Ҳар қандай тадбир, катта ёки кичик бўлсин, маълум тайёргарлик талаб қилади. Кеча Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувга ҳам тадорик беш-олти кун бурун бошлаганди. Бу гал, аввалгилардан фарқи равишда, улар тадбирни ёритишлари учун эмас, аксинча, меҳмон сифатида давра тўрига таклиф этилгандики, сабаби - бугунги сана: 27-июнь – Мабуот ва оммавий ахборот воситалар ходимлари куни. Тайёргарлик жараёнида фаол ҳамкорлик қилиб келаётган таҳририят ва журналистлар рўйхати шакллантирилди, тадбир ўтказиладиган кун аниқ бўлгач, уларни аввалдан “банд” қилиш учун бирма-бир боғланилди. Чунки, сана арафасида фаол журналистларнинг харидорлари янаям кўпайиб, уларда вақт масаласи муаммо бўлиб қолади-да. Шунинг ўзи кеча ва бугуннинг манзарасини чизиб беради: матбуот шундайки, соҳа вакиллари йил-ўн икки ой - ўтаётган кунга хизмат қилади. Йилнинг фақат шу куни, яъни 27 июнь - журналист ва матбуот ходимларига хизмат қилади. Шундай бўлиши ҳам керак. Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрнига ортиқча таъриф-у тавсифга ҳожат йўқ. Бугунги ахборот асрида-ку, инчунин! ...Тадбирга таклиф этилганларнинг аксарияти буни мамнуният билан қабул қилган бўлса, айримлари ҳайратлангани ҳам рост: “нега? Танқид қилсак ҳамми?”. Фаолиятимизга оид танқидларнинг барчаси мамнуният билан қабул қилинади десак, муболаға бўлади, тўғри. Бироқ танқид холис ва асосли бўлса, бош устига: қочмоқ ҳам, тонмоқ ҳам бефойда. Аксинча, бартараф этмоқ шартки, бунинг фойдаси ҳам ўзимизга! Буларнинг ҳаммаси жамиятда сўз эркинлиги ўз аксини топгани сари давлат органларида танқидга тоқатлилик ҳам шаклланиб бормоқдаки, бу ҳам оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати. Танқид тан олинган жойда эса муросасиз журналистлар меҳнати эътирофини топади барибир Кенгаш таклиф этган ва бундан ҳайратга тушган журналистнингбунга битта мисол. Ва бундай журналистлар битта эмас. Алқисса, тадбир чакки ўтмади. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари касб байрами билан қутланди. Самимий тилаклар айтилди ҳамда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, энг муҳими, ахборот майдонида ҳаққонийлик ва холислик тамойиллари содиқликда намуна кўрсатаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Кеча хабар берилгандики, эртага Судьялар олий мактаби тингловчилари билан маърифий тадбир бўлиб ўтади, унда, ким-ким, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али шогирди – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири, шоир Хумоюн Акбаров билан иштирок этади. Тадбир белгиланган вақтда бошланди. Аммо атоқли ва ардоқли адибимизнинг иштироки, фавқулодда ва хайрли сафар сабаб, кейинроққа сурилди (“битта учрашувга қарздормиз, узр”). Шундай бўлса-да, шогирд Хумоюн Акбаров тадбирга ёлғиз ташриф буюрмади, балки таниқли адиб Шойим Бўтаев билан бирга келдики, бу мамнуният билан қарши олинди. Чунки, табиатан камтар ва камсуқум Ш. Бўтаев таниқли ва сермаҳсул адиблар сирасига киради. Алқисса, маърифат аҳли билан ўтган бу галги учрашув ҳам қизиқарли, жонли, энг муҳими, жуда самимий кечди. Қизиқарли ва самимий кечганики, соатга қаралгани йўқ, натижада тадбир белгиланган вақтдан анча ўтиб ниҳоялади. Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Шиддат билан ўзгараётган давр ҳамма соҳа вакилларига, хусусан, судьялар олдига ҳам янги талаб қўяётгани сир эмас. Бунда судьялар, судьялик лавозимига номзодларнинг маънавиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, маънавий баркамол шахсгина зиммасидаги масъулиятни теран ҳис қилади. Судьялик алоҳида куч, катта билим ва кўникмалар талаб қилади. Чунки, у инсон тақдирини ҳал қилишда ақл кўзи билан кўриладиган адолат тарозисини беғараз ва холисона кўтаришни бенуқсон амалга ошириши керак. Адолат ва маънавият эса, давлат раҳбари таъкидлаганидек, ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир, шу боис ҳам маънавият бўлмаган жойда адолат бўлмайди. Учрашувда таниқли ижодкорлар бўлажак судьялар учун инсон ҳаёти ва фаолиятида маънавиятнинг ўрни, китоб ва китобхонликнинг сир-синоатлари ҳамда аҳамияти ҳақида атрофлича, қизиқарли мисоллар билан гапирдилар. Тингловчилар ҳам бўш келгани йўқ, уларнинг саволлари меҳмонларни гоҳ ўйлантирган бўлса, гоҳ янаям жўшиб-жўшиб гапиришига туртки берди. Тадбир ниҳоясида шеърхонлик бўлди, меҳмонлар ўз китобларидан совға қилди. Мезбонлар ҳам ўз навбатида ташриф учун ташаккур айтиб, яқинлашиб келаётган сана – 27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Термиз шаҳрида жойлашган "Сурхондарёсавдо" (АК) МЧЖ раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги чиқишига муносабатдан кўра, изоҳ бермоқ лозимдай. Чунки, ҳолат шуни тақазо қилади, қолаверса, изоҳни муносабат ўрнида қабул қилиш ҳам мумкин. Муаллиф иддаоси мазмунига кўра, корхонасига оид суд қарорлари ноқонуний ва асоссиз, ишни кўриб чиққан судья эса Судьялар олий кенгашига “кўтарилиб кетган”, шу адолатданми?! “Судлар тўғрисида”ги қонунга кўра, суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи судьянинг (агар у суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса) жавобгар бўлишига сабаб бўлмаслиги кўрсатилган. "Сурхондарёсавдо" (АК) МЧЖга оид иқтисодий низо бўйича чиқарилган суд қарори юқори инстанцияда бекор қилинмаган, яъниким, ҳозирда қонуний кучда. Суд қарори ўзгартирилиши ёки бекор қилинишининг ўзи (атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса) судьянинг жавобгар бўлишига сабаб бўлмас экан, қабул қилган қарори қонуний кучда бўлган судьяга нисбатан бирор чора кўллашга асос йўқлиги ўз-ўзидан равшан. Агар тарафларда суд қарорига нисбатан эътироз бўлса, юқори суд инстанциясига мурожаат қилишлари мумкин. Қонунда бундан бошқа тартиб йўқ. Энди “кўтарилиб кетган” судья ҳақида. Судьялар олий кенгаши аъзолиги (судьялиги) қисқа суҳбат ва битта ариза билан иш бошлайдиган лавозим эмас. Қонунга кўра, Кенгашнинг йигирма бир нафар аъзодан иборат таркиби судьялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади. Уларнинг ўн бир нафари аввал Кенгаш раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялар орасидан тасдиқланган бўлса, янги таҳрирдаги Конституцияга кўра, энди улар беш йил муддатга Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади. Бундай тартиб ва танловлар Кенгаш аъзолигига лойиқ кўрилган судьяларнинг аввалги фаолиятига берилган баҳо бўлиши билан бирга уларнинг зиммасидаги масъулият катта эканини ҳам англатади. Шундай экан, айни пайтда Кенгаш аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган шахснинг бир неча йил аввал чиқарган ва ҳозирда ҳам қонуний кучда бўлган қарорини ошкора ноқонуний деб, камига суратини ҳам тармоққа жойлаб бонг уриш судьяга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Бундай хатти-ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати