Янгиликлар

Судьялар яна дона сурди

 Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан судьялар ҳамжамияти вакилларининг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда юқори иқтидорга эга бўлган судьяларни рағбатлантириш мақсадда ўтказиб келинаётган шахмат турнири бу йил ҳам давом этди. Бу йилги мусобақа швейцар форматида  ўтказилиб,  унда 2 та лига  вакиллари 7 та тур ўйинларини ўтказишди. Партияда ҳар бир ўйинчи учун вақт назорати 10 дақиқа этиб белгиланди. Агарда ўйин якунига етмай қайси рақибнинг вақти тугайдиган бўлса, ўша иштирокчига мағбулият ҳисобланди. Судьялар олий мактабида ўтказилган турнирнинг натижаларига кўра, I- лигада чемпионликка фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Алишер Камаров сазовор бўлди. Иккинчи ўринни жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг тергов судьяси Алишер Нурматов қўлга киритди. Учинчи ўрин эса Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси Алибек Қодировга насиб қилди. II-лигада ғолиблик шоҳсупасига жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Шерзод Мадумаров кўтарилди. 2-3 ўринларни мос равишда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ихтиёржон Юсупов ҳамда ;иноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг тергов судьяси Фархад Ибрагимов қўлга киритишди. Ҳар бир лига ғолиблари (1,2,3-ўрин) кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, 4-5 ўрин эгаларига эса рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

24 Май 2025 977

Олтмиш йилнинг оралиғи: қадрли даргоҳга ташриф

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Бахтиёр Мирбобоев пойхатнинг Юнус-обод туманидаги 70-умумтаълим мактабини битирганига роппа-роса олтмиш икки йил бўлди. Ўтган олти ўн йиллик кичик давр эмас. Бугун муборак ёш остонасида турган Б. Мирбобоев ўтган вақт мобайнида  катта ҳаёт йўли босиб ўтди: талаба  бўлиб, ҳуқуқшунос олий шаҳодатини олди, ҳарбий хизматни ўтади, илмий-тадқиқот институтда ишлаб, номзодлик диссертациясини ёқлади, Тошкент давлат юридик институтда (ҳозирги унверситет) катта ўқитувчи, декан ўринбосари, декан, проректор бўлди, адлия вазири ўринбосари, Давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият кўрсатди. Меҳнат фаолиятининг салкам ўттиз йили Конституциявий судда ўтди: бу даргоҳда судья, раис ўринбосари, раис лавозимларида ишлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист фахрий унвони, “Шуҳрат” медали, “Суд фахрийси” кўкрак нишони Бахтиёр Мирбобоевнинг фаолиятининг ҳақли эътирофи ҳисобланади. Маълумки, Кенгаш ташаббуси билан “Ибрат мактаби”  номи остида  суд фахрийлари билан улар илк таълим олган умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва мактаб жамоаси билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.  Ушбу тадбир доирасида Бахтиёр Мирбобоев ўзи илк таҳсил олган мактабга ташриф буюриб, ўқувчи ва ўқитувчилари билан учрашди. Учрашувда  суд фахрийсининг ҳаёти ва фаолияти мисолида Ўтмиш ва Бугун таққосланиб, ёш авлодга хулосалар айтилди, тавсия берилди.  Хусусан, устоз  Мирбобоев осон бўлмаган ўқувчилик даври ҳақида гапириб, айни пайтда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида бир қадар армон ва ҳавас билан гапирди. Кўп китоб ўқишга, изланишдан тўхтамасликка, инсон меҳнат билан саодатга етишиши, бунинг акси ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга сабаб бўлишини алоҳида қайд этди.  Барча учун  фойдали бўлган тадбирда унинг бош меҳмони мактаб кутубхонасига бир неча номдаги китоблар, ўқувчилар учун спорт анжомлари ҳадя қилди. Шунингдек, таълим даргоҳи боғига дарахт  экилди.

16 Май 2025 606

Малака ҳайъатлари раислари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Судьялар олий кенгашида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатларининг раислари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда судьялар корпусини шакллантириш,  суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва  судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлик фаолиятига тули аралашувларнинг олдини олишда малака ҳайъатлари фаолиятини янада кучайтириш, Судьялар одоб комиссияси фаолияти ва тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ва яқин келажакдаги режалари муҳокама қилинди. Айтилдики, судьялар корпусини шакллантириш, Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назорат, раҳбар судьялик лавозими учун муносиб номзодларни танлаш ва тавсия этишда малака ҳайъатларининг алоҳида ўрни бор. Бироқ тизимда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир аниқ ва таъсирчан қўшимча чора-тадбирлар зарурияти, бу борада ташаббускорлик ва таъсирчан механизмларга эҳтиёж  ҳамон сезилмоқда.  Шундан келиб чиқиб, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ишини талаб даражасида ташкил этиш, судьяларнинг хатти-ҳаракатларига доир ҳар бир мурожаат ва уларнинг сабабларини таҳлилий ўрганиш орқали зарурий чоралар белгилаш ва амалиётга фаол жорий этиш лозимлиги қайд этилди. Очиқ мулоқотда хизмат текширувлари сифатини яхшилаш, уларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ўтказиш, интизомий жазо чораларини қўллаш тартибларини такомиллаштириш, бу борада ягона амалиётни шакллантириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари  “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги”ги Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

15 Май 2025 1498
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech