Янгиликлар

Кенгаш вакиллари амалиёт жараёнлари билан танишди

 Cудьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун амалиёт  бошланди. Тингловчилар кеча ўқишга кирган ёш талабалар эмас. Олий маълумотли ҳуқуқшунос шаҳодатини аллқачон қўлга киритиб, суд-ҳуқуқ тизимида салкам ўн йил тажриба орттиришга ҳам улгурган. Бундан англашиладики, амалиёт жараёни, бундаги талаблар ҳам шунга яраша бўлади. Жорий ўқув йилида Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсида 153 нафар тингловчи (48 нафари жиноят, 47 нафари фуқаролик, 30 нафари иқтисодий ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналишлари бўйича) таҳсил олмоқда. Уларнинг аксарияти ўзлари таҳсил олаётган йўналиш бўйича  Тошкент ва Тошкент вилоятлари судлари амалиёт ўтамоқдалар.Тингловчиларнинг ҳар бирига мазкур судлар судьялари бириктирилган. Куни кеча Судьялар олий кенгаши вакиллари тингловчилар амалиёт ўтаётган судларда бўлиб, жараён билан яқиндан танишди. Тингловчилар ва уларга бириктирилган судьялар билан ўтказилган мулоқотларда интизомдан тортиб, амалиёт шакли ва тартиблар хусусида очиқ-ойдин гаплашилди. Шунингдек, тингловчиларда тегишли кўникмалар шакллантиришнинг самаралари усулларини янада такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.

19 Февраль 2024 1095

Янги тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокамаси якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. Бунинг натижасида бир неча нафар судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Исоков Анвар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Жўраев Улуғбек Тўраевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Илхом Қулдошевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Акрамов Акмал Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Нармухамедов Абдулла Абдимажитович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Хонбўтаева Дилноза Усмоналиевна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Шаропов Нодирбек Юнусович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Бундан ташқари: Нийматов Мансур Нурмаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хамидов Хусан Файзуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимига; Содиқов Хуршид Абдисамад ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига; Бахромов Алишер Яхё ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимига; Утамуродов Зарифжон Мухаммадқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимига; Ботиров Салим Файзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг судьяси лавозимига; Рахмудинов Сардор Жураевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

14 Февраль 2024 5458

Икки омил жамланган тадбир: фахрийларга эътибор, ёш авлодга мотивация

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган юрист, “Суд фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Парахат Айтниязов илк сабоқ олган даргоҳи – Амударё туманидаги 3-ўрта мактабга ташриф буюрди. Унга Судьялар олий кенгаши мутасаддилари, Қорақалпоғистон судлари судьялари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда фахрий ҳамроҳлик қилди. Инсон қандай мавқе ва даражага эришмасин, бунда Устозларнинг  хизмати катта. Шу боис ҳар бир инсон муваффақиятлари учун  устозлардан доимо миннатдор эканини билиши ва билдириб туриши ҳам керак. Оз эмас, нақ 56 йил аввал ушбу мактабдан катта ҳаёт йўлига  кузатилган  Парахат Айтниязовнинг нияти ҳам шу эдики, шунга монанд кутиб олинди. Шу тариқа тадбирда икки омил жамланди: бунда мактаб жамоаси ва ўқувчиларининг фахрий ҳурмат-эътибори, инсон қадри яққол акс этса, иккинчи томондан, фахрийнинг ҳаёт йўли ёшларга ибрат, уларнинг келажак ҳаётига қўшимча мотивация (мақсад сари етакловчи восита) вазифасини ўтайди. Паразат Айтниязовнинг ҳаёти ва фаолияти эса том маънода ибрат мактабидир: у Тошкент давлат унверситетида, кейинроқ Россия Бошқарув Академиясида таҳсил олди. Нукус шаҳар судида судья, Қўнғирот туман суди раиси, Қорақалпоғистон Адлия вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Олий суди раиси, Ўзбекистон Судьялар Ассосциацияси раиси ўринбосари ва бошқа қатор масъул лавозимларда ишлади. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган юрист, “Дўстлик” ордени, “Суд фахрийси” кўкрак нишони соҳибига айланди. Бугунги кунда эса Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий  назорат қўмитаси раиси сифатида ишламоқда. Учрашувда бугунги ёш авлодга эртакдай туюладиган оғир шароитга қарамай тинимсиз ўқиб-изланиш, ҳалол ва фаол меҳнати натижасида элнинг азиз инсонига айланган Парахат Айтниязовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақли равишда эътироф этилди. Самимий ва жонли ўтган учрашувда  тадбир қаҳрамони томонидан мактаб ва ўқувчиларга совғалар  ҳам ҳадя этилдики, ҳозир гап бунда эмас. Гап бундай учрашувларнинг самарасида. Яъни, инсон табиати (айниқса, ёшларнинг) шундай: эшитганидан кўра кўргани кўпроқ таъсир қилади. Жонли мулоқот жараёнида, кутилганидек, анъанавий саволлардан бири ўртага ташланди: мўъжиза юз бериб, яна мактаб ўқувчисига айлансангиз, нимага кўпроқ эътибор берар эдингиз? Жавоб таъсирли бўлди: агар шундай имконият тғғилганда барча фанларни аълога ўзлаштириш билан бирга чет тилини астойдил ўрганган бўлардим. Айни шу биздаги армон бўлса, сиздаги имкониятдир! Имкониятдан эса самарали фойдаланиш лозим, токи, биздаги армон сизларга бегона бўлсин... Фахрийларнинг ёш авлод билан юзма-юз мулоқоти шуниси билан ҳам муҳим.  Шу боис ҳам тадбир қайд этилганидек,  бундай учрашувлар ёш авлод таълими ва тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши  шубҳасиз. Хусусан, катталар ҳурмат, нима яхшию нима ёмонлигини англашда, турли ножўя хатти-ҳаракат, ҳуқубузарликлардан муҳофаза қилиш учун ҳам шундай тадбирлар изчил уюштириб борилиши мақсадга мувофиқдир. Зотан, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади. Яна бир гап. 2023 йил якунида 20 нафар суд фахрийлари таҳсил олган мактаблар маъмуриятига Кенгаш ташаккурномаси акс этган пешлавҳалар етказилди. Яқин келажакда ушбу мактабларда илк таҳсилини олган суд фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиш режада бор.

13 Февраль 2024 832
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech