Янгиликлар

Судьялар ҳамжамияти: тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўлида

     Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тизимда катта ўзгаришларга  сабаб бўлди. Фармон  ижроси доирасида судьяларнинг дахлсизлигини  таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш, муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йилда Судьялар олий кенгаши қарори билан 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди.      Шундан 19 нафари  судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра,  8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Шунингдек,  ўтган йилда 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилди.      Маълумки, судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Шу боис барча судьялар бир хил мақомга эга. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани боис судьянинг зиммасидаги масъулият  катта.      Судьянинг мақоми ва масъулиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси кучайтирилди, фаолияти ҳақли эътирофга муносиблари рағбатлантириб келинмоқда. Куни кеча юқорида фармонга асосан тизим тарихида биринчи марта жорий этилган “Ибратли судья” мукофотининг илк 16 нафар соҳиблари аниқланиб, тантанали равишда топширилди.      Шу билан бирга 2022 йилдан бошлаб, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилади. Хусусан, жорий йилнинг 3 февраль куни тегишли  билан йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун: Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари   А. Бахромов ва Ҳ. Саидов; Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяcи Ф.Муродов; Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси Ш. Амиров;Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси А. Жабборов; Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Ш. Абдыжемилова; Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялариИ. Калниязов ва М. Бекимбетов; Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьясиД. Шоматова; Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Ж. Бобоназаровлар  интизомий жавобгарликка тортилди.   Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати

4 Февраль 2022 2176

“Ибратли судья” мукофоти илк эгаларига топширилди

Тизим тарихида биринчи марта 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлади. Маълумки, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар  жорий этилb,, жумладан,одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.  Судьялар олий кенгаши қарори кўра, одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 16 нафар судья мазкур мукофотга лойиқ, деб топилди. Эътиборлиси, мукофотга сазовор бўлганлар орасида Олий суддан то туман суди судьяларигача бор. Бу номзодларни саралашда холислик ва оичқлик устувор аҳамият касб этганини яққол кўрсатади. Куни кеча бўлиб ўтган онлайн маросимда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланганлар РЎЙХАТИ   № Ф.И.Ш. Лавозими 1.  Рахманкулов Илхомжон Хакимович Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси 2.  Хакимова Хуснора Тураджоновна Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси 3.  Сапаев Музаффар Махсудович Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг раиси 4.. Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси 5.  Ёдгоров Фирузжон Рахимович Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси 6.  Эрназаров Максуд Маматқулович Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси 7.  Ғоппоров Ахрор Олтинович Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг раиси 8.  Жумақулов Фаррух Олимжонович Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси 9.  Турабаева Санобар Илхомжоновна Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси 10.  Эргашев Марат Анварович Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси 11.  Турдимурадов Жахонгир Нарзикулович Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 12.  Аллабердиев Санжар Абдушукурович Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси 13.  Акрамов Аброрхон Агзамович Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 14.  Давлатов Баходир Худайберганович Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси 15.  Садинов Жамшид Саидмуратович Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 16.  Эргашев Ғайрат Шавкатович Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг раиси    Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

4 Февраль 2022 2556

Тизимда навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда бир неча нафар номзодларни судьялик лавозимида бўлишнинг навбадаги муддатига, шунингдек, ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараён якунида беш нафар судья ваколат муддати даврига, уч нафар нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Кенгаш қарорига кўра: Хомидов Шерали Сайфуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Ашуров Нодир Найимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Остонов Гайбулла Хайруллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Акбаров Азимжон Насруллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Нарзулаев Абдурасул Абдулаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Мирзаханов Акмал Хабибуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига; Шукуров Анвар Исламович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

1 Февраль 2022 2425
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech