Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни суд органларида ҳимоя қилиш, бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига бағишлаган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари вакиллари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига масъул ташкилотлар ҳам суд тизими вакиллари иштирок этди. Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда мулкдорлар ва тадбиркорлик субъектларининг қонун олдидаги тенглигини таъминлаш, уларнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, йўл қўйилаётган ҳар бир қонунбузарлик ҳолатларига қатъий чек қўйиш, аниқланган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш – тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкид этилди. Шунингдек, тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ҳамда кафолатлардан эркин ва мустақил фойдаланишлари учун уларнинг ўзи биринчи навбада тегишли қонун ҳужжатларини, фаолияти билан боғлиқ бўлган давлат органларининг ваколатларини, ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, улар бузилган тақдирда, судга мурожаат қилиш тартиб-қоидаларини пухта билишлари лозимлигига ҳам урғу берилди. Жонли мулоқот, асосан, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг фаолиятига жараёнида учраётган муаммоларнинг ҳуқуқи ечимлари доирасида кечди. Уларнинг қатор саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Тадбирда иштирокчиларга Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан нашр этилган “Тадбиркорлар ҳуқуқи – суд ҳимоясида” амалий қўлланма тақдим этилди. Айтилдики, мазкур амалий қўлланма тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тартибга солинган қонун ҳужжатлари тўплами эмас. Унда асосий эътибор ўша ҳақ-ҳуқуқлардан қандай фойдаланиш ва уларнинг тартибларига қаратилган. Мазкур қўлланма тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда судлар фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Кенгаш аъзолари томонидан айрим судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқлиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Вахобов Тохиржон Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Қосимов Хуршид Искандарович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Ахмедов Шухратжон Камилович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Зарипов Рустам Рахматжонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Шералиев Авазбек Мухаммадович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Улуғбеков Машрабжон Рузибувоевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Исмоилов Одилжон Мухамаджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйичаФарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига; Сабиров Илгизар Матякубович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси лавозимига; Мелибоев Талъатжон Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида тарқалган мазкур хабар қисқа бўлса-да, аммо ундаги иддао катта: жиноят ишлари бўйича Тўрткўл тумани судяси С. Атабоевдан кўпчилик фуқаро норози. Масалан, судья битта ҳуқуқбузар суд жараёнини “запись” қилгани сабаб, ундан қўрқиб(!), жавобгарликка тортмай,(ишни кўриб чиқиш)муддатини ўтказиб юбормоқда... Норозилар кўп ёки камлигидан кўра, судья фаолиятига унинг иш сифати ва Судьялар одоби кодексига қанчалар риоя этаётганидан келиб чиқиб, баҳо берилади. Бу – хабарнинг биринчи қисмига жавоб. Энди иккинчи қисмига келсак. Хабарда исми-шарифи кўрсатилмаган, бироқ муаллиф ва бизга маълум ҳуқуқбузарга оид маъмурий иш материаллари туман суди Е-ХSUD электрон базасига келиб тушгани рост (2023 йил, 20 июль). Бироқ ундаги камчиликлар (улар техник хусусиятга эга) сабаб иш ҳужжатлари тегишли органга қайтарилган. Камчиликлар бартараф этилиб, иш яна электрон базага келиб тушган вақтда судья меҳнат таътилида бўлган, шу боис “иш” жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судига юборилади (2023 йил, 3 август). Мазкур туман судида иш материаллари ўрганилгандан бу сафар қўшимча суриштирув ўтказиш талаб қилинадиган ҳолатлар аниқланади, натижада суд ажрими билан иш яна тегишли органга қайтарилади (2023 йил, 8 август). Жорий йилнинг 15 сентябрь куни маъмурий иш материаллари учинчи бор судга келиб тушади. Бироқ суд ажримида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагани сабаб яна ортга қайтаришдан бошқа чора қолмайди. Чунки, суд ишдаги камчиликлар бартараф этилмас экан, қонуний қарор қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида такрор тўхтамга келган. Шуларнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Қолаверса, судларда ишларни кўриш муддатини атайлаб чўзишга имконият ҳам йўқ ҳозир: тизим рақамлаштирилиши натижасида жорий этилган электрон базага судьянинг “тиши ўтмайди”. Кўринадики, судья гўёки ҳуқуқбузардан “қўрқиб” иш кўриб чиқиш муддатини ўказиб юбораётганига оид иддао ҳам асоссиз маломат бўлиб чиқяпти. Запись” масаласига эса ишни кўриш жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади. Бунинг учун иш материаллари судга чиқиши керак, ҳозирча (20 сентябрь ҳолатига) мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш (суд иш юритувига) келиб тушмаган. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати