Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамалар якунида қабул қилинган қарорларга кўра, уч нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, саккиз нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Хусусан: Курбонов Акмал Абдишукурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимига; Кариев Алимджан Давранджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига; Джураев Нуриддин Салайдинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек: Қурбонов Завқий Ибодиллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Тожиев Жўрабек Мухторович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоравулбозор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Равшанов Зариф Чориевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг тергов судьяси лавозимидан озод қилинди; Рўзиева Азиза Авазовна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Соатов Уткирбек Эшназарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Суяров Алибек Норбекович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ниёзов Яшин Комилжонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди. Бундан ташқари: Сафаров Аскар Юсуповични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлаш ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси лавозимидан озод этиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.
Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамалар якунида ваколат муддати якунига етган ўн беш нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йилик муддатига тайинланди. Шунингдек, Қарши туманлараро маъмурий суди икки нафар судьясининг иш жойи ўзгарди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ҳайитов Ойбек Ҳақбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Рахимов Акрам Полвонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг раиси лавозимига; Авезов Хамид Машарибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси лавозимига; Хайитов Фарҳод Адхамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимига; Назиров Шерзод Эркинжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Сафаров Мирмухсин Миркомилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига; Абдушукуров Фарход Закирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига; Шарипова Лайло Исмоиловна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига; Маткаримов Хотамжон Куронбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси лавозимига; Зияева Нодира Эркиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимига; Мамаюсупов Жасурбек Боходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига; Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига; Мусаханова Мохира Алиакбаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Холмонов Боходир Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек: Умирзаков Зохид Жозилбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди; Самандаров Учқун Уктамович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Яқин-яқингача Сингапур ҳақида ўйлаганимда ушбу давлатнинг учинчи дунёдан биринчи дунёга чиқиши сири нимада, бу қай тарзда юз берган, деган саволларга жавоб топгим келарди. Мен қидирган жавоблар ушбу давлат биринчи бош вазири Ли Куан Юнинг “Учинчи дунёдан биринчи дунёга. Сингапур тарихи” номли мемуар асарда яширинган экан. Китоб нафақат бир мамлакат тарихи, балки бир инсоннинг иродаси орқали тараққиётга эришган бутун халқ ҳақида ибратли ва қимматли манба ҳисобланади Мутолаа жараёнида Ли Куан Юни нафақат сиёсатчи, балки бир халқнинг маънавий меъмори сифатида ҳам тасаввурлар кенгаяди. Асарда у ўзининг шахсий ҳаёти, сиёсий қарорлари, халқаро муносабатлари ва мураккаб жараёнлар орқали Сингапурнинг юксалиш тарихини ёритади, аммо бу тарих – қуруқ фактларнинг баёни эмас. Ўқувчи учун бу – ҳаётий дарс, фалсафий мулоҳаза ва инсон руҳининг энг чуқур қатламларига етаклайдиган саёҳатдир. Муаллифнинг фикрлари, қарорлари ва ҳатто хатолари замирида ҳам халқнинг келажаги ҳақидаги қайғулари ётганини ҳис этасиз. Унинг: “Менинг ўзгармас мақсадим — халқимни камбағалликдан олиб чиқиш эди”, деган сўзлари эса фикримизга далилдир. Шу сабабдан китобни оддий мемуарлар қаторида санаб бўлмайди Шубҳасиз, асардаги энг кучли таъсир қилган нуқталардан бири — унинг коррупцияга қарши олиб борган сиёсатдир. Менимча, бу тажриба ўз ватанининг келажаги ва истиқболини ўйлайдиган жамиятнинг онгли ҳеч бир аъзосини бефарқ қолдирмаса керак. Унинг коррупцияга қарши кураш услуби шунчалик кескин ва муросасиз эдики, юқори лавозимдаги дўстларини ҳам судга тортишдан чекинмади. Китобда бунга аниқ мисоллар келтирилган. У тозалашни қалб ва фикрни янгилашдан бошлади. Унинг ҳар бир қарори юрак ҳиссиётларини енгиб, ақл-идроки билан қабул қилган. Ҳатто Сингапур Малайзиядан чиқиб кетганда, у жамоат олдида йиғлаб нутқ қилганлиги — бу сиёсат эмас, инсон юрагидаги оғриқ эди. Мен Ли Куан Ю шахсини идеаллаштириш фикридан йироқман, фақат уни идеал мақсадлар учун курашган инсон сифатида кўрсатишим мумкин. У Сингапурни “биринчи дунё”га олиб чиқиш йўлида баъзи чекловлар жорий қилишга тўғри келди. Буларни оқлаш мумкин эмас, лекин англаш мумкин. Хусусан, у Ғарбда кенг тарқалган демократик моделларга нисбатан танқидий нуқтаи назардан, аммо оқилона ёндашди дейиш мумкин. Ли Куан Юнинг таълимоти шундан иборатки, у орзу қилишни эмас, орзуни амалга оширишни ўргатади. Бу икки сўз ўртасида катта фарқ бор. Орзу қилишда пассивлик, фақат интилиш бор; қуришда эса жавобгарлик, режа, интизом бор. У “ўзгача” ва “ўзгалардан фарқли” бўлишга эмас, балки “аъло даражада масъулиятли” бўлишга чақиради. Сингапурни ўзгартирган куч — у ернинг географияси ёки бойлиги эмас, балки шундай ғояларга содиқ одамларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Шу маънода китоб ҳақиқий тараққиёт - инсоннинг онгида, руҳиятида, билимга бўлган иштиёқида ва тинимсиз меҳнатида эканлигидан бизга сабоқ беради. Шу билан бирга, асар ҳақида бошқа мулоҳазаларим ҳам йўқ эмас. Айниқса, китобнинг айрим бўлимлари — дипломатик учрашувлар, техник жараёнлар, ташкилотлар билан боғлиқ майда деталларга тўла бўлиб, бундан матн оқимида секинлашув юз беради. Яъни, баён услубида таассуротдан кўра фактларга, ҳиссиётдан кўра таҳлилларга кўпроқ эътибор қаратилган. Шунданми, шу қадар кўп расмийлик, протокол, сана ва номлар орасида инсон Ли Куан Юни йўқотиб қўйгандек бўламан. Аммо шу ҳолатда ҳам мен унинг ҳаётга қарашларини кўраман: у қалбимизга эмас, тафаккуримизга таъсир қилишни истайди. Бу китоб орқали тараққиёт эҳтиёжи, унга интилиш, бу йўлдаги машаққатлар, унинг ортидан орзулар рўёбини кўриш мумкин. Ва яна аввалги фикримга қайтаман, бу китобда мен бир одамнинг улуғворлигини эмас, балки инсоннинг фитратида яширинган улкан потенциални кўрдим. Англаб етганим ва хулосам шу бўлдики, агар юракда юртни севиш, онгда эса уни ривожлантириш истаги бўлса, ҳар қандай миллат ўзининг "учинчи дунёдан биринчи дунё"гача бўлган сафарини бошлай олади ва бу сафари хайрли якун топади. Хайруллохон Камолов, жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси