Янгиликлар

Судьялар олий кенгашида 40 нафар судья суҳбатдан ўтказилди

Судьялар олий кенгашида 40 нафар судья суҳбатдан ўтди.  Суҳбат шунчаки мулоқот эмас, балки кичик имтиҳон шаклида  кечдики, бу бежиз эмас. Маълумки, ўтган йилдан бошлаб, раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш ҳамда муносиб судья кадрларни танлаб олишнинг янги тартиби жорий этилди. Бу борада  “Туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланди.  Мазкур ҳужжатда туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси, раис ўринбосари лавозимлари захирасини шакллантиришнинг мезонлари ва амалга ошириш тартиблари белгиланиб, унга кўра, раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилиш истагини билдирган судьялар билан суҳбат ўтказишни кўзда тутади. Шу тариқа куни кеча Кенгаш аъзолари раҳбар судьялик лавозимлари захирасига кириш истагида бўлган 40 нафар судьяни суҳбатдан ўтказди. Жараён очиқ ва шаффоф шаклда бўлиб, унда судьянинг билим даражаси, амалий тажрибаси, ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги, раҳбарлик лавозимига муносиблиги, касбий ва бошқа фазилатлари ҳақида муайян хулоса келинди. Якунда суҳбатга чақирилганларнинг 26 нафари раҳбар судьялик лавозимлари захирасига киртилди. Энди улар икки ой давомида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида  белгиланган тартибда таҳсил олади. Шу ўринда алоҳида қайд этиш керак, икки ойлик таҳсил раҳбар судьялик лавозимига тайинланиш учун кафолат эмас. Тайинловлар бирдек тартибда, яъни, очиқ танлов ва муқобиллик асосида амалга оширилади.   Эслатиб ўтамиз, раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантиришда номзод – қоида тариқасида судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлиши шарт. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

8 Июль 2022 2544

Саккиз нафар номзоднинг беш нафарига ишонч билдирилди

Судьялар олий кенгашининг йиғилишларида кун тартибидаги ҳамма масала, айниқса, ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала янада жиддий, ўрни келса, кескинроқ муҳокама этилади. Чунки, навбатдаги муддат оз эмас, ўн йил. Айни омил Кенгаш аъзоларининг кўпроқ муҳокамасига сабаб бўлса, иккинчи томондан, беш йил (судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи муддати)  судья бўлиб ишлаш кейинги муддатга тайинланиш учун кафолат бўлмаслигини ҳам кўрсатади. Талаб шу: судьялар изчил ўқиш, ўз устида ишлаши лозим, акс ҳолда... Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида ҳам шундай манзара кузатилди. Натижада ваколати якунига етган саккиз нафар судьянинг беш нафаригага қайта ишонч билдирилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Уралов Бекзод Маджитович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Турдиев Истам Базарович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Аминов Анварбек Аминбек ўғли - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Зайниева Соҳиба Садриддиновна - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг раиси лавозимига; Хотамов Хуршид Хотамович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

6 Июль 2022 3631

Тошкент вилоятининг битта туман ва иккита туманлараро судида янги раислар иш бошлади

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала ҳам муҳокама этилди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловлар натижасида  қуйидаги судьялар Тошкент вилоятининг битта туман ва иккита туманлараро судида  раис сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Кенгаш қарорига мувофиқ: Ёриев Илхом Олимович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Каюмов Хамиджон Журакулович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Эргашев Давран Баймуратович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

6 Июль 2022 3016
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech