг  асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шунингдек, судьялар дахлсизлигини бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳам Кенгашнинг устувор вазифалари сирасига киради.  Судьянинг шахси дахлсиз бўлиб,  ҳурматсизлик қилиш ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Баён этилганларга кўра, Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳурматли журналист ва блогерлардан очиқликни теран тушунган ҳолда берилаётган ахборотларни бир томонлама ёки нотўғри талқин ва суиистеъмол қилмасликка чақиради.

7 Февраль 2022 2120

Судьялар ҳамжамияти: тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўлида

     Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тизимда катта ўзгаришларга  сабаб бўлди. Фармон  ижроси доирасида судьяларнинг дахлсизлигини  таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш, муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йилда Судьялар олий кенгаши қарори билан 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди.      Шундан 19 нафари  судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра,  8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Шунингдек,  ўтган йилда 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилди.      Маълумки, судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Шу боис барча судьялар бир хил мақомга эга. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани боис судьянинг зиммасидаги масъулият  катта.      Судьянинг мақоми ва масъулиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси кучайтирилди, фаолияти ҳақли эътирофга муносиблари рағбатлантириб келинмоқда. Куни кеча юқорида фармонга асосан тизим тарихида биринчи марта жорий этилган “Ибратли судья” мукофотининг илк 16 нафар соҳиблари аниқланиб, тантанали равишда топширилди.      Шу билан бирга 2022 йилдан бошлаб, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилади. Хусусан, жорий йилнинг 3 февраль куни тегишли  билан йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун: Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари   А. Бахромов ва Ҳ. Саидов; Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяcи Ф.Муродов; Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси Ш. Амиров;Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси А. Жабборов; Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Ш. Абдыжемилова; Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялариИ. Калниязов ва М. Бекимбетов; Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьясиД. Шоматова; Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Ж. Бобоназаровлар  интизомий жавобгарликка тортилди.   Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати

4 Февраль 2022 2968
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech