Кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар қатори айрим судьяларни навбатдаги муддатга, ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, уч нафар судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш туғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Солиев Умиджон Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Рахимов Зарифжон Ахмадович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шералиев Улугбек Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Мархамат туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Зиядуллаев Шавкат Шарифович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Холиков Умиджон Абдумажитович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Ахмедов Шухратжон Камилович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Инамов Авазбек Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига; Тогоев Шерали Рамазонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига; Раджабов Миразиз Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг раиси лавозимига; Болтаев Суннатжон Музаффарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимига; Қличев Ориф Аллаёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун: Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Исломжон Хамраев; Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси Давран Нуралиев; Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Эркин Эшонбобоев лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Кабинет мудири ҳамда Иш юритувчи котиб лавозимларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади. Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танловда олий маълумотли, ўқув ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш кўникмасига эга бўлган тажрибали, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин. Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади. Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади: ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда); маълумотнома (объективка); диплом нусхаси; паспорт нусхаси; меҳнат дафтарчасининг нусхаси; бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.). Аризалар 2022 йил 15 июнь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади. Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-9