Янгиликлар

Малака ошириш курслари: суд аппарати ходимлари эътибори нималарга қаратилди?

 Жорий йилнинг апрель-май ойларида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида  суд аппарати ходимлари малакасини оширишга доир ўқув курслари ташкил этилди. Яъниким,  аввал суд архив мудирлари, сўнг девонхона мудирлари учун 72 соатлик дарслар ўтилди.  Ўқув курсларида жами 367 нафар архив ва 384 нафар девонхона мудирлари иштирок  этишди. Ўқув дастурига мувофиқ вилоятлар гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир гуруҳдаги дарслар 2 кун  давомида олиб борилди. Дарсларга Судьялар олий кенгаши ва Олий суд мутахассислари жалб қилинди. Ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсати, бу жараёнда манфаатлар тўқнашувига оид масалага алоҳида эътибор қартилди. Чунки, бугун айни иллатга қарши курашиш  давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган бўлиб, наинки судьялар, балки ҳар бир суд аппарати ходими ҳам бу борада масъул экани ўз-ўзидан равшан.  Бундан ташқари Олий суд ва қуйи судлардаги девонхона фаолиятига оид иш юритишлар ўзаро қиёсий таҳлил этилиб, иш самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялар берилди. Архив ишлари омбор мудириникидан кескин фарқ қилади. Чунки, ҳужжатла ишлар қанчалар нозиклигидан келиб чиқилса, архив мудирлари зиммасидаги масъулият янада теран ҳис этилади. Шу боис архив мудирлари ўқишлари  архив иши ва иш юритиш бўйича қонун ва қонуности ҳужжатлари билан таништиришдан бошланди. Сўнг архивга қабул қилинган ишлар ва бошқа ҳужжатларни ахборот тизимида рўйхатга олиш ва электрон архивни шакллантириш, ҳужжатларни идоравий архивларга қабул қилинишдан то вақтинча сақлаш, давлат архивига топшириш ва йўқ қилиш тартиблари ҳақида  атрофлича тушунчалар берилди. Ўқув курслари қуруқ маърузалардан иборат бўлмади. Аксинча, тингловчиларга савол беришга кенгроқ имконият яратилгани боис жонли мулоқот ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

17 Май 2022 1068

Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун: Ўзбекистон Респуликаси Олий судининг судьяси Ж. Гайбуллаев; Бухоро вилоят судининг раиси Л. Кадиров интизомий жазога тортилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

14 Май 2022 800

Юк кўтарган юзага чиқаверади

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан суд тизимида узоқ ва самарали фаолият кўрсатган тўққиз нафар фахрийга "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлангани хабари берилганди. Жойларда кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Хусусан, куни кеча Қашқадарё ва Бухорода шундай маросимлар бўлиб ўтди. Яъни, “Қашқадарё вилоят суд раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Эргаш Умиров, узоқ йиллар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида судья бўлиб фаолият юритган Абдураҳмон Каримов ҳамда Турсунбой Тангриевга “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Мукофотнинг катта-кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бири эътироф. Эътирофга эса меҳнат билан эришилади. Тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, пенсия чиққан фахрийлар учун ҳатто кичик эътиборнинг қадри ўзгача! Ана энди уларнинг нақ “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишидан туйган қувончининг тасаввур қилаверинг... Судьяликнинг юки енгил эмас. Бундай юкни кўтарганлар, кўтара олганлар доим юзага чиқади. Кенгаш томонидан фахрийларга берилаётган эътибор ва уларнинг меҳнатлари эътирофи эса бунга яққол мисол. Эслатиб ўтамиз, “Суд фахрийси” кўкрак нишони давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан жорий этилган бўлиб, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, пенсияга чиққан судьяларга топширилади

13 Май 2022 1063
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech