Бугун пойтахтдаги муҳташам “Hilton” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Cудьялар олий кенгаши фаолияти самарадорлигини янада оширишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича халқаро семинар-тренинг бошланди. Мазкур тадбир Судьялар олий кенгаши томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда қайд этилган мавзуга оид масалалар бўйича фикр ва тажриба алмашиш кўзда тутилган. Тадбирнинг бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Сюзан Файн ва БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матильда Димовска иштирок этиб, мавзу аҳамияти ва долзарблиги, шунингдек ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида илиқ ва самимий фикрлари билан ўртоқлашди. Халқаро экспертлар таклиф (онлайн) этилган теринг қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтмоқда. Ва унда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишаётир. Тадбир уч кун давом этади.
Бугун Судьялар олий кенгашида Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик Фондининг (IRZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Очиқлик, ошкоралик – коррупциянинг барвақт олдини олиш омилидир” мавзуида халқаро онлайн конференция бўлиб щўди. Мазкур тадбирни икки ҳафта бурун ўтказилган “Судья кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш мезонлари” мавзуидаги худди шундай конференциясининг мантиқий давоми дейиш мумкин. Маълумки, Германия Европа қитъасининг тараққий этган давлатларидан бири сифатида суд кадрларини тайёрлаш, танлаш ва лавозимга тайинлаш борасида катта тажриба ва ўзига хос мактабга эга. Уларнинг бой тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаслиги аниқ. Шу нуқтаи назардан Германиянинг Райнланд-Пфальц Федерал Ери маъмурий ва конституцион суди раиси Ларс Брокер, Берлин округ судининг раислик этувчиси судьяси Тобиас Ольснер судьялар корпусини шакллаштиришни тартибга солувчи қонунлар, судьялик лавозимига кадрлар тайёрлашнинг услубий ва методик жараёнлари ҳақидаги маълумотга бой маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, судьяларни раҳбарлик лавозимларига сайланиш, бунинг талаб ва мезонлари борасида берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Қизиқарли ва ишчан руҳда ўтган тадбирда асосий эътибор судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш, улар рейтингини баҳолаш мезонлари, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминловчи омиллар ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилдики, бу бежиз эмас. Зеро, мамлакатмизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг олдини олишга қаратилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги (ПФ-6127 сон) “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизими коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳуқуқий асос вазифасини бажармоқда. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
13 декабря 2018 года Исследовательский центр при Высшем судейском совете совместно с Республиканским центром судебной эксперти...