Янгиликлар

Танлов якунидаги тайинловлар

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги  навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан:  Ёдгоров Фирузжон Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Новрузов Озоджон Ҳасанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Муродова Дилфуза Хидировна – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Омонов Яшин Холилович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Муратов Нарзулла Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Тавбаев Шавкат Кучкарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Воҳидов Ғолибжон Саъдиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Шукуров Анвар Исламович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мавлонов Зуҳриддин Эркинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Сувонқулов Самад Муродуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Ўралов Алишер Абдукаримович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мустафаев Отабек Владимирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Рахманов Фурқат Алибекович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Хайитов Мирзохид Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдуллаев Эгамназар Шамшиддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди: Абдираимов Тулкин Мамараимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Отабек Жўраевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бўтаев Суюн Бабанарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Қўчқаров Санжар Қўчқарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шерматов Шохдиёр Бахтиёрович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Махаммадиев Асрор Тошкентович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Аманов Фаррух Анваржонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти Қўқон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Аллаёров Фазлиддин Мамадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хамраева Элвира Дамировна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Шерматов Беҳзод Қурбонбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Бердиев Бахром Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига; Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Ҳомидов Улфат Сайфуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Қултўраев Сарвар Бозорович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Джумаев Бекзод Абдувохидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Мамараимов Асқар Нематович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Тажиматов Қодиржон Жалолович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Райимов Наби Норжигитович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

21 Июнь 2024 6633

Ҳолат инкор этилмайди, зарур чоралар кўрилмоқда

“Jurnalist24.uz”да баён қилган жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидаги ҳолат инкор этилмайди. Дарҳақиқат, турли сабабларга кўра, айрим суд мажлислари белгиланган вақтдан кечроқ бошланиши бор гап.  Бундай манзара бир неча омилларга боғлиқ. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида  иккита судьялик лавозими айни пайтда бўш (ушбу суд етти таркибли). Бу ҳол шундоғам иш ҳажми оз  бўлмаган  мазкур суднинг 5 нафар судьяси катта юклама билан ишлаётганини англатади.  Ушбу маълумотлар баҳона эмас, ахборот тариқасида  келтирилмоқда. Албатта, бу вақтинчалик ҳолат. Айни пайтда бўш судьялик лавозимларини муносиб кадрлар билан тўлдириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг бўш судьялик лавозимларига қатор номзодлар  кўриб чиқилаётир. Бундан қатъий назар, судья суд мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнида тарафларни вақтида хабардор қилиш орқали уларни белгиланган  фурсатда ҳозир бўлиши таъминлаш чораларини кўриши лозим. Акс ҳолда, бу ҳам суд мажлисини ўз вақтида бошлашда муаммо туғдириши мумкин. Шундан келиб чиқиб, вилоят суди томонидан бу борада зарур чоралар кўрилмоқда. Чунки, хоҳ жиноий, хоҳ маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш бўлсин, судда кўриб чиқилишининг аниқ муддатлари бор. Муддатга риоя этмаслик, қонунда  назарда тутилган ёки тутилмаган сабаб ва омиллардан қатъий назар, судьяга мақтов олиб келмайди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

20 Июнь 2024 1198

Судьянинг чинакам мустақиллиги – суд ҳокимиятининг энг муҳим шартидир

 Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларни судларга ва шу орқали адолатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Кейинги етти йилда бу  борада элликка яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилингани бунга яққол мисол. Натижалар узоқ куттираётгани йўқ: 2019 йилда 3080  нафар, 2020 йилда 3434 нафар, 2021 йилда 5930  нафар, 2022 йилда 8453 нафар ва 2023 йилда 7362  нафар шахс суд залидан озод этилган. Шунингдек, 2017-2023 йиллар давомида жами 5956 нафар шахс судлар томонидан оқланган.  Тўғри, рақамларни келтириш осон. Бунга оддий ҳолат сифатида қарайдиганлар ҳам бор ва шундай       бўлиши керак, аслида. Чунки, суд айби тасдиқланганга жазо берса, бунинг акси бўлса, оқлайдиган даргоҳ.  Бироқ, бундан атиги 7-8 йил муқаддам  аҳвол қандай эди?  Судда бирор шахснинг оқланишига “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралмасмиди?. Айрим мутасадди ташкилотларнинг “судьяни жазолаш тараддудига” тушиб қолиши-чи?! Оқлов ҳукми чиқарган судья камида интизомий жазога тортилгани  ё “ўз аризасига” асосан ишдан кетиш ҳолати йўқ эдими?!  Ишда қолган тақдирда  у “шубҳа” остида бўлганини ким инкор этади бугун? У даврлар ўтди. Замон ўзгарди. Одамларни судларга ишончи кундан кунга ортиб бормоқда. Авваллари, “ишни судгача битказ, бўлмаса қамаласан!” деганлар, энди “терговчи нима деса-десин, ишни суд адолатли ҳал қилади”, деб айтишмоқда. Албатта, булар шунчаки бўлаётгани йўқ. Мамлакатимиз Президентининг “Агар одамни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз” , деган кўрсатмасига асосан, судлар ҳам одамларга энг катта қадрият сифатида қарамоқда. Бунинг натижасида турли айбловлар билан ноҳақдан “қора курсига” ўтирганлар одил судлов томонидан оқланмоқда. Адолат - қарор топмоқда. Биласиз, ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди.  Демак, инсоннинг жиноятга қўл уриши жамиятнинг маълум бир ҳосиласидир.  Буни барчамиз тушуниб етмоқдамиз. Жумладан судьялар ҳам. Шунинг учун “қора курсида” ўтирган шахсга судлар аввало, уларни жиноятчи деб, эмас, балки аксинча, шу “жамиятнинг аъзоси, унинг ҳосиласи” сифатида қарамоқда. Жамиятда эса бегона инсон бўлмайди. Шу юртни яхшиси ҳам, ёмони ҳам бизники. Айтмоқчимизки, дунё ареналарида фан, таълим, спорт соҳасида катта ютуқларга эришиб, Ўзбекистон баёроғини кўкларга кўтараётган ўғил-қизларимиздан қанчалик фахр туйғусини хис этаётган бўлсак, жиноят йўлига кирган ёшларга ҳам шунчалик қайғурмоғимиз керак. Жамиятдаги турли иллатларга муросасозлик шаклланиши, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимиятининг алоҳида ўрни эътиборга олиниб, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши юқорида қайд этилган вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди ва соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Фармонга мувофиқ, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, судьяларнинг мазкур жараёндаги иштирокини кенгайтириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш учун масъул бўлган органнинг мақоми ҳамда ваколатларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Судьялар олий кенгашига судьялик лавозимларига малакали мутахассислар орасидан очиқ ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлиги бузилишини ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, номзодлар ва судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш вазифалари юклатилди. Энг муҳими, судьяларни лавозимга тайнлаш институтини такомиллаштирилиши шунчаки сиёсат учун эмас, балки, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида қаралди. Суд ислоҳоти “судья мустақил бўлсагина - суд мустақил бўлади” деган, оддий тамойилга асосланди. Ислоҳотлар самараси ўлароқ, Судьялар олий кенгаши томонидан бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган судьялар корпуси шакллантирилмоқда. Таъбир жоиз бўлса, ўтган қисқа даврда судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида муҳим қадамлар ташланди. Масалан, халқаро тажриба инобатга олинган ҳолда судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди. Судьяни навбатдаги судьялик лавозимига тавсия этиш билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш холис орган Судьялар олий кенгаши ихтиёрига берилди. Судьянинг мустақиллиги учун бу амалиёт жуда муҳимдир. Шунингдек, судьяларни моддий ва ижтимоий ҳимояси масалалари қайта кўриб чиқилди. Чунки, суд ҳокимиятининг молиявий мустақиллигини таъминламасдан туриб, адолатли қарор қабул қилишни талаб қилиш  мантиқдан эмас. Айнан шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан судьяни моддий мустақилигини таъминлаш борасида ҳам  катта ислоҳотлар қилинди. Яна бир муҳим масала. Судьялик лавозимига қўйиладиган талабларга асосан ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкинлиги белгиланди. Яъни, судьянинг ёш цензи қатъий белгилаб қўйилди. Бунинг аҳамият шундаки,  шахсга  жазо тайинлаш ваколатига эга  шахс ўзи ҳам маълум маънода ҳаёт тажрибасига эга бўлиши лозим, деган қатъий тўхтамга келинди. Худди шунингдек, ўттиз беш ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши ҳамда юридик ихтисослик бўйича камида ўн беш йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлиши мумкинлиги белгиланди. Демак, Олий суд судьяси бўлиш учун қоида тариқасида номзоднинг ёши камда қирқ иккида бўлади. Шу ўринда савол туғилади. Конституциявий суднинг судьяси лавозимига номзодга қўйилган талабларда унинг ёш цензи 35 ёш этиб белгиланган. Кўриниб турибдики, Олий суд судьяси лавозимига сайланадиган номзод, юқорида айтилганидек амалдаги тартиб-қоидаларга кўра, 42 ёшда бўлади. Бизнингча, Конституциявий суд судьяси лавозимига номзодга қўйиладиган ёш цензи талабини келгусида кўриб чиқиш масадга мувофиқ бўлади.  Амалиётни таҳлил қилган ҳолда Конституциявий суд судьяси лавозими учун номозодга қўйилган ёш цензи  қайта кўриб чиқиш, бизнингча, мақсадга мувофиқ.                                                                                                                                                                                                                                                      Абдуманноб Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

14 Июнь 2024 1153
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech