Янгиликлар

Кўпдан кутилган тадбир: “Уч машҳур ўзбек аёли" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Инсонга умр бир марта берилиши рост. Ўша умрни муносиб яшаб ўтган шахсларнинг вафотидан сўнг иккинчи умри бошланади. Ўзбекнинг уч машҳур аёли - Ҳадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова ва Ҳалима Муҳитдинова - ана шундай саодат насиб қилган шахслардир. Ўзбек ҳуқуқшунослари афсоналари бўлган бу аёлларнинг ҳаёти ва фаолияти маънода ибрат, намуна мактабидир. Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан нашр қилинган “Уч машҳур ўзбек аёли” китобида уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти архив материаллари, тарихий далиллар ҳамда замондошлари, шогирдлари хотиралари асосида очиб берилади. Уларнинг мамлакатимиз юриспруденцияси ривожига қўшган улкан ҳиссалари ҳақида батафсил сўз юритилади. Мазкур китоб ҳуқуқшуносларга, шу соҳада мутахассис тайёрлайдиган барча таълим муассасалари талабаларига, илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

25 Июль 2022 1696

Бундай савол қўйиш ҳар кимга эмас!

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими вилоят суди ходимлари гўёки “Odillik mezoni” журналига мажбурий обуна қилинаётганига оид хабарга муносабат билдирди. Муносабатга қўшимча қилишга эҳтиёж йўқ, аслида. Бироқ тарқалган хабарда “Керакми ўзи шу журнал?” деган савол кўндаланг қўйиладики, шу мавзуида икки оғиз гапиришга эҳтиёж бордай.  Ҳўлу-қуруқ баравар ёнган пайтлар мажбурий обуна баҳонаси сабаб миллий матбуотимизнинг ядроси ҳисобланадиган босма нашрлар фалажлантирилганлиги сир эмас. Бугунги кунда  газета-журналларнинг киши маънавияти шаклланишидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, улар тарғиботига янада жиддий эътибор қаратилмоқда.  Ҳар нашрнинг ўз ўқувчи бўлганидек, ҳар бир соҳанинг ҳам ўз нашри бор. Бу нашрлар минглаб  кишиларни соҳа янгиликларидан бохабар қилиш, уларнинг ўз йўналишлари бўйича илмий мақолаларга чанқоғини қондириш учун хизмат қилади. “Odillik mezoni” илмий-амалий, ҳуқуқий журнали  ҳам  катта мақсадларни кўзда  тутиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида ташкил этилган.  Мазкур қарорда  Судьялар олий мактабига илмий-амалий ҳуқуқий нашрни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш вазифаси ҳам белгилаб берилган.  Юзлаб, минглаб  судьяларни  тайёрлаш,  уларнинг малакасини  ошириш,   бир  сўз билан айтганда одил судловни амалга оширишга ҳисса қўшиш “Одиллик мезони” журналининг бош мақсади ҳисобланади.  Ўзини, ўз касбини ҳурмат қилган судья ёки суд ходимининг  ўз  нашрига  обуна бўлиши  эса табиий ҳол.   Демак, “Керакми ўзи шу журнал?” тарзида масала қўйиш ҳар кимга эмас! Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

19 Июль 2022 1886

Бошқаларга ҳам тавсия қилгудек - Жиззахда яхши тадбир ўтказилди

 Жиззахда яхши тадбир ўтказилди. Тадбирки, бошқа судларга ҳам тавсия қилгудек. Яъниким, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати мутасаддилари шу ихтисосликда фаолият кўрсатаётган судья ёрдамчилари ва суд аппарати ходимларининг яқинлари (ота-онаси, турмуш ўртоқлари) билан учрашув ташкил этди. Бундай тадбирнинг аҳамияти катта. Суд тизими фақат судьялардан иборат эмас. Тизим фаолиятида судья ёрдамчилари, суд аппарати  ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларнинг ютуғи – тизимнинг ютуғи, уларнинг - хатоси...  Шундай экан, суд ходимларининг юриш-туриши, ишдан ташқари пайтдаги хатти-ҳаракатларидан воқиф бўлиш  фойдадан холи бўлмайди. Бунинг энг яхши йўли –  ходимларнинг яқинлари билан учрашиб туриш. Бунинг яна бир яхши томоники, суд ходимларига қўйилаётган талаблар, уларнинг зиммасидаги масъулиятдан яқинлари яна-да кенгроқ тасаввур ҳосил қилади. Чунки, бу борда ходимнинг ўзидан кўра, унинг раҳбаридан эшитишининг таъсири катта, самараси  кўпроқ бўлади.  Қисқаси, шахснинг камоли-ю заволида оиланинг ўрни беқиёс экани эътиборидан  ишхона ва оила ўртасида  изчил мулоқот ўртаниш муҳим. Тадбирда таъкид этилдики, бугун суд тизимида ўзгаришлар оз эмас, шундан келиб чиқиб, суд ходимларига қўйилаётган талаблар залвори ортиб бормоқда. Айниқса, тизимда коррупциянинг олдини олишда масаласида тизимда барча бирдек мажбуриятга эга. Буни асло эътибордан соқит қилиб бўлмайди.  Бундан ташқари кийинишидан тортиб, ўзини тутиши, айниқса, кимлар билан  дўст бўлаётганигача диққатдан қочириб бўлмайди.  Унутмаслик керакки, меҳнати ва хулқи билан ишхонасида ҳурмат топган ходим оиласининг фахрига айланади.  Юк кўтарган юзага чиқади, деган ҳикмат бежиз эмас. Ушбу ҳикмат бўлиб ўтган тадбирда яна бир бор исботини топди. Ҳалол ва намунали меҳнат қилаётган суд ходимларининг ота-оналарига ташаккур билдирилди. Ўз навбатида ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир якунида оилавий ажримларнинг аччиқ оқибатларидан ҳикоя қилувчи “Ота” қисқа метражли фильми намойиш этилди.

17 Июль 2022 924
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech