Саккиз нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди
Кенгаш “Ишонч телефони”га қўнғироқ бўлди. Кейин-чи?
“Ижодкор судьялар клуби” нима учун керак?
Депутат Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан лавозимидан озод этилган, шунингдек фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка ҳақида мунтазам ахборот бериб келинмоқда. Тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек судьялар масъулиятини янада ошириш мақсадида берилаётган ахборотлар қатор оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқдалар кенг ёритилмоқда, бунинг учун миннатдормиз, албатта. Шу баробарида айрим элетрон-нашрлар, “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Кенгаш ахбороти нотўғри ёки бир томонлама талқин қилиниб, фалон ишни кўрган фалончи судья интизомий жавобгарликка тортилди, мазмунида материаллар эълон қилиниш ҳолатлари учрамоқда. Бундай чиқишлар оммада Кенгаш ахборотида номи зикр этилган судьялар гўёки аниқ (жиноят, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий) ишни кўришдаги хато ва камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилгандай тасаввур уйғотиши эҳтимолини юзага келтираётир. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги мақолалар ўрганилганда уларда тилга олинган аниқ ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари қонуний кучда экани ойдинлашмоқда. Шундан келиб чиқиб, Кенгаш ахборотида исми-шарифи келтирилган судьяларнинг аксарияти қабул қилган суд ҳужжатларии қонунийлигига таъсир кўрсатмайдиган бошқа сабаб кўра, масалан, Судьялик одоби кодекси талабларини бузгани ёки ишни ташкил этишда муайян камчиликларга йўл қўйгани боис интизомий жазога тортилганини таъкид этамиз. Суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шунингдек, судьялар дахлсизлигини бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳам Кенгашнинг устувор вазифалари сирасига киради. Судьянинг шахси дахлсиз бўлиб, ҳурматсизлик қилиш ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Баён этилганларга кўра, Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳурматли журналист ва блогерлардан очиқликни теран тушунган ҳолда берилаётган ахборотларни бир томонлама ёки нотўғри талқин ва суиистеъмол қилмасликка чақиради.
Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тизимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Фармон ижроси доирасида судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш, муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йилда Судьялар олий кенгаши қарори билан 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди. Шундан 19 нафари судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра, 8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Шунингдек, ўтган йилда 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилди. Маълумки, судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Шу боис барча судьялар бир хил мақомга эга. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани боис судьянинг зиммасидаги масъулият катта. Судьянинг мақоми ва масъулиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси кучайтирилди, фаолияти ҳақли эътирофга муносиблари рағбатлантириб келинмоқда. Куни кеча юқорида фармонга асосан тизим тарихида биринчи марта жорий этилган “Ибратли судья” мукофотининг илк 16 нафар соҳиблари аниқланиб, тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга 2022 йилдан бошлаб, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилади. Хусусан, жорий йилнинг 3 февраль куни тегишли билан йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун: Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари А. Бахромов ва Ҳ. Саидов; Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяcи Ф.Муродов; Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси Ш. Амиров;Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси А. Жабборов; Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Ш. Абдыжемилова; Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялариИ. Калниязов ва М. Бекимбетов; Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьясиД. Шоматова; Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Ж. Бобоназаровлар интизомий жавобгарликка тортилди. Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати
Тизим тарихида биринчи марта 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлади. Маълумки, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар жорий этилb,, жумладан,одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди. Судьялар олий кенгаши қарори кўра, одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 16 нафар судья мазкур мукофотга лойиқ, деб топилди. Эътиборлиси, мукофотга сазовор бўлганлар орасида Олий суддан то туман суди судьяларигача бор. Бу номзодларни саралашда холислик ва оичқлик устувор аҳамият касб этганини яққол кўрсатади. Куни кеча бўлиб ўтган онлайн маросимда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланганлар РЎЙХАТИ № Ф.И.Ш. Лавозими 1. Рахманкулов Илхомжон Хакимович Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси 2. Хакимова Хуснора Тураджоновна Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси 3. Сапаев Музаффар Махсудович Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг раиси 4.. Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси 5. Ёдгоров Фирузжон Рахимович Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси 6. Эрназаров Максуд Маматқулович Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси 7. Ғоппоров Ахрор Олтинович Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг раиси 8. Жумақулов Фаррух Олимжонович Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси 9. Турабаева Санобар Илхомжоновна Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси 10. Эргашев Марат Анварович Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси 11. Турдимурадов Жахонгир Нарзикулович Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 12. Аллабердиев Санжар Абдушукурович Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси 13. Акрамов Аброрхон Агзамович Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 14. Давлатов Баходир Худайберганович Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси 15. Садинов Жамшид Саидмуратович Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси 16. Эргашев Ғайрат Шавкатович Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг раиси Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати