Янгиликлар

Ўзбекистонлик уч нафар судья Халқаро аёл судьялар асосциацияси аъзолигига қабул қилинди

Куни кеча Африка қитъасида жойлашган Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг  “Аёл судьялар фаолияти: ютуқлар ва истиқбол” мавзуидаги XVI конференция ўз ишини бошлади. Маълумки, Халқаро аёл судьялар ассоциацияси 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ушбу ташкилотнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда ассоциациянинг  олти минг нафардан ортиқ аъзолари бўлиб, барчаси турли давлатларнинг аёл судьяларидан иборат. Халқаро аёл судьялар ассоциация одам савдоси, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, бу борадаги қонунийликни таъминлашда аёл судьялар ўрни  каби қатор лойиҳаларни фаол амалга ошириб келмоқда. Марокашда ўтаётган конференцияда инновация, аёлларда лидерлик,   қатият кўникмаларини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари мавзуларда ўзаро фикр ва тажрибалар алмашмоқда. Халқаро тадбирда ўзбекистонлик аёл судьялар ҳам иштирок этмоқда. Эътиборлиси, конференциянинг кечаги иш кунида  Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши судьялари Нодира Бобохонова ва Малика Қаландарова ҳамда Олий суд судьяси Нодира Ҳакимова Халқаро аёл судьялар ассоциациясига  аъзолигига қабул қилинди .

13 Май 2023 1293

Кенгашдан сўнг: кимлар навбатдаги муддатга тайинланди?

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Cудьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Етарлича баҳс-мунозаралар билан ўтган муҳокама якунида ўн нафар судьяга қайта ишон билдирилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Гиясов Мирусмон Мирилясович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига; Ахмедов Фуркатали Октамалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Раҳимов Абубакр Мирхонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Ахмедова Зарифа Хусановна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига; Турабаева Санобар Илхомжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига; Сидикова Майрамхон Улуғхоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига; Муродов Фаррух Орифович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти Когон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Икрамов Фаррух Мухамадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг раиси лавозимига; Ачилов Боборахим Толибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг раиси лавозимига; Сотволдиев Хаётбек Турғунович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

12 Май 2023 3756

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Баёноти

Жиззахда суд бошқарувчиси пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабар  айрим интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги турли каналларда эълон қилинар экан,  асосий эътибор ва урғу суд органларига берилмоқда. Шунингдек, айрим журналист ва блогерлар томонидан мазкур ҳолатга муносабат сўралиб, Судьялар олий кенгашига мурожаатлар ҳам бўлмоқда. Судьялар олий кенгаши таъкидлайдики, суд бошқарувчилари - суд тизими вакиллари дегани эмас, янада очиқ айтилса, улар суд ходими ҳисобланмайди. Қонунга кўра, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар фақат суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб, топилиши мумкин. Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тартиб-таомилларини ўтказишга масъул шахс ҳам  ваколатли орган тавсиясига асосан иқтисодий суд томонидан тайинланиши  ўз-ўзидан маълум.  Суд бошқарувчиларининг суд ходимлари таркибига кирмаслигининг яна бир ҳуқуқий асосики, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколати ва фаолиятига доир бошқа масалалар “Судлар тўғрисида”ги қонун билан эмас, балки умуман бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 765-сон (12.09.2019й.)  қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, айрим оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан масала моҳиятини тушунган ҳолда хабар тарқатиш сўралади. Акс ҳолда, бундай ахборот нотўғри талқинларга, нотўғри талқинлар эса жамоатчиликда янглиш тасаввурлар шаклланиши эҳтимолини юзага келтирадики, бу ҳуқуқий тартибларнинг тескари тарғиботидан бошқа нарса эмас.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

11 Май 2023 1554
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech