Аноним экани (ва андижонлик айрим адвокатлар томонидан юритилиши) айтиладиган telegram-каналда исми-шарифи яширилган бир адвокатнинг хабари эълон қилинибди. Унинг иддоаси мазмунига кўра, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси томонидан апелляция шикояти муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилди. Устига-устак, илтимосномани кўриб чиқиш муддати ҳам бузилиб, бу билан маҳкумнинг қонуний ҳуқуқларидан ҳам маҳрум қилган ( изоҳ: ўша маҳкум жуда кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этишда айбор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган). “Номаълум”адвокат якунда айтадики, бундай қонунбузарликларга нисбатан ваколатли мутасаддилар тегишли таъсир чоралари кўриши керак, “зеро, маҳкумлар ҳам фуқаро, уларнинг ҳам Конституция билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва манфаатлари бор, уларни паймол қилишга хеч кимни, хатто судья бўлса ҳам ҳаққи йўқ!”. Ҳақ гап: бировнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ким қандай қонунбузилишга йўл қўйгани эса тегишли ўрганишлардан сўнг аниқ бўлади. Мазкур ҳолатда ҳам шундай. Юқорида адвокатнинг апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси Избоскан туман судининг ажрими билан рад қилингани айтилди. Айни пайтда мазкур ажримга нисбатан юқори суд инстанциясига хусусий шикоят берилган. То шикоят кўриб чиқилиб, юқори суд инстанцияси бир тўхтамга келмагунча адвокатнинг важларини на асосли, на асоссиз, дейиш мумкин (буни маҳкумнинг ҳимоячиси билмаслиги мумкин эмас)?! Унгача, сабр. Шу билан муносабатга нуқта қўйилса ҳам бўларди. Бироқ адвокатнинг мазкур чиқишида битта сирли ва битта ошкора кўриниб турган ҳолатлар борки, шулар ҳақдаям икки оғиз гапиришга эҳтиёж бордай. Ошкора кўриниб тургани шуки, адвокатнинг хусусий шикояти вилоят судида кўриб чиқилиши арафасида. Шу жараёнда ижтимоий тармоқ орқали қилинган чиқиш судга озми-кўпми таъсир ўтказишига уринишдан бошқа нарса эмас. Қонунга кўпам тўғри келмайдиган бундай хатти-ҳаракатдан тийлиш мақсадга мувофиқ эканини, ким-ким - ҳуқуқшунос билмайди, деб бўлмайди. “Сирли”лиги шундаки, кулчадек ахборотида бир эмас, икки жойда судьянинг номини тилга олган адвокат ўзига келганда “панага уради”, гўё. Ваҳоланки,суд ажримида ҳам, унга нисбатан берган шикоятида ҳам исми-шарифи “ярқ этиб” турибди: (қонун изн берса-да, одоб юзасидан унинг шахсини ошкор қилмоқни ўзимизга раво кўрмадик). Бу нима? Тармоқда навбатдаги “беркинмачоқ”ми?! Очиқликми? Келинг, парда ортидан гаплашмайлик. Кўндаланг қўйилаётган савол муаллифи ўзини ўзи оммага ҳам билдириб қўйсин, шунда “юзингни бир кўрай десам, қўлингни пардалар қилдинг”, демоққа ҳожат қолмайди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Бугун Судьялар олий кенгашида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш" дастури лойиҳаси раҳбари Кристоф Копецки билан учрашув бўлиб ўтди. Самимий ва илиқ ўтган мулоқотда Кенгаш ва мазкур халқаро ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик, бу бора амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги хусусида фикр алмашилди. Мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида суд ҳокимият мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди. Шунингдек, судьяликка номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишда илғор хориж давлатлари, хусусан, Германия тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаётгани билдирилди. Бундан ташқари Судьялар олий кенгаши ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” дастури доирасида ўтказилаётган семинар-тренинглар аҳамияти ҳақида алоҳида сўз борди. Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Очиқ танлов шаклида ўтган тайинловлар муҳокамаларга бой тарзда ўтиши маълум. Бу сафарги йиғилиш, қисқа танаффусларни айтмаганда, олти соатдан кўпроқ давом этди. Чунки, ҳар бир тайинлов замирида номзоднинг меҳнати, салоҳиятини тўғри баҳолаш ва шу орқали уларга билдирилаётган ишонч ётади. Бу тезда якунига етадиган жараён эмас. Ҳозиргина очиқ танлов натижаларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланиб, тегишли қарорлар имзоланди. Уларни жамоатчиликка маълум қилиш қолди, холос. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Обидов Лазизбек Исмоилович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мамуров Жамшид Шокирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Джамолов Шерзод Шукриллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Суванкулов Фазлиддин Юлдашевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Файзуллаев Жамшид Шавкатович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Муродуллоева Шохида Насирдиновна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Тухтаев Ҳабибулло Баротович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Райимов Мақсуд Журақулович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бахриев Мизроб Джамшитович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Рахимов Умиджон Алиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Разаков Сайдулла Юлдашевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси лавозимига; Шамахмудов Аббосхон Абзалович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига; Курбанов Улуғбек Рисбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Шаропов Жамшид Бурҳонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Сирожев Жасур Ғиёс ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Саматов Фаррух Хасанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Бегимов Руфат Мусурмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Хабибов Умеджон Махмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Турсунов Иброхимжон Содиқжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Ортиқова Дилфуза Юсубжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хамрокулов Ислом Каюмович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Абдуллаев Эгамназар Шамшиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига; Матчанов Матчанбой Садуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.