Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди. Кенгаш қарори билан: Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилди. Опаева Гулчехра Уразалиевна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Солиев Сарвар Ғайратжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Хасанов Оловиддин Рахимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Собиров Фурқат Одилжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Муротов Нуриддин Намозович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Мадаминов Бахтиёр Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Саттаров Омон Ильхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид қатор вазифалар қатори ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга доир масала ҳам кўриб чиқилди Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунига кўра, Кенгаш қарори билан: Сатторов Алишер Ярашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига; Рахмонов Жамшид Камолович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент ҳарбий судининг раиси лавозимига; Аллаев Одил Неъматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимига; Очилов Улуғбек Сайдирасулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Муллабаева Гўзал Мухтаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Набиев Отабек Олимджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Мухамедова Ирода Эргашевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Фуқаро Л. Шабанова “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари Н. Муродов хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, изтеҳзо оҳангида ёзадики, судья қарор чиқариш ўрнига мени ишга жойлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзича ҳокимликка қўнғироқ киладими-ей, у ким ўзи: судьями ёки кадрлар нозири? Аниқланишича, Л. Шабанова Учтепа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 62-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга тиклаш, шаън қадр-қимматни ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво билан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига мурожаат қилган. Суднинг 10.01.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган (судья Н. Муродов). Ҳал қилув қарори қабул қилингач, Л.Шабанова унга нисбатан апелляция тартибида шикоят бериши билдириб, уни давлат божи тўловисиз қабул қилишини сўрайди. Айни жараёнда Л.Шабанова иккита жойга вакант лавозимларга танловда қатнашганлиги, бироқ маҳаллий ҳокимликлар етарлича эътибор бермаётганини ҳам айтиб ўтади. Ўз навбатида судья томонидан унинг илтимосномасини қаноатлантириб, давлат божи тўловини иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилгунга қадар кечиктирилади. Шунингдек, Учтепа туман ҳокимлигига қўнғироқ қилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, унинг (Л. Шабанованинг) вакант иш жойларига берган аризаси белгиланган тартибда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозимлигини билдиради. Судьянинг туман ҳокимлигига қўнғироқ қилиши бироз ғайритабиийдек кўриниши мумкин. Бироқ бу пайтга келиб, низо бўйича қарор қабул қилиб бўлингани ва иш бўйича ҳокимлик тараф ҳисобланмаслиги эътиборга олинса, судьянинг хатти-ҳаракати ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги ўз-ўзидан равшан. Аксинча, бундай хатти-ҳаракат замирида яхшилик аломатлари бор, холос. Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 18.02.2022 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилгандан сўнг даъвогар томонида ижтимоий тармоқларда судьянинг суратларини жойлаб, камига истеҳзо оҳангида эътироз билдирилиши, жуда юмшоқ айтганда, судьяни обрўсизлантиришга уринишдан бошқа нарса эмас. Судьяга нис батан ҳурматсизлик – судга қилинган ҳурматсизликдир. Бу қонун бўйича жавобгарликни келтириб чиқаришни эслатган ҳолда даъвогарга юқори суд инстанциясига шикоят қилиш тавсия этилади. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати