Судьялик лавозими учун нега ёш муҳим?
Кенгашдан сўнг. Қайси судьялар ваколат муддати даврига қайта тайинланди?
Қарорнинг тегишли банди бекор қилиниши керак - Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёноти
Ўзгариш эҳтиёжи
Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят юридик техникуми талабалари билан учрашув ташкил этилиб, унда “Уч машҳур ўзбек аёли” китоби тақдим этилди. Бундай тадбирлар маърифий масканларда ташкил этилади, одатда. Бу сафар анъанадан бироз чекинган ҳолда суд биносида ўтказилдики, мақсад талабалар суд ва ундаги муҳит ҳақида кенгроқ тасаввурга бўлишига имконият яратиш эди. Судлов ҳайъати раиси Абдураҳмон Сафаев ва судья Муҳайё Дедамиразева махсус либос – мантияда пешвоз чиққанининг сабаби ҳам шунда. Чунки, талабалар тизимга бегона эмас, яъни, бўлажак ҳуқуқшунослар - Наманган вилоят юридик техникуми таҳсил олаётган ёшлардир. Мавзу ва муҳит уйғунлиги тадбир таъсирчанлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши учун ҳам шундай йўл тутилди, хуллас. ...Асосий гапга ўтсак, биласиз, Судьялар олий кенгаши яқинда яна бир хайрли ишни амалга оширди: ўзбек ҳуқуқшунослигида катта мактаб яратиб, тизимнинг том маънода афсоналарига айланган академик Хадича Сулаймонова, профессор Мамлакат Восиқова ҳамда хизмат кўрсатган юрист Ҳалима Муҳитдинова ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилувчи “Уч машҳур ўзбек аёли” китобини нашрдан чиқарди. Тадбирда айтилдики, китоб қаҳрамонлари ҳам қачондир ёш бўлган, уларга ҳам талабалик бахти насиб этган. Бироқ уларнинг ёшлиги билан ҳозирги ёшларнинг ҳаёти орасидаги фарқ ер билан осмонча десак, бунда асло муболаға йўқ. Ўтган аср ўрталаридаги манъавий-иқтисодий аҳвол ҳозирги ёшлар учун эртакка ўхшаши мумкин. Бироқ китоб эртак ёки бадиий асар эмас, аксинча, архив материаллари асосида ёзилган ҳужжатли эсселар тўпламидир. Ҳозирги ёшлар машаққатли меҳнати ва изланишлари ортида катта муваффақиятларга эришган хорижлик тадбиркор, арбоб ёки кашфиётчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эгалиги сир эмас. Мазкур китоб бизда ҳам улардан қолишмайдиган шахслар борлигини уч машҳур аждодимиз мисолида кенг жамоатчиликка, айниқса, ёш авлодларга тақдим этгани билан аҳамиятлидир. Аждодларнинг муваффақиятлари катта фахр, албатта. Шу баробарида уларга муносиб авлод бўлмоқ масъулияти ҳам бор. Ёш авлод ана шу масъулиятни теран ҳис этса, муваффақият сари ташланган биринчи қадами шу бўлади. ...Мазкур китоб сабаб ташкил этилган бугунги тадбир иштирокчилари орасида янги Хадичалар, Ҳалималар, Мамлакатлар ўтирган бўлса, не ажаб?! Тўхтамурод РАЖАБОВ, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Саноқли кунларгина аввал катта ҳаяжон (ва маълум даражада хавотирлар) билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига имтиҳон топширганларнинг 139 нафари бугун катта қувонч оғушида. Улар тингловчиликка қабул қилиниб, илк сабоқни олишга ҳам улгурди. Эътиборлиси, биринчи дарсларни Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳамда Судьялар ассоциацияси мутасаддилари шахсан ўтиб бердилар. Ушбу жараён Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида – 2022-2023 ўқув йилига қабул қилинган тингловчилари учун тантанали очилиш маросимининг мантиқий давомига айланди. Жорий ўқув йилида, юқорида айтилганидек, 139 нафар тингловчи қабул қилинди, уларнинг 110 нафари эркаклар, 29 нафари эса нозик жинс вакилалари ҳисобланади. Тингловчиларнинг 30 нафар магистр дипломига, 36 нафари эса инглиз тили бўйича тегишли шаҳодатга эга. Шунингдек, уларнинг 90 нафари суд, 9 нафари прокуратура, 4 нафари ички ишлар, 11 нафари адлия, 2 нафари миллий гвардия ва божхона органларида фаолият кўрсатган. Бундан ташқари тингловчилар орасида бунгача адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланган нотариуслар 14 нафарни ташкил этади. Қувончли бошлаган таҳсил якуни ҳам шундай бўлсин.
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси (2022/2023 ўқув йили) учун мутахассислик фани бўйича бўлиб ўтган тест имтиҳонлари “Kompromatuzb” канали эътиборини тортибди. Раҳмат. Хабарда мазмунига кўра, тест имтиҳонларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти судларининг айрим судьялари жалб қилиниши натижасида улар тайинлаган суд мажлислари бошқа кунларга қолдирилган, бу ҳол судланувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келганидан ташқари мажбурий меҳнатга ҳам ўхшаб кетяптими?! Яхшигина иддао ва писандалар билан йўғрилган бир парчагина хабарга “Имтиҳонларга ҳеч ким иш жойидан зудликда чиқиртириб олингани йўқ, тест синовлари ҳам бежиз соат 17.00.да белгиланмади, мақсад - талабгорларга қулай шароит яратишдан ташқари имтиҳонларга жалб қилинган айрим судьяларнинг ишига халал бермаслик эди, демак, бу жараёнда бировнинг ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнат хусусида гап бўлиши мумкинмас!” дея умумийроқ муносабат билдиришдан осони йўқ. Бироқ шу хабар баҳона яна икки оғиз гап айтмоққа имконият туғилдики, юқорида айтилган “раҳмат”нинг боиси шунда. Суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини самарали таъминлаш ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида устувор аҳамият касб этаётгани маълум. Натижада судьяларни лавозимларига танлаш ва тайинлашга оид мутлақо янги тартиблар жорий этилиб, барча масъулият судьялар ҳамжамиятининг ўзига юклатилдики, бу суд ҳокимиятини мустақиллиги йўлида катта ва жиддий қадам ҳисобланади. Ўзгаришлар нафақт судьяларни танлаш ва тайинлашда, балки уларни шу лавозимга тайёрлашга ҳам тааллуқли бўлиб, бунинг ҳосиласи сифатида Кенгаш ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилди, таҳсиллар “судьяни судья ўқитади” тамойили асосида олиб борилмоқда. Мазкур тамойил Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси синов имтиҳонларига тизимнинг таниқли олим ва мутахассислари қатори фаолият юритаётган судьяларни ҳам жалб этишни тақазо қилиши ўз-ўзидан равшан (шундаям тест синовларига эмас, тест жараёни ДТМ мутахассислари томонидан ўтказилишига таъкид шарт эмас). Шундай экан, буни “мажбурий меҳнат!” деб, жар солишни янгиликлардан бехабар одамнинг ортиқча маҳмадоналигига ўхшатилса, кўпам бўртиб кетмас. Алқисса, “Хўш, Судьялар олий кенгаши нима дейди?” деган саволга жавоб шу. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати